Get Mystery Box with random crypto!

Уни-буни қўйилар-у, хапаўмасейлар бир гап айтсам. Биз анча мад | Rais Buva

Уни-буни қўйилар-у, хапаўмасейлар бир гап айтсам. Биз анча маданиятсизлашиб кетдик ўртағлар!

Йўмасам мана ўзларинг айтинглар, охирги марта қачон концерт ё циркка бордиларинг? – А лаббай, боришимиз шартўме қолди? Бўмаган гап, одам деган миндеее концерт-шоуларга бориб туриши керак. Кайпияти кўтарилади, маданий ҳордиқ чиқаради. Тирикчилик, бола-чақа секин бўлоуради ине...

Ашинчун ўтган хапта 2та фурани уяғ-бияғини кесиб, краскалаб ғилдиракли концертзали ясатволдик.
Бу жонворни габаритларини паст баҳоламейлар. Ҳа нима, буни ичига 2та микропон, 4та колонка (усилители минан), вию-вию қиб турли рангда ёнеккон 4та прожектор ва бензинда ишлеккон 2та движок (свет ўчсаям ишлоради манакай) сиғса бўлдида...

Шунда бу тойчоқ ёрдамида люббой маҳаллани бошга кўтариб (керегўса гектарлаб далани ўртасида) 5-10 минг кишига соатлаб концерт бериш мумкин. #маззами
Шундан яна 5-10та омоқчимиз, нимўса.

P.S. Нархини сўраб пастлик қимейлар. Колхоз ғазнасидан арзимаган 10-15 миллиард кетди холос...

@RaisBuva