Get Mystery Box with random crypto!

Бу Хитойнинг чеккароқ шаҳарчаси экан. (Обуначилар юборишипти). | Rais Buva

Бу Хитойнинг чеккароқ шаҳарчаси экан. (Обуначилар юборишипти).
Бу ерларда чекка худудлардаям йўллар равон, текис (ямаларсиз) эмиш. Йўл белгилари, йўл чизиқлари фақат радар, камералар ўрнатилган жойларда эмас, бутун йўл бўйлаб чизиларкан. (Соққа қилишда анча қолоқ экан-у булар).

Буларда йўл четлари доим яшил, кўкаламлаштирилган турармиш. Ҳар байрам олди 4 ойда қуриб қоладиган арчалар, гуллар экишмас, дарахтларга скоч тортиб охланмас, буталарга қоғоздан ясалган гуллар ёпиштириб чиқилмас экан. Бюджет пулларини қизғонишса керак жмотлар...

Дарвоқе, бу ерларда амалдорларга эмин-эркин ишлашга шароитлар йўқ эмиш. Агар битта-яримта амалдор (йўқчилик сабаб) мабодо жичча пора оппўйса - уни одамлардан узур сўратиб, шармандаларча бирор юань иштарап тўлатиб ё бошқа лавозимга ўтказиб халқ олдида уятга қўйилмасакан. Ундан кўра бир чеккага чақириб, секииин...

@RaisBuva