Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on va Hadis

Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis Q
Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis
Kanal manzili: @quron6
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.59K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2022-12-10 13:30:44
Гунох ишлардан сақланинглар

http://t.me/Quron6
425 viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2022-12-09 19:49:38 УНУТМАНГ:






«Агар қалб зикрдан бир соат чалғиб қолса, шайтон уни босади, (худди уйқу босгандай) - унга ваъдалар беради, балога дучор қилади, (гуноҳга) иштаҳасини очади, натижада ҳар қаерда уни судираб юради».





http://t.me/Quron6
363 views16:49
Ochish/sharhlash
2022-12-09 09:02:13 ИСЛОМ АСОСЛАРИ






Аллоҳнинг китобларига ишониш.


    Қуръон Аллоҳ тарафидан нозил бўлган охирги китобдир. У бир неча важҳдан аввалги китоблардан фарқ қилади:
    1. Қуръондан аввалги китобларнинг асл нусхалари йўқолиб кетган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, одамларнинг қўлида таржималаригина қолган. Қуръон эса, Аллоҳ тарафидан қандай нозил бўлган бўлса, шундайлигича турибди. Унинг бирорта ҳарфи ёки ҳаракатига ўзгартириш киритилмаган.
    2. Аввалги китобларда Аллоҳнинг каломи билан одамларнинг гаплари аралашиб кетган. Бир китобнинг ўзида одамларнинг гаплари, миллий тарих, анбиё ва авлиёларнинг хулқлари, тафсир, фақиҳлар чиқарган шаръий масалалар шу даражада аралашиб кетганки, улар ораларидан Аллоҳнинг каломини ажратиб бўлмайди. Қуръонда эса, Аллоҳнинг каломи ҳеч қандай аралашмасиз топ-тоза турибди. Мусулмонлар ўзларининг тафсир, фиқҳ, ҳадис, Пайғамбар алайҳиссаломнинг хулқлари, саҳобаларнинг қилган ишлари, Ислом тарихи ҳақида ёзган китобларини Қуръонга аралаштириб юбормаганлар. Уларнинг барчаси Қуръондан бошқа алоҳида китоблар шаклида девон қилинган.
    3. Ҳозирги турли халқлардаги китобларни маълум бир пайғамбарга мансуб деб бўлмайди. Ҳатто диний китобларнинг қайси замонда нозил бўлганини ҳам аниқлаш мумкин эмас. Қуръоннинг Муҳаммад. алайҳиссаломга юборилганига кучли, қатъий тарихий гувоҳлар бир-бирини шундай қўллаб-қувватлайдики, унга ҳеч ким шубҳа қилолмайди. Ҳатто унинг ҳар бир ояти Пайғамбар алайҳиссаломга қачон, қаерда нозил бўлгани ҳам маълум.
    4. Қадимги китоблар нозил бўлган луғатларни замон еб тугатди. Улар бўлиб, ўтиб кетди. Ҳозирда ҳеч ким у тилда сўзлашмайди. Камдан-кам одам уни тушунади. Гарчи у китоблар аслий нусхасида сақланиб қолган тақдирда ҳам, уни тушуниш, ҳукмларига бўйсуниш амри маҳол эди. Улуғ Қуръон нозил бўлган луғат эса ҳали ҳам ҳаёт. Миллионлаб одамлар шу тилда сўзлашадилар. Миллионлаб одамлар уни тушунади. Бу тил дунёнинг барча тарафида ўргатилади. Хоҳлаган одамга уни   ўрганиш осон. Ўрганишга вақти етишмаган эса, ҳар жойда Қуръоннинг маъноларини ва ҳукмларини тушунтириб берадиган одамни ёки ўз тилидаги китобларни топиши мумкин.


Давоми бор....





http://t.me/Quron6
98 views06:02
Ochish/sharhlash
2022-12-08 17:08:13
Эй Аллохнинг ибодатини тарк қилганлар !!!

http://t.me/Quron6
474 viewsedited  14:08
Ochish/sharhlash
2022-12-08 09:38:46 УНУТМАНГ:




«Агар банда дунё ва ундаги неъматлар билан ризқланадиган бўлса-ю, сўнг «Алҳамдулиллаҳ», деб айтса, сўзсиз Аллоҳнинг ҳамд айтишга берган илҳоми дунё неъматидан кўра улканроқ бўлади. Чунки, дунё неъматлари фонийдир. Ҳамднинг савоби эса, боқийдир».





http://t.me/Quron6
578 views06:38
Ochish/sharhlash
2022-12-07 13:50:21 ИСЛОМ АСОСЛАРИ







Аллоҳнинг фаришталарига ишониш


Пайғамбар алайҳиссалом бизни Аллоҳдан кейин унинг фаришталарига ишонишимизни буюрган. Бу ишончнинг энг катта фойдаси тавҳид эътиқодининг ширк аралашмаларидан, кирларидан ва хатарларидан пок бўлишидир. Юқорида айтиб ўтганимиздек мушриклар Аллоҳга икки хил махлуқотларни тенглаштиришган.
1) Қуёш, ой, юлдузлар, ўт, сув, улуғ одамлар каби кўзга кўринадиган жисмли махлуқотлар.
2) Қандайдир парранданинг орқасида коинот ишларини бошқариб турадиган, баъзилари шамолни, яна баъзилари булутни бошқариб, ёмғир ёғдирадиган, баъзилари эса, ёруғликни пайдо қиладиган кўзга кўринмас, жисми йўқ махлуқотлар. Инсоннинг олдида гавдаланиб турадиган биринчи хилдаги махлуқотларнинг илоҳийлиги “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” дейишининг ўзи билангина йўқолади. Аммо мушриклар иккинчи хилдаги кўз билан кўриб, ҳис қилиб бўлмайдиган махлуқотларга кўпроқ мойилдирлар. Уларни маъбуд ёки Аллоҳнинг зурриёти, деб ўйлашади. Хаёлан уларнинг суратларини чизиб, ўша суратларга сажда қилишади, назр-ниёзлар бериб, ўзларича яқинлик ҳосил қилишади. Инсонларнинг тавҳидга бўлган эътиқодлари мана шу иккинчи хилдаги ширк аралашмасидан озод бўлиш учун одамларга бошқа мустақил эътиқод баён қилинди.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг бизларга баён қилишича, баъзилар ўзларича “худо” деб ёки “Аллоҳнинг зурриёти” деб ўйлаётган нуроний махлуқлар Аллоҳнинг фаришталаридир. Аслида уларнинг илоҳийликка ҳеч қандай даҳли йўқ. Улар Аллоҳга тўла итоат этадилар, бирон ишда ҳам осийлик қилмайдилар. Аллоҳ улар билан ўз мулкини бошқаради, улар Аллоҳнинг буйруқларини мукаммал адо этадилар. Ўзларича ҳеч иш қилолмайдилар. Ўз қувватлари билан Аллоҳга қарши чиқишлари ёки бировга Аллоҳдан шафоат олиб беришлари мутлақо мумкин эмас. Уларга ибодат қилиш, улардан ёрдам сўраш инсон учун хорлик, шармандаликдир. Зеро, Аллоҳ уларни Одам алайҳиссаломга уни яратган куни сажда қилдирган, уларга бермаган илмни Одам алайҳиссаломга берган. Дастлаб, ўзига сажда қилган фаришталарга сажда қилмоқ бориб турган шармандаликдир.
Пайғамбар алайҳиссалом бир тарафдан бизларни фаришталарга ибодат қилишдан қайтарган бўлса, иккинчи тарафдан, уларнинг Аллоҳнинг сараланган бандалари эканини баён қилган. Улар хато ва гумонлардан пок, табиатан асло Аллоҳга гуноҳ қилмайдиган нуроний мавжудотлардир. Улар доимо ибодатда бўлиб, юқоридан келадиган барча вазифаларни бажарадилар. Аллоҳ таоло уларнинг орасидан Жаброил алайҳиссалом номли улуғ бир фариштани танлаб олиб, уни пайғамбарларга ваҳий олиб келувчи қилиб тайинлаган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръонни келтирган ҳам ўша Жаброил алайҳиссаломдир. Фаришталардан баъзилари ҳар доим одамлар билан бирга бўлиб, уларнинг яхши ёки ёмон барча ишларини ва сўзларини ёзиб борадилар. Уларда ҳар бир кишининг ишлари ва сўзлари ёзилган бўлиб, инсон Аллоҳнинг маҳкамасида турган вақтида дунё ҳаётида қилиб ўтган яхши ё ёмон, очиқ ё махфий ишларига гувоҳлик берадилар.
Аммо фаришталарнинг моҳияти, яратилиш шакллари тўғрисида бизга кўп хабар берилмаган. Биз уларнинг борлигига ишонишгагина буюрилганмиз. Уларнинг шакллари тўғрисида ўзимизча бирор нарсани тўқиб чиқаришимиз жаҳолатдир. Уларнинг борлигини инкор қилишимиз куфрдир. Зеро, уларни инкор қилишга ҳеч кимнинг далили йўқ. Уларни инкор қилиш Пайғамбар алайҳиссаломга ишонмасликдан бошқа нарса эмас. Тўғрироғи, биз пайғамбар алайҳиссалом буюргани учунгина фаришталарнинг борлигига ишонаверамиз.




http://t.me/Quron6
671 views10:50
Ochish/sharhlash
2022-12-06 18:30:26
Ибну Таймия роҳимаҳуллоҳ айтадилар;

Агар аёл ўз туриш ўртоғи билан яхшиликда яшаса, бу албатта уни Аллоҳнинг розилигига етказади.

http://t.me/Quron6
432 viewsedited  15:30
Ochish/sharhlash
2022-12-05 17:03:14 ИСЛОМ АСОСЛАРИ







Тавҳид эътиқодининг инсон ҳаётидаги таъсири



8. Ушбу калима Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ишонган инсоннинг қадрини кўтаради, унда юксаклик, қаноат ва беҳожатликни пайдо қилади. Дилини тамаъ, очкўзлик, ҳасад, пасткашлик ва шунга ўхшаш разил тубан хусусиятлардан тозалайди. Ғайри шаръий, тубан йўл билан зафар қозониш унинг хаёлига ҳам келмайди. Зеро, унинг назарида ризқ, ғалаба, қувват, шуҳрат, салтанат ва обрўлар Аллоҳнинг қўлида бўлиб, хоҳлаган бандасига ўзининг ҳикмати тақозо қилишига қараб улашаверади. Инсон кучи етганича шаръий йўл билан ҳаракат қилмоғи лозим. Ғалаба ёки мағлубият ёлғиз Аллоҳнинг фазлига боғлиқ. У берган нарсани ҳеч ким қайтара олмайди, у қайтарган нарсани эса, ҳеч ким бера олмайди. Аммо мушрик, кофир, худосизлар ғалаба ёки мағлубиятни ўзларининг дунёвий қувватларига боғлиқ деб ўйлайдилар. Улар — тамаъ ва очкўзликнинг бандалари. Орзуларига етиш учун пора бериш, хушомадгўйлик, суиқасд қилиш каби разил ишларни қилишдан ҳам уялмайдилар. Бировларнинг бахтига ҳасад қилиб, бармоқларини тишлайдилар. Рақибларига қарши барча қонуний ёки ғайри қонуний ҳийлаларни беҳаёларча қўллайдилар.

9. Бу борада энг аҳамиятли, энг мўътабар гап шуки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ишонган киши Аллоҳнинг қонунига бўйсуниб, унга риоя қилади. Мўмин одам Аллоҳнинг ҳар нарсадан хабардорлигига, бандасига бўйин томиридан ҳам яқинроқлигига ишонади. У яна шунга эътиқод қиладики, ўзи танҳо қолганда бир иш қилса ҳам, Оллоҳ уни кўради. Хаёлига ёмон гумон келса ҳам, Аллоҳ уни билади. Ўз ишларини дунёдаги ҳаммадан махфий қила олса ҳам, Аллоҳдан махфий қила олмайди. Дунёдаги ҳар қандай зўрликдан қутула олса ҳам, Аллоҳдан қутула олмайди.

Шундай қилиб, инсоннинг иймони мустаҳкамлашган сари Аллоҳнинг буйруқларига риоя қилиши зиёдалашаверади. Аллоҳ ҳаром. деган ишларни қилишга журъат эта олмайди. Танҳо ўзи бўлса ҳам, Аллоҳ буюрган ишларни қилишга шошилади. Чунки уни доимо иймон кузатиб туради. Инсон мажбуран ҳисоб берадиган ўша олий маҳкама доим унинг кўз ўнгида намоён бўлиб туради. Шунинг учун ҳам инсоннинг мусулмон бўлиши учун энг аввало Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ишониши шартдир. Зеро, “мусулмон” сўзининг маъноси биринчи бўлимда айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ таолога тўла итоат этувчи банда демакдир. Инсон Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига дилидан ишонч ҳосил қилмагунча Аллоҳга тўла итоат этадиган банда бўла олмайди. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига. ишониш Пайғамбар алайҳиссалом. таълимининг асосий, энг муҳим. рукни, Исломнинг маркази, асли ва қувват манбаидир. Исломнинг бошқа эътиқод, қонун ва ҳукмлари мана шу асосга барпо бўлган ва. ундан мадад олиб туради. Агар бу асос ўз ўрнидан силжиса, Исломнинг ҳеч нарсаси қолмайди.





http://t.me/Quron6
676 views14:03
Ochish/sharhlash
2022-12-04 19:38:01 УНУТМАНГ:




«Шайтон айтади: «Одам болаларини гуноҳлар билан ҳалок қилдим. Улар эса (гуноҳлар ортидан) истиғфор ва «Лаа илаҳа иллаллоҳ»ни айтиш билан мени ҳалок қилишди. Буни кўриб, уларнинг орасида (ҳавои нафсга ёқадиган) бидъатларни тарқатдим. Энди улар гуноҳ қилаверадилар, лекин тавба қилмайдилар. Негаки, улар яхши амал қилаяпмиз деб ўйлайдилар».






http://t.me/Quron6
522 views16:38
Ochish/sharhlash
2022-12-03 19:25:59 ИСЛОМ АСОСЛАРИ








Тавҳид эътиқодининг инсон ҳаётидаги таъсири



5. Бу жумлага ишонган киши ҳеч қачон ноумид бўлиб, тушкунликка тушмайди. Зеро, у еру осмонлардаги хазиналарнинг, туганмас бойликнинг эгасига ишонади. Бу ишонч унинг қалбига фавқулоддаги хотиржамликни бахш этади. Дунёда ҳар тарафдан муваффақиятсизликка учраса ҳам тушкунликка тушмайди. У доимо Аллоҳга таваккал қилиб, Ундан мадад сўраб, тинимсиз ҳаракат қилади. Бундай қалбан ва руҳан хотиржамликни тавҳид эътиқодисиз эгаллаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам кофир, мушрик, худосизларнинг қалблари заиф бўлади. Чекли қувватларгагина таянганларидан мусибатлар келганда тезда умидсизликка учрайдилар. Ноумидлик гоҳида уларни ҳалокатга ҳам олиб боради.

6. Бу жумлага ишониш кишига куч-қувват, сабр, матонат бахш этади. Одам дунёда Аллоҳнинг розилиги йўлида улуғ ишларга интилаётганида орқасида еру осмонларнинг подшоҳи турган бўлиб, унга ҳар қадамда мадад беришига ишонади. Унинг мана шу тасаввурдан олган сабри, матонати, салобати тоғнинг салобатидан кам бўлмайди. Ҳеч қандай машаққат, ҳеч қандай қувват уни ниятидан қайтара олмайди. Ширк, куфр, худосизликларнинг бундай куч-қувват ва матонат бахш этишига
йўл бўлсин?!

7. Бу жумлага ишониш инсонни ботир, журъатли қилади. Зеро, инсонни қўрқитадиган, шаштидан қайтарадиган икки нарса бор: ўзини, давлатини, оиласини яхши кўриши; Аллоҳдан бошқаси ҳам инсонни ўлдира олади, деб ўйлаб, қандайдир ҳийла билан ўлимдан қутилиб қолиш мумкин, деб эътиқод қилиши. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ишониш инсонни бу икки нарсадан бутунлай озод этади. Бундай инсон биринчидан ўзининг ҳам, давлатининг ҳам эгаси Аллоҳ эканига тўла ишонади ва ўзидаги бор нарсани Унинг йўлида қурбон қилади. Иккинчидан, унинг назарида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким инсон ҳам, ҳайвон ҳам, бомба ҳам, пушка ҳам, қилич, тош, ўтин ҳам ўлдиришга қодир эмас. Аллоҳ белгилаб берган ажални дунёдаги ҳеч бир куч ўзгартира олмайди. Шунинг учун ҳам дунёда Аллоҳнинг ягоналигига ишонган кишидан ҳам журъатлироқ, жасурроқ киши бўлмайди. У ваҳшийларнинг ҳужумидан ҳам, ўқ-бомбаларнинг ёғилишидан ҳам қўрқмайди. Зеро, у Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилаётган вақтида ўзига ўн баробар кучни енга олади. Ўз жонини энг азиз нарса деб
биладиган, ўлимни душманнинг ҳужуми билан келиб, қайтиши билан кетади, деб ўйлайдиган мушрик, кофир, худосизларнинг мана шундай кучга эга бўлишларига йўл бўлсин.

Давоми бор....




http://t.me/Quron6
374 views16:25
Ochish/sharhlash