Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on va Hadis

Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis Q
Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis
Kanal manzili: @quron6
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.59K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2022-12-18 07:02:27
Ислом Асосларини хамма ўқиябтими ?
Anonymous Quiz
53%
Ха
47%
Йўқ
134 voters556 views04:02
Ochish/sharhlash
2022-12-18 06:58:35
Вақт олтиндан қимматдир

http://t.me/Quron6
543 viewsedited  03:58
Ochish/sharhlash
2022-12-17 09:26:56 ИСЛОМ АСОСЛАРИ






Аллоҳнинг пайғамбарларига ишониш


Муҳаммад алайҳиссалом билан бошқа пайғамбарларнинг фарқи йўқ. Зеро, улар ҳам ҳақиқатда Аллоҳ тарафидан юборилган бўлиб, одамларни тўғри йўлга бошловчилардир. Ҳаммасига ҳам ишонишга буюрилганмиз. Шунга илова қилиб айтишимиз мумкинки, Муҳаммад алайҳиссалом бошқа пайғамбарлардан уч важҳдан фарқ қилади.
1. Ўтган бўлимда айтиб ўтганимиздек, аввалги пайғамбарлар маълум бир халққа ва муайян бир замонга юборилганлар. Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун оламга ва Қиёмат кунигача юборилган.
2. Аввалги пайғамбарларнинг таълимлари йўқолиб, унда-мунда борлари ҳам асл нусхада қолмаган. Уларнинг ҳақиқий хулқ-атворлари, таржимаи ҳоллари кейинги одамлар тўқиб чиқарган ривоят ва қиссалар орасида йўқолиб кетган. Қанчалик интилмасин, бари бир энди ҳеч ким уларга эргаша олмайди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг хулқ-атворлари, гаплари, қилган ишлари, одатлари, хислатларининг барчаси эса китобларда девон қилиниб, инсонларнинг қўлида юрибди. Тўғрироғи, пайғамбарларнинг барҳаёти Муҳаммад алайҳиссаломдир. Одамлар фақат унгагина эргашишлари, унинг йўлидангина боришлари мумкин.
3. Аввалги пайғамбарлар олиб келган Ислом таълимлари комил эмас эди. Улардан ҳар бири ўзидан аввалги пайғамбарларнинг таълимларини ислоҳ қилиш, оладиганини олиб, қўшадиганини қўшиш учун келган. То Муҳаммад алайҳиссаломгача тараққиёт, камолот, ислоҳот ривожланиши мана шундай бўлган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло аввалги пайғамбарларнинг таълимларини вафотларидан кейин сақлаб қолмаган. Зеро, инсонларга янги, комил таълим келиб турганда, эски, ноқис таълимга муҳтож бўлмаган. Пировардида, Муҳаммад алайҳиссаломга ҳар тарафлама комил Ислом таълими берилди.
Шундай қилиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги билан аввалги пайғамбарларнинг таълимлари бекор қилинган. Зеро, комилнинг олдида ноқисга эргашишни ақл бовар қилмайди. Муҳаммад алайҳиссаломга эргашган одам барча пайғамбарларга эргашган бўлади. Чунки аввалги пайғамбарларнинг таълимларидаги барча эзгуликлар у кишининг таълимларида ҳам бор. Кимки у кишидан юз ўгириб, бошқа пайғамбарга эргашса, кўп эзгуликлардан маҳрум бўлади.
Шунинг учун ҳам бутун башариятнинг Муҳаммад алайҳиссаломга ишониши, таълимига эргашиши вожибдир. Мусулмон киши Муҳаммад алайҳиссаломга уч тарафдан ишониши керак:
1) Аллоҳ тарафидан юборилган ҳақиқий пайғамбар.
2) Ҳидояти комил, хато ва камчилиги йўқ.
3) Аллоҳ тарафидан барча халқларга ва қиёмат кунигача юборилган охирги пайғамбар, у кишидан кейин бошқа пайғамбар келмайди.






http://t.me/Quron6
457 views06:26
Ochish/sharhlash
2022-12-16 21:18:36 УНУТМАНГ:


«Агар банданинг қалбида суннат қуёши порласа, ундан бидъат туманлари тарқаб кетади».



http://t.me/Quron6
261 views18:18
Ochish/sharhlash
2022-12-15 16:26:46
Биз ёлғиз қолганда махфий амаллар қиламизми?

http://t.me/Quron6
382 viewsedited  13:26
Ochish/sharhlash
2022-12-14 19:59:21 ИСЛОМ АСОСЛАРИ







Аллоҳнинг пайғамбарларига ишониш


Аллоҳнинг китобларидан кейин пайғамбарларига ишонишга буюрилганмиз. Ўтган бўлимда айтиб ўтганимиздек, барча халқларга Аллоҳ пайғамбарлар юборган. Аллоҳнинг барча пайғамбарлари бир силсиланинг бўғинларидекдир, ҳаммаси пироварида Муҳаммад алайҳиссалом даъват қилган динга халқни даъват қилганлар. Кимки улардан бирини ёлғон деса, ҳаммасини ёлғон деган бўлади. Кимки бирини тасдиқласа, қолганларини ҳам тасдиқлаши керак бўлади. Айтайлик, олдингизда ўн беш киши бир хил гапни гапирмоқда. Улардан бирини тасдиқласангиз, ҳаммасини тасдиқлаган бўласиз, бирини ёлғон десангиз, қолганларини ҳам ёлғон деган бўласиз. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Аллоҳнинг баъзи пайғамбарларига ишониб, баъзисига ишонмаган ҳақиқий кофирдир.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хабар беришича, ҳар бир халқларга юборилган Аллоҳ пайғамбарларининг сони бир юз йигирма тўрт минг (124000) нафар. Дунё ҳаётига, унда яшаб ўтган халқларга назар ташласангиз, пайғамбарларнинг сонини кўп деб ўйламайсиз. Улардан Қуръонда айтиб ўтилганларига ҳам, қолганларига ҳам ишонишимиз вожиб. Зеро, бандаларни тўғри йўлга бошлаш учун Аллоҳ юборган пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам ростгўй бўлганлар.
Биз Ҳинд, Хитой, Эрон, Миср, Африқо, Оврупо ва бошқа ерларга юборилиши мумкин бўлган ҳар бир пайғамбарга ишонамиз. Лекин улардан бирортасини ҳам Аллоҳнинг пайғамбари бўлган, деб қатъий айтолмаймиз. Чунки бу ҳақда бизга маълумот берилмаган. Шундай бўлса-да, ҳар хил диндаги кишилар бўйсунаётган пайғамбарларни мазаммат қилиш, ёмонлаш мутлақо мумкин эмас. Биз қаёқдан биламиз, балки улар ҳам ҳақиқий Аллоҳнинг пайғамбарлари бўлиб, кейингилари Мусо ва Исо алайҳиссаломларнинг ҳақиқий динларини тобелари ўзгартириб юборганларига ўхшаб уларнинг динларини ҳам ўзгартириб юборгандирлар. Биз динларнинг фақат ҳозирги урф-одатлари ҳақидагина фикр изҳор қилишимиз мумкин. Уларга асос солганлар ҳақида эса фақат сукут сақламоқ лозим, токи Аллоҳнинг биpop пайғамбарига беодоблик бўлиб қолмасин.

Давоми бор....






http://t.me/Quron6
273 views16:59
Ochish/sharhlash
2022-12-14 13:15:31
ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ИСЛОМ ДИНИДА ЙЎҚ !!!

http://t.me/Quron6
514 viewsedited  10:15
Ochish/sharhlash
2022-12-13 14:40:36 УНУТМАНГ:




«Уйланишнинг фойдаларидан бири, пуштингдан Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қиладиган зурриётлар чиқишидир».




http://t.me/Quron6
403 views11:40
Ochish/sharhlash
2022-12-12 21:45:33
Биродарлар даюс нима дегани?

http://t.me/Quron6
229 viewsedited  18:45
Ochish/sharhlash
2022-12-11 17:29:16 ИСЛОМ АСОСЛАРИ



Аллоҳнинг китобларига ишониш


5. Ер юзидаги барча диний китоблар маълум бир халққа хос бўлган. Улардаги ҳукмлар ҳам маълум бир замоннинг талабаларига мувофиқ равишда нозил бўлган. Улар ҳозирги одамларнинг эҳтиёжларини қондира олмайди. Зеро, уларнинг ҳар бири маълум бир халққа ва муайян бир замонга хосланган. Улар ҳатто ўзлари нозил бўлган миллат учун ҳам абадий бўла олмайдилар. Агар Қуръонга ҳам мана шундай назар ташланса, унинг қайси бир ояти бўлмасин, маълум бир халққагина хослиги ўқувчининг хаёлига ҳам келмайди. Шунингдек, унинг ҳукмларига барча мамлакатларда, замон охиригача амал қилинса бўлади. Мана шу Қуръоннинг бутун оламга, бутун замонга берилганининг далилидир.
6. Қадимги китобларда гарчи ростгўйлик, эзгулик каби фазилатларни баён қилиб, улар ёрдамида инсоний одоб ва ахлоқни ўрганиш ҳамда Аллоҳ рози бўладиган ҳаёт йўлини топиш мумкин бўлса-да, улардан бирортаси ҳам эзгулик ва фазилатларни ўзида тўла мужассамлаштирмаган. Қуръон эса, уларнинг барчасини ўзида тўла мужассамлаштирган. Мана шу Қуръоннинг бошқа китоблардан ажралиб турадиган яна бир фазилатидир.
7. Қадимги диний китобларга инсонларнинг ҳам қўли теккани сабабидан уларга ақл ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган бир қанча сўзлар сизиб кирган. Бу қўшимчалар зулм, тажовузкорлик манбаидан бўлиб, инсоннинг эътиқодини бузар эди. Ҳатто уларнинг баъзилари фоҳишалик, номаъқулчилик, хулқий бузуқликлардан иборат эди. Лекин Қуръон бундай сўзлардан мутлақо пок. Унда бирорта ҳам ақлга зид ёки тажрибадан хато бўлиб чиққан нарса йўқ. Бирорта ҳукми ҳам зулм ёки тажовузкорликдан иборат эмас. Инсонни адаштирадиган жойи ҳам йўқ. Қуръон бошидан охиригача олий ҳикмат, чиройли насиҳат, инсонларга адолатни ўргатиш, уларни тўғри йўлга, энг олий ҳукм ва қонунларга бошлаши билан тўлган.
Мана шундай фазилатлар сабабли ҳам бутун ер аҳолиси Қуръонгагина ишонишга ва бўйсунишга буюрилди. Зеро, инсон ҳаётини Аллоҳнинг розилигига мувофиқ ҳолда ўтказиши учун кифоя қиладиган ҳидоятни Қуръон ҳеч бир камчилигу, зиёдасиз белгилаб берган. Қуръон нозил бўлгандан кейин инсоннинг бошқа китобга эҳтиёжи қолмаган.
Қуръон билан бошқа китоблар орасидаги фарқни билдингиз. Энди сизга Қуръонга ишониш билан бошқа китобларга ишониш орасидаги фарқни ажратиб олиш мушкул эмас. Қадимги китобларга ишониш, тасдиқлаш ҳаддигача бўлади. Яъни, уларнинг Аллоҳ тарафиданлиги, ҳақиқатлиги, Қуръон тўлдириш учун нозил бўлганини тасдиқлаш ҳадди. Қуръон холис Аллоҳнинг каломидир. Унинг ҳар бир лафзи, сақланган ҳар бир сўзи- ҳақиқат. Унинг ҳар бир буйруғини бажариш ҳар бир таъқиқига бўйсуниш шарт.


http://t.me/Quron6
595 viewsedited  14:29
Ochish/sharhlash