Get Mystery Box with random crypto!

Микрофон кўтарган аёл

Telegram kanalining logotibi qurbonova_a — Микрофон кўтарган аёл М
Telegram kanalining logotibi qurbonova_a — Микрофон кўтарган аёл
Kanal manzili: @qurbonova_a
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.40K
Kanalning ta’rifi

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ
Саёҳат блоги- @azitravel
Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-09 12:47:32
Алишер Навоийнинг "қизил, сориғ, яшил" радифли бу ғазалини эслаганда ҳазилкаш адабиётшунослар шоир ўзи билмай "светофор"ни кашф қилган деб айтишади. Мен эса бошқа нарсани эслатмоқчиман. Карантин пайтида ва ҳозир ҳам маҳаллий бошқарув тизимида ҳудудлар ҳолати "қизил"- "қониқарсиз", "сариқ"- "ўртача", "яшил" - "намунали" га бўлиб, таҳлил қилиш авжида бўлди/япти. Биз 7 қиз кийимимиз бор-йўқлигига қараб, ё қизил, ё сариқ, ёки яшил кийинишга келишгандик.@shahnozxon ҳам сариқ, ҳам қизилдалар, @dkattakhanova яшилда, Шоҳира Ҳамро сариқда, Навбаҳор Каримова яшилда, Елена Чуянова сариқда, Барногул опа ҳам яшилда, тасодифу аламни қаранки, қип-қизил фақат мен)) Хулоса чиқардим, хатоларим устида ишлаб, энди яшил-намунали бўлишга ҳаракат қиламан))

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳаммамизга муборак бўлсин!
#baytchellenj
#navoiyiftixorim
3.9K viewsedited  09:47
Ochish/sharhlash
2021-02-08 11:01:41 Ўрдага келасан. Ва ҳозир ўйлаган ҳамма нарсани унутасан. Бошқа хотиралар уйғонади. Яхши нарсаларни ўйлашни бошлаганингда тўсатдан қўнғироқ бўлади. Қўнғироқлар. Сен қиласан, сенга қилишади. Муаммолар бошланади. Ва ўйлашга ҳам вақтинг бўлмайди. Қўнғироқлардан хулосанг шундай бўлади: шундай яшаётганинг –катта бахт. Раҳмат сенга, 7 февралдан қутқарган 8 февраль, душанба. https://telegra.ph/Dushanba-rutinasi-02-08
2.7K viewsedited  08:01
Ochish/sharhlash
2021-02-08 08:32:38
Фарғонада "Vodiy shoes" пойабзал ишлаб чиқариш корхонасида Шавкат Мирзиёев янграб турган қўшиққа эътибор берди. Ҳеч ким қайси қўшиқлигини тополмовди, Президент айтди: Бу Қўқон ушшоғи.

Mахсус ракурс
3.5K viewsedited  05:32
Ochish/sharhlash
2021-02-07 20:46:25Ижтимоий тармоқда лағмон трендга чиққан пайтда яқинда ўзим кузатган бир ҳолат эсга тушди.

Бир ойча аввал якшанба куни уй ишларини қилиб тугатгунча тушлик бўлди ва қорин очди. Уйғурча лағмон кўз олдимга кевурди.
- Лағмонга борайлик!
- Лағмонга борайлик!
- Лағмонга борайлик!

Хуллас, зўрға кўндирдим адамизни. Истар-истамас адамиз бошлиқ фарзандларимиз билан отландик. Орада онам, келинларимиз, жиянларим ва укам ҳам сафга қўшилишди.

Чорсудаги лағмонхонаники мазали бўлгани учун ўша ерга бордик. Икки қават бино. Паст тўла эркаклар 2-3 кишилашиб мазза қилиб лағмонхўрлик қилишяпти, тепа тўла эркаклар тўпланишиб, дийдорлашиб ўтиришибди. Ҳаммаёқда ошна-оғайнилар дам олишяпти.

Биз бир чеккада ягона оилавий жамоа бўлиб ўтирдик. Зимдан кузатиб, бир нималар келди хаёлга. Атрофимдагиларга айтдим.

- Бугун якшанба. Эркаклар оиласи билан бўладиган кун. Болалари билан уйда дастурхон бошида ўтирадиган, ёки оила аёлларига енгиллик истаб, айлантиргани, овқатлантиргани олиб чиқадиган кун. Лекин одатда якшанбада жуда кўпчилик эркаклар ўзларини хурсанд қилгани, тўйдиргани чиқишади, чойхоналарни тўлдиришади, кафеларда йиғилишади, ўзларидан пул аяшмайди. Шу икки қават бинодаги эркаклар жамияти бирортаси оиласини етаклаб олиб келмабди...

Даврамиздаги оиламиз эркаклари жавобан айтишди.

- Бир ўзини тўйдириш осонроқ, бутун оилани олиб чиқса, қимматга тушади. Биринчи фактор- пул. Қаердан биласан, уйига ҳам идишга солдириб олиб кетар.

Билмадим, билмадим. Менга ўша ерда оиласи билан келган эркаклар йўқлиги таъсир қилди жуда. Ҳар якшанба улфатлар билан ўтиришга пул топганлар бир марта оиласига ҳам имкон топса бўлади.

Гап лағмонда эмас, қаерда ейишда эмас. Гап эркаклар ўзларини барибир кўпроқ яхши кўришларида.
3.7K viewsedited  17:46
Ochish/sharhlash
2021-02-06 10:18:38 Президент Фарғона шаҳри маҳаллаларидаги ҳақиқий аҳволни кузатганидан сўнг.

https://t.me/daryo_live/50736
3.2K views07:18
Ochish/sharhlash
2021-02-05 22:18:38
Фарғонадан уйга энди келдим. 9 ёшли Исломим дарс қилиб ўтирган экан. Йўлми, сурункали чарчоқми, ёки боламнинг илмга интилишими, йўл бўйи уйқу бермаган хаёлларми, нимадир сабаб кўзимга ёш келди.
- Нега ухламадинг шу пайтгача? Эртага икки кун отдых, кейин қиларсан дарсингни.
- Бугун мактабдан вақтли олиб кетишувдиде, улгурмаганимни тугатиб қўйвомман.
- Нега вақтли кетдинг?
- Медал олгани. Вручения бўлди. Каратедан 1- ўринни олувдим, ўшани беришди.

Ҳамма чарчоқларим чиқиб кетди. Ҳаётга бир зумда маъно кирди.
Аёлнинг бахти - шу. Бошқаси- иловалар.

Расмда адамиз томонидан ўйлаб топилган интерактив метод : ҳикоянинг (Усмон), шеърнинг (Ислом) ҳар бир марта ўқилганини шўрданак пўчоғи билан ҳисоблаб, кн финалда қурутли бўлиш.

Фарзандларимиз соғ бўлишсин.
3.9K viewsedited  19:18
Ochish/sharhlash
2021-02-05 20:43:38
“Маҳалласи борми? Маҳаллага бораман” деди кутилмаганда Шавкат Мирзиёев.

“Қани маҳалла идораси?” деб шошиб қолди Фарғона ҳокими Хайрулла Бозоров.

Кутилмаган меҳмондан капалаги учиб кетган “участковой” ҳудудига қараб югуриб кетди. Ишонмасдан, яна бир орқага қараб ҳам қўйди :))

“Шодиёна” маҳалласими бу?” деб сўради Президент йўлдан биринчи чиққан аёлдан.

“Юрилар, ош тайёр” дея президентни уйига таклиф қилди меҳмондўст фарғоналиклар.


@xushnudbek
2.3K views17:43
Ochish/sharhlash
2021-02-05 14:52:53 Бу сафар Президентнинг ҳудудга ташрифи бошқача, реал вақт режимида, таҳрирсиз, тўғридан тўғри ёритилаётганини сезган бўлсангиз керак. Бу яхши, чунки:

одамлар далат раҳбарини турли ракурслардан кўради, у ҳақида хулосалари аниқроқ, тўлиқроқ ва тирикроқ бўлади;

илгари бундай ташрифларни ёритадиган саноқли манбалар ҳам изланишни, ўсишни бошлайди;

ҳар ҳолда реал вақт режимида ҳаммаси эркинроқ ёритилади, цензура имконияти бўлмайди;

сиёсий жараёнларга оддий одамларнинг қизиқиши, иштироки, дахлдорлиги ошади.

Мана Фарғона сафари пайти Президент йўлни кутилмаганда бир маҳаллага бурибди. Бу журналистлар учун байрам - қанча қизиқ, янги, кутилмаган хабарлар чиқади (Москвага ташриф пайти шунақа кутилмаган ҳолат бўлганди, оддий фуқаролар томонидан олинган видео роса тарқалганди ўшанда.)

Айримлар бу ҳам ташкиллаштирилган дейишяпти. Мен видеони синчиклаб қарадим – ташкиллаштирилмаган, кутилмаган ҳол, аниқ: аёллар оддий шиппакда
(президент келди дейишса, оёқларига илиб югура чиқишган кўринади), ҳар хил ниқобларда, йўлаклар бўялмаган, йўллар таъмирланмаган...

Жонли пиар – яхши пиар, қўллайман ва ёқлайман.

@shahnozxon
2.8K views11:52
Ochish/sharhlash
2021-02-05 14:29:40
Президент "маҳаллабай" ишлаш қандай бўлишига шахсий намуна кўрсатди.
3.9K views11:29
Ochish/sharhlash
2021-02-05 14:11:41
Кўчага чиқсангу эшигинг олдида мамлакат раҳбари турса! "Шодиёна" маҳалласи фуқароларининг эмоцияси.
4.8K views11:11
Ochish/sharhlash