Get Mystery Box with random crypto!

Микрофон кўтарган аёл

Telegram kanalining logotibi qurbonova_a — Микрофон кўтарган аёл М
Telegram kanalining logotibi qurbonova_a — Микрофон кўтарган аёл
Kanal manzili: @qurbonova_a
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.40K
Kanalning ta’rifi

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ
Саёҳат блоги- @azitravel
Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 18:31:52
Давлат раҳбарининг бугунги нутқи менга ёқди: қисқа, лўнда, кўпдан кўп рақамлардан холи-тизимлаштирилган ва умидбахш.
320 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:51:59
Президент 2026 йилгача қилинадиган 5 та асосий вазифани санади:

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.
550 views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:30:51 Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди

“Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан.

Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

– тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган Давлат, десак, муболаға бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”.
679 views14:30
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:20:59 Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халқимизга табрик билан мурожаат қилмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостинги ва Telegram видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
1.4K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:02:58
Менимча, Мустақиллик нималигини, тинчлик нималигини, улар доимий, узлуксиз, очиқ ва яширин курашлар ортидан барқарор бўлишини бу йил давлатимиз ҳам, жамиятимиз ҳам кўпроқ ҳис қилди.

Бу йил аслида Ўзбекистон учун осон бўлмади.

ХХI асрда ҳам чегараларни кенгайтиришни истайдиганлар чиқиб қолишини кўрдик. Ярим йилдан бери озод мамлакат-Украинада уруш.

Бемаслаҳат ош пишса, авлодлар ғурури, миллат иззат-нафсига тегиб қўйиш ва сўнг қаттиқ афсус чекиш мумкинлигини кўрдик. Қалбимиз Қорақалпоқда қолди...

Икки қош орасидаги муносабатлар: яқину йироқда, қўшнилар ички ва ташқи ҳаётида тартибсизликлар бўлди; биқинимизда ўқтин-ўқтин афғон хаоси ўзининг мавжудлигини билдириб турибди...

Аччиқ тажрибалар ва гувоҳликлар бугунги сана оддиймаслигини тушунтиради ва Усмон Носирни эсга солади:

"...Оталаримнинг бошидан пойдевор ўйиб,
Озодлигим обидасин қурган инсонман!
Ўша жонман, ўша қонман ва ўша шонман!"

Тинчлигимиз, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
911 views13:02
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:33:03
30 август куни Собиқ СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этди.

Унинг номи нафақат Совет Иттифоқи, балки дунё тарихидаги кўп муҳим воқеалар билан боғланади: "Перестройка" ("қайта қуриш" сиёсати), очиқлик сиёсати, сўз ва матбуот эркинлиги, демократик сайловлар жорий этилиши, бозор иқтисодиётига ўтиши, АҚШ билан пойгали қуроллашиш-Совуқ урушнинг тугаши, 1989 йилда Совет армиясининг Афғонистондан олиб чиқилиши, 1990 йилда Берлин деворининг қулаши (ГДР ва ГФР бирлашуви) каби воқеалар шулар жумласидан.

1990 йил охирларида, СССР қулашидан бир йил аввал Михаил Горбачёв халқаро тинчлик жараёни йўлида қўшган ҳиссаси учун Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Суратда: Горбачёвнинг Тошкентга сафари, 1988 йил 6-8 апрель.

Шу кунлари Тошкентда М.Горбачёв Афғонистон президенти Муҳаммад Нажибуллоҳ билан учрашади ва кейинчалик Женева битимига имзо чекиш ва 1988 йил 15 майдан совет қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш бўйича дастлабки келишувга эришилади.

@qurbonova_a
1.4K viewsedited  05:33
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:48:03Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди” — Шавкат Мирзиёев (менинг Президентим! )

Бугун Кўксарой қароргоҳида Мустақиллик байрами арафасида фахрий унвонларга лойиқ кўрилганларни тақдирлаш маросимида Президент шундай деди.

“Бугун хурсандчилик кунларда кўпчилик муҳокама қилаётган айрим мавзулар кўнгилни хира қилади. Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди. Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат.

Бунга қўл урганлар аёл қиёфасида ўз онаси сиймосини эсласин. Оқила опа-сингилларимиз бундай муносабатга лойиқ эмас!” – деди Шавкат Мирзиёев.

“Ўзида бир гап бор”, “бекорга урмайди” ва ҳоказо деб зўравонликни ёқлайдиганларга постни юборамиз!

@shahnozxon
1.4K views18:48
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:21:53
Ҳозиргина Тошкентдаги Президент мактаби натижалари эълон қилинди. 480 нафар бола ва унинг ота-онаси кутавериб хуноб бўлишди)))

Энг юқори балл - 89 балл. Ўтиш балли эса 77.5.

Билимли ва омадли, кучли 24 нафар болажонларни чин юракдан табриклайман.

Ислом ўғлим 66.5 балл билан имтиҳондан ўта олмади. Мен учун бу мураккаб имтиҳондаги натижаси ёмон эмас. Республиканинг 5-6 та вилоятида бу балл билан болалар Президент мактабига ўқишга кирган. Устозининг айтишича, Ислом Ўзбекистоннинг кучли 200 болалари қаторида

Ўғлим ўзи олдин айтганидек, ўрганган билими ўзида қолади ва кейинги ҳаётидаги ҳақиқий имтиҳонларда ғолиб бўлади, иншаАллоҳ.

Ислом энди бувисининг мактаби - "Компасс" да ўқишни давом эттиради.

Дарвоқе, хусусий мактабнинг 1-6 синфига қабул давом этяпти

Яна дарвоқе, ўғлимни ушбу махсус имтиҳонларга тайёрлаган "Al Jabr" ўқув марказидан жуда миннатдорман.
1.6K viewsedited  13:21
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:02:39
Футбол бўйича Испания чемпионати доирасидаги ўйинлар 26 августдан бошлаб “Yoshlar” телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда. Шу кунга қадар LaLiga'нинг 8 та ўйини намойиш этилди. Футбол баҳслари намойиши давомида кадрларга ҳеч қандай қўшимча эффектлар қўлланилмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат эса “Янги Давр” информацион дастурининг спорт хабарлари блокидан олинган. Бу ҳолат юзага келиши сабаблари аниқлаштирилганда, лавҳани тайёрлаган монтажчи “Реал Мадрид” жамоаси ўйнаётган футболда Испания байроғи ўрнига Украина байроғи хато қўйилган деб ўйлаб, бу "хатолик"ни ўзбошимчалик билан тўғирламоқчи бўлгани ва шу мақсадда беркитгани маълум бўлди. Бош муҳаррир кўрик пайтида бу ҳолатга эътибор бермай, лавҳани эфирга узатишга рухсат берган. Бу бўйича айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Юзага келган вазият учун узр сўраймиз ва ушбу ҳолатга сиёсий тус бермасликни илтимос қиламиз.
Футбол намойишини телеканалимиз орқали кузатаётган ва камчиликларимизга бефарқ бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

@yoshlar_tv
1.6K views10:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:01:20 Унинг устидан самолёт учиши тақиқланган.
Унга оёқ кийимида кириш тақиқланган.
Унинг қурилишида 22 йил давомида турли давлатлардан 20 мингдан зиёд усталар қатнашган ва ўша вақтда 32 миллион рупий сарфланган.
ТОЖМАҲАЛ! Мен у билан 21 йилдан сўнг яна учрашдим.

Йўл устида, техник қуролларсиз, телефонда тайёрлаган видеоблогимни кўришга вақт ажратасиз деган умиддаман.





@azitravel
1.5K views08:01
Ochish/sharhlash