Get Mystery Box with random crypto!

Бу сафар Президентнинг ҳудудга ташрифи бошқача, реал вақт режи | Микрофон кўтарган аёл

Бу сафар Президентнинг ҳудудга ташрифи бошқача, реал вақт режимида, таҳрирсиз, тўғридан тўғри ёритилаётганини сезган бўлсангиз керак. Бу яхши, чунки:

одамлар далат раҳбарини турли ракурслардан кўради, у ҳақида хулосалари аниқроқ, тўлиқроқ ва тирикроқ бўлади;

илгари бундай ташрифларни ёритадиган саноқли манбалар ҳам изланишни, ўсишни бошлайди;

ҳар ҳолда реал вақт режимида ҳаммаси эркинроқ ёритилади, цензура имконияти бўлмайди;

сиёсий жараёнларга оддий одамларнинг қизиқиши, иштироки, дахлдорлиги ошади.

Мана Фарғона сафари пайти Президент йўлни кутилмаганда бир маҳаллага бурибди. Бу журналистлар учун байрам - қанча қизиқ, янги, кутилмаган хабарлар чиқади (Москвага ташриф пайти шунақа кутилмаган ҳолат бўлганди, оддий фуқаролар томонидан олинган видео роса тарқалганди ўшанда.)

Айримлар бу ҳам ташкиллаштирилган дейишяпти. Мен видеони синчиклаб қарадим – ташкиллаштирилмаган, кутилмаган ҳол, аниқ: аёллар оддий шиппакда
(президент келди дейишса, оёқларига илиб югура чиқишган кўринади), ҳар хил ниқобларда, йўлаклар бўялмаган, йўллар таъмирланмаган...

Жонли пиар – яхши пиар, қўллайман ва ёқлайман.

@shahnozxon