Get Mystery Box with random crypto!

​Ижтимоий тармоқда лағмон трендга чиққан пайтда яқинда ўзим ку | Микрофон кўтарган аёл

Ижтимоий тармоқда лағмон трендга чиққан пайтда яқинда ўзим кузатган бир ҳолат эсга тушди.

Бир ойча аввал якшанба куни уй ишларини қилиб тугатгунча тушлик бўлди ва қорин очди. Уйғурча лағмон кўз олдимга кевурди.
- Лағмонга борайлик!
- Лағмонга борайлик!
- Лағмонга борайлик!

Хуллас, зўрға кўндирдим адамизни. Истар-истамас адамиз бошлиқ фарзандларимиз билан отландик. Орада онам, келинларимиз, жиянларим ва укам ҳам сафга қўшилишди.

Чорсудаги лағмонхонаники мазали бўлгани учун ўша ерга бордик. Икки қават бино. Паст тўла эркаклар 2-3 кишилашиб мазза қилиб лағмонхўрлик қилишяпти, тепа тўла эркаклар тўпланишиб, дийдорлашиб ўтиришибди. Ҳаммаёқда ошна-оғайнилар дам олишяпти.

Биз бир чеккада ягона оилавий жамоа бўлиб ўтирдик. Зимдан кузатиб, бир нималар келди хаёлга. Атрофимдагиларга айтдим.

- Бугун якшанба. Эркаклар оиласи билан бўладиган кун. Болалари билан уйда дастурхон бошида ўтирадиган, ёки оила аёлларига енгиллик истаб, айлантиргани, овқатлантиргани олиб чиқадиган кун. Лекин одатда якшанбада жуда кўпчилик эркаклар ўзларини хурсанд қилгани, тўйдиргани чиқишади, чойхоналарни тўлдиришади, кафеларда йиғилишади, ўзларидан пул аяшмайди. Шу икки қават бинодаги эркаклар жамияти бирортаси оиласини етаклаб олиб келмабди...

Даврамиздаги оиламиз эркаклари жавобан айтишди.

- Бир ўзини тўйдириш осонроқ, бутун оилани олиб чиқса, қимматга тушади. Биринчи фактор- пул. Қаердан биласан, уйига ҳам идишга солдириб олиб кетар.

Билмадим, билмадим. Менга ўша ерда оиласи билан келган эркаклар йўқлиги таъсир қилди жуда. Ҳар якшанба улфатлар билан ўтиришга пул топганлар бир марта оиласига ҳам имкон топса бўлади.

Гап лағмонда эмас, қаерда ейишда эмас. Гап эркаклар ўзларини барибир кўпроқ яхши кўришларида.