Get Mystery Box with random crypto!

Микрофон кўтарган аёл

Telegram kanalining logotibi qurbonova_a — Микрофон кўтарган аёл М
Telegram kanalining logotibi qurbonova_a — Микрофон кўтарган аёл
Kanal manzili: @qurbonova_a
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.40K
Kanalning ta’rifi

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ
Саёҳат блоги- @azitravel
Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 08:38:19
Қизларимиз йигитларга қараганда билимлироқ

Жорий йилги тест синовлари натижалари эълон қилингач, турли қизиқарли статистикаларни таҳлил қилиш имкони пайдо бўлди.

Жумладан, жорий йилда абитуриентлар орасида хотин-қизларнинг улуши эркакларга қараганда кўпроқни ташкил этган. Яъни тестга кирган абитуриентларнинг 571 минг 719 нафари аёллар, 502 минг 103 нафари эса эркаклар бўлган.

Бундан ташқари қизларимиз тўплаган ўртача баллар ҳам йигитларга қараганда яхшироқ натижани кўрсатган. Қизлар ўртача 66,8 балл, йигитлар эса 63,7 балл олишган.

Шунингдек, республикамизнинг 14 та ҳудудининг барчасида қизларнинг ўртача бали йигитларникидан баландроқ бўлган. Яъни фақат айни бир ҳудудда эмас, балки юртимизнинг ҳамма жойида қизлар йигитларга қараганда умумий яхшироқ ўзлаштириш кўрсаткичига эга.

Эътиборли томони бирорта ҳудудда йигитлар ўртача 70 балл тўплай олишмаган. Лекин Бухоро (72) ва Тошкент шаҳрида (70,8) қизлар ўртача 70 баллдан ошира олган.

Эслатиб ўтаман, ўтган йили талабаликка қабул қилинганларнинг 60 фоизи хотин-қизлар бўлганди. Бугунги кунда барча ОТМларда ўқиётган талабаларнинг 47 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.


@xushnudbek
1.2K views05:38
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:58:35 Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Курманов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳром Бабаевни "Содиқ хизматлари учун" ордени билан мукофотлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан:

давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди.
1.8K views17:58
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:57:49
Президент Шавкат Мирзиёев: "Жалолиддин Мангуберди эл-юрт истиқлоли учун курашган, бунга ўз ҳаётини бағишлаган аждодларимизнинг буюк намояндасидир. Она юртга муҳаббат ва садоқат, ор-номус ва шон-шараф бобида унга тенг келадиган улуғ шахслар дунёда камдан-кам учрайди"

Facebook|Instagram|Twitter
568 views08:57
Ochish/sharhlash
2022-08-28 16:09:37
Тадбиркор Ориан-Меҳрож Рашидов Президентга:
- Ҳаёт формулангиз қандай? Бундай "энергичный" бўлишнинг сири нимада? "Питания"дами сир, спортдами?

Шавкат Мирзиёев:
- Сир битта. Ватанни севиш керак!

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдан. "Менимча" дастури.

@qurbonova_a
3.4K views13:09
Ochish/sharhlash
2022-08-27 03:51:16 Шавкат Мирзиёев Украина президенти Владимир Зеленский ва украин халқига Мустақиллик байрами муносабати билан табрик йўллади.
1.8K viewsedited  00:51
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:25:16
Давлатимиз раҳбарининг кириш сўзидан сўнг Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишга ўтилди.

Илгарироқ сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, Мурат Камаловнинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Аманбай Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишдан аввал Президентимиз номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари ва таклифларини тинглашни таклиф этди.

Номзод Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, аграр соҳани ривожлантириш, саноат лойиҳаларини кўпайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифларини баён этди. Президентдан бу режаларни тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўлган ресурслар ажратилишида кўмак сўради.

Facebook|Instagram|Twitter
1.4K views07:25
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:11:25 "...Бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар “халқни рози қилиш” деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган", деди Президент Нукусдаги сессияда.

Бугунги кунда ҳам аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда.

Аслида, 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди.

"Афсуски, айрим раҳбарлар халқимизга халол хизмат қилиш ўрнига фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган маблағларни самарасиз сарфлаш, яратиб берилган имкониятларни ишга солмаслик, эл-юрт учун жонини бериб ишламаслик ҳолатларига йўл қўйиб келмоқда", деди Президент.
1.5K views07:11
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:57:24 Шавкат Мирзиёев Нукусда:

"Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим.

Ушбу даврда Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришга қаратилган 31 та фармон ва қарорлар қабул қилдик.

Ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 2 баробарга ортди, қарийб 4,5 мингта инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.

Биргина жорий йил февралдаги ташриф доирасида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратдик", деди Президент.

Қорақалпоғистонда ичимлик сув таъминоти 40 фоиздан 68 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 32 фоиздан 76 фоизга, аҳоли даромадлари жон бошига 2 баробарга ошишига эришилди.
1.4K views06:57
Ochish/sharhlash
2022-08-25 09:07:44
"СOMPASS" хусусий мактабида ойлик тўлов қанча?

2 миллион сўм!

Шу кунларда энг кўп эшитган саволимиз шу бўлди: НЕГА АРЗОН?

Тушунамиз, бозорда "арзонми, демак сифатсиз дегани" қабилида стереотип бор. Аммо биз бу фикрга мутлоқ қаршимиз. Бироз кейинроқ малакали устозларимиз жамоасини таништирамиз-хулосани ўзингиз чиқарасиз.

Биринчидан, таълим бозорига янги мактаб кириб келяпти. Рақобат яхшигина. Пойтахтдаги мактаблардан анчайин арзон тўловни жорий қилиш орқали энди бошланаётган лойиҳамизга умид ва ишонч билан фарзандини топшираётган ота-оналарни қўллаб-қувватлашга тайёр эканимизни билдирмоқчимиз.

Иккинчидан, мактабимиз биноси янгидан қурилмаган-мослаштирилган. Аммо фарзандингиз учун барча қулайликлар ҳозирланган.

Учинчидан ва энг муҳими, мактабнинг бошиданоқ бизга ишонган ота-оналарни ишонтириб айтмоқчимизки, 2022-2023 ўқув йилида мактаб тўлови 2 миллион сўмдан оширилмайди.

***

Какая ежемесячная плата в "СOMPASS"?

2 миллиона сумов!

Вопрос, который мы чаще всего слышим в наши дни: ПОЧЕМУ ДЕШЕВО?

Мы понимаем, что на рынке существует стереотип «дешево – значит некачественно». Но мы категорически против этой идеи. Чуть позже мы познакомим вас с нашей командой квалифицированных преподавателей - вывод можете сделать сами.

Во-первых, на образовательный рынок выходит новая школа. Конкуренция сильная. Мы хотели бы выразить свою готовность поддержать родителей, которые с надеждой и уверенностью доверяют своих детей нашему недавно начавшемуся проекту, путем введения гораздо более дешевой платы, чем в столичных школах.

Во-вторых, наше школьное здание не построено с нуля, а адаптировано Но для вашего ребенка предусмотрены все удобства.

В-третьих, и самое главное, хотим заверить родителей, доверившихся нам с начала школы, что в 2022-2023 учебном году плата за обучение не превысит 2 млн сумов.

Локация

: +998946040026
+998 99 831 09 95
1.3K views06:07
Ochish/sharhlash
2022-08-25 08:57:17 Микрофон кўтарган аёл pinned Deleted message
05:57
Ochish/sharhlash