Get Mystery Box with random crypto!

Қора Тойирнинг айтари

Telegram kanalining logotibi qora_toir — Қора Тойирнинг айтари Қ
Telegram kanalining logotibi qora_toir — Қора Тойирнинг айтари
Kanal manzili: @qora_toir
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 194
Kanalning ta’rifi

Қора тойирнинг қора хандалари....
Лойиҳамиз: @tafakkur_sohili

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-02-06 18:40:12 Зилзила пайтида нима қилиш керак?

Зилзила, ер силкиниши Аллоҳ таолонинг белги, оятларидан бири бўлиб, бандаларга охиратни эслатиш, аламли азобдан огоҳлантириш ва уларга заифликларини сездириб қўйиш учун содир бўлади. Инсон ер силкинган пайтда заифлигини, ожизлигини, Аллоҳ таолонинг ёрдамига муҳтожлигини ҳис қилиб, ўзини ўнглаб, янада ҳушёрроқ бўлиб, солиҳ амалларни кўпайтириши, Аллоҳни кўп зикр қилиб, хатоларидан тавба қилиши керак.

Роббимиз Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади:

وَلَقَدْ أَرْسَلنَا إِلَى أُمَمٍ مِّن قَبْلِكَ فَأَخَذْنَاهُمْ بِالْبَأْسَاء وَالضَّرَّاء لَعَلَّهُمْ يَتَضَرَّعُونَ فَلَوْلا إِذْ جَاءهُمْ بَأْسُنَا تَضَرَّعُواْ وَلَـكِن قَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَزَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ

“Батаҳқиқ, Биз сендан олдинги умматларга ҳам Пайғамбарлар юборганмиз. Сўнгра, шояд тазарруъ қилсалар, деб уларни бало ва зиёнларга тутганмиз.

(Аллоҳ таоло Ислом умматидан аввалгиларга ҳам Пайғамбарлар юборган. Улардан Пайғамбарларнинг даъватига юрмаганларини бало-офатларга дучор қилган Бундан, шоядки бошига оғир кун тушганда ўзига келиб, ҳушини йиғиб, хатосини тушунса ва иймон йўлига юрса, деган мақсад кўзда тутилган.)

Бизнинг баломиз уларга етганда, тазарруъ қилсалар эди! Лекин қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини зийнатлаб кўрсатди. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида,уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.

(Яъни, улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Аммо иймонсиз, тазарруъсиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Кофир-мушрикларга бу нарсалар берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Бирданига Аллоҳнинг азоби уларни тутди. Энди тавба-тазарруъ қилишга имкон қолмади.) (Анъом сураси, 42-44-оятлар).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам доим Аллоҳ таолони зикр қилиб, тонгги ва кечки дуоларни айтиб юрар ва умматларини ҳам шунга тарғиб этардилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча зикр ва дуолар қаторида мана бу дуони ҳам эртаю кеч ҳеч тарк қилмас эдилар: «Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фиддуня вал аахироҳ, Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня-я ва аҳлий ва маалий. Аллоҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаати. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадайя ва мин холфий ва ъан яминий ва ъан шимаалий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».

Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни беркит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг қудратинг ила паноҳ тилайман».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
8.1K views15:40
Ochish/sharhlash
2023-02-06 16:33:51
#тезкор

Дунё бўйича сейсмик фаоллик экстремал даражага кўтарилди, янги кучли зилзилалар бўлиши мумкин - сейсмологлар.
Хозирда ён қўшнимиз Қозоғистонда 4,3 баллик зилзила бўлди.

Кўп ИСТИҒФОР айтайлик

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
2.6K views13:33
Ochish/sharhlash
2023-02-06 11:06:02 Намознинг тиббий фойдалари

Намоз ўқиган одам бу гўзал ибодат учун охиратда оладиган ажр-мукофотларига қўшимча равишда дунё ҳаётининг ўзида унинг саломатликка оид манфаатларига ҳам эришади.

1. Намозда бажариладиган ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни зўриқтирмайди ва куннинг муайян бир вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.

2. Бир кунда бошини 62 марта ерга қўйган инсоннинг миясига мунтазам равишда кўп миқдорда қон оқиб келади. Мия ҳужайраларининг қон билан яхши тўйиниши туфайли намоз ўқийдиган одамларда хотира сустлиги ва склероз камроқ учрайди.

3. Намоз ўқийдиган кишининг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб туриши сабабли унинг кўзларида қон айланиши яхшиланади.

4. Намоздаги изометрик ҳаракатлар ошқозондаги озиқанинг яхшилаб аралашишига ва унинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, сафронинг (ўт суюқлигининг) ўт пуфагида тўпланиб қолмай, бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон бериб, қабзият (ич қотиши)нинг олдини олади.

5. Бир кеча-кундузда камида беш маҳал бажариладиган бир меъёрдаги тана ҳаракатлари бўғимлар, мушаклар ва томирларни ЖОнлантириб, артроз (артрит), остеохондроз каби касалликларнинг, хусусан, бўғимларда туз тўпланишининг олдини олади, жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган одамларда томирларда тиқин пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

6. Вужуднинг саломатлиги тананинг тозалигига боғлиқдир. Намоз учун шарт бўлган таҳорат ва ғусл покликнинг айнан ўзидир. Баданни, руҳни покламай туриб намоз ўқиб бўлмайди. Натижада намознинг барча шартларини адо этган киши руҳан пок, жисмонан тетик бўлади.

7. Намоз вақтлари организмда қон айланиши ва нафас олишни яхшилаш учун энг қулай ва мақбул пайтлардир.

8. Намоз уйқуни тартибга солишнинг энг мукаммал низомидир. Мутахассислар ўтказган тадқиқотларнинг натижасига кўра, намоз ёрдамида танада тўпланиб қоладиган статик электр заряддан ҳам халос бўлиш мумкин экан. Танамиздаги бундай заряд сажда пайтида ерга ёки таҳорат пайтида сувга ёхуд таяммум пайтида тупроққа текканимизда ерга узатилади. Намоздан сўнг тетиклашишимизнинг сабаби қисман мана шу ҳикматга боғлиқ.

Тафаккур қилинг!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
5.6K views08:06
Ochish/sharhlash
2023-02-06 11:00:41
Хоразмни эгаллашда Чингизхонга ёрдам берган чўпон ҳақида биласизми?

Чингизхонга Хоразмга юриши давомида Хоразм қалъасини эгаллашда жуда қийналади! Шунда мўғуллар бу ерда битта ҳийла ишлатишади, бу ҳийлага кўра шу ерлик чўпонга 500 қўй беришади. Чўпон эса қўйларни олиб...

Диққат, чўпон қанақа ҳийла билан Чингизхонга Хоразмни эгаллашга
ёрдам берган?
3.7K views08:00
Ochish/sharhlash
2023-02-06 10:20:49
27 йил қозилик қилдим. Эр-хотиннинг ажралиши шу икки нарсада эканига амин бўлдим:

1. Ғазабидан кўзлари кўр бўлган эркак.
2. Ва унга жавоб берган хотин.


Шайх Али Тантовий

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
3.9K views07:20
Ochish/sharhlash
2023-02-06 07:06:02
Фарзандингиз қалбини расм чиздириб англанг:

✓ Агар куёшни чап томонга чизган бўлса, ота меҳри ва ишончи баланд;

✓ Агар қуёш ўнг томонда бўлса акси;

✓ Агар уй кичкина, узоқда бўлса бола билан кўпроқ мулоқот қилинг;

✓ Агар дарахт чап томонда бўлса дарслари билан бирга шуғулланинг;

✓ Агар одам кичкина бўлса болани мақтанг;

✓ Агар уй мўрисидаги тутунни қалинроқ чизган бўлса лего ўйнатинг, беркинмачоқ ўйнанг.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
4.6K views04:06
Ochish/sharhlash
2023-02-06 07:01:58
ДИҚАТ СУПЕР ЯНГИЛИК СИЗ "САХАР" КАСАЛЛИГИДАН АЗОБ ЧЕКЯБСИЗМИ

НАРХИ АТИГА 50.000 СУМ

"МЕНГА ЭНГ ЗУР ТАЪСИР ҚИЛГАНИ "АЛА-ДИАБЕТ" БУЛДИ. Ала Диабет ичишдан олдин қанд миқдорим 17 эди, ичганимдан сўнг 8 га тушди",— дейди 25 йилдан буён қандли диабет билан оғриниб келаётган қаҳрамонимиз Абдуқодир ака.

ЯНА УША МАШХУР УРТА ОСИЁДА ЯГОНА булган ҚАНДЛИ ДИАБЕТ яъни "САХАР" касалигига қарши СУПЕР препарат "АЛА ДИАБЕТ"


ДИҚҚАТ ВИДЕОНИ КУРИНГ ВА УЗИНГИЗ ХУЛОСА ЧИҚАРИНГ

ДОРИХОНАЛАРДАН СУРАНГ Нархи атига 50 минг СУМ

Бизга хозироқ қунғироқ қилинг ва БЕПУЛ малакали мутахассис маслахатини олинг
+998-71-200-06-02

@As_Sunna_pharmaceutical_01
Телеграмм
https://t.me/As_Sunna_Pharmaceutical
Табиий биологик фаол қушимча дори воситаси эмас!
МАХСУЛОТ СЕРТИФИКАТЛАНГАН
3.6K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-02-06 05:39:45
Ассаламу Алайкум! Душанба тонгги муборак бўлсин

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бошланган янги хафта хайрли ўтсин!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
4.7K views02:39
Ochish/sharhlash
2023-02-05 14:20:50 Инсоннинг энг ожиз пайти ўлим онлари бўлса керак. Мол-мулк, фарзандлар ва обрў-мартаба кор қилмай, ўлим чангалида типирчилаб ва унинг қўлларига ёпишиб-ёлвориб ётишингизни кўз олдингизга келтиринг.

Бундай ожиз онларни ўтказиш ҳаммамизнинг бошимизда бор.

Тафаккур қилинг!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
943 views11:20
Ochish/sharhlash
2023-02-05 09:35:36 • "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
3.3K views06:35
Ochish/sharhlash