2023-02-20 06:12:39
#тафаккур
9 кун давомида 7 қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру-хотин (қаҳраманмарашлик Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат) нинг ҳикояси бутун Туркиянинг кўз ёшларга ғарқ этди:
"Зилзиладан сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.
Бошқа икки фарзандимиз ўз хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.
У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.
Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик.
Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....
Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан фақат дуоларимиз қутқарди...
Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.
Мен 32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...
Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"
(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).
«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).
Кун давомида чуқур тафаккур қилинг!Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
274 views03:12