Get Mystery Box with random crypto!

Қора Тойирнинг айтари

Telegram kanalining logotibi qora_toir — Қора Тойирнинг айтари Қ
Telegram kanalining logotibi qora_toir — Қора Тойирнинг айтари
Kanal manzili: @qora_toir
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 194
Kanalning ta’rifi

Қора тойирнинг қора хандалари....
Лойиҳамиз: @tafakkur_sohili

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-02-05 04:20:08
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Якшанба тонгингиз хайрли бўлсин!

АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Юзингизни нурли қилсин,
Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз,
Ниятлариз ижобат бўлсин!
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
6.1K views01:20
Ochish/sharhlash
2023-02-04 19:01:10 РИЗҚ...

Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.

Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди...

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
4.6K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-02-04 18:45:17
Рак(ўсма) хужайралари хар бир инсонда бор. Кимдурга белги беради, кимдурни эса билдирмай “ўлдиради”.

Австриялик олим, 45мингта инсонни, хатто тузатиб бўлмас рак(ўсма) касалликларидан хам, ушбу рецепти ёрдамида тузатди.

Жигар циррози, ошқозон, ичак ва ўпка рак касалликларига шифо бўлувчи рецепт қуйидагича;
1) Қизилча (55%)

2) Батафсил ўқиш…
2.9K views15:45
Ochish/sharhlash
2023-02-04 16:40:03 КУЛАСИЗМИ, КУЯСИЗМИ?

Саҳарда барвақт уйғонган эр, хотинини уйғотиб мен билан бирга югуриш машқига чиқишни хохлайсизми деб сўради.
Хотин: Сиз мени семиз деб гумон қиласизми?
Эр: Йўқ. Югуриш соғлиқ учун фойдали.
Хотин: Бўлмаса мени касал деб гумон қилябсизми?
Эр: Йўқ, йўқ агар туришни хохласангиз туринг бўлмаса ҳаммаси жойида.
Хотин: Ҳаа шундайми.. энди мени дангаса деб ўйлаябсизми?
Эр: Йўқ йўқ, сиз нотўғри тушундингиз, мен буни назарда тутмадим.
Хотин: Аҳаа энди сиз мени саводсиз деб ўйлаябсизми?
Эр: Қаранг, ахир мен буни айтмадим...
Хотин: Мени алдади демоқчимисиз?
Эр: Илтимос сиздан эрталабдан асабийлашманг..
Хотин: Энди мен сизнингча жанжалкаш бўлдимми?
Эр: Бўлди хўп, Сиз ётиб ухланг, мен ўзим ёлғиз чиқиб югуриб келаман.
Хотин: Сиз доим ҳамма ерга бир ўзингиз бориб хордиқ чиқарасиз.
Эр: Илтимос қиламан, мени бошим айланиб кетябди.
Хотин: Кўрдингизми? Сиз шундай худбинсиз. Фақат ўзингиз ҳақингизда ўйлайсиз. Мени соғлиғим ҳақида ўйламайсиз.
Эр ўтириб қаерида хато қилганлиги ҳақида ўйга толди...

P.S.: Хурматли эркаклар минг харакат қилманг аёлларни барибир тўлиқ тушуна олмайсиз

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
4.7K views13:40
Ochish/sharhlash
2023-02-04 09:30:40
Охир-оқибат сиз кетасиз, сўзларингиз эса қолади.
Шундай экан, яхшиликдан бошқасини айтманг...
Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг:

1 Бу вақтинчадир,

2 Бу тақдиримда ёзилган эди,

3 Бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди,

4 Бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.

Тафаккур қилинг!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
5.9K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-02-04 05:55:04
​ Беморликни чақирувчи сўзлар

Немис психотерапевти( келиб чиқиши Эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

1. Барчаси менинг бўйнимда — остеохондроз;
2. Барчаси жонимга тегди — ўсмалар;
3. Юрагимга қаттиқ олдим — юрак инфаркти;
4. Менга муаммолар  бош оғриғи бўлди — мигрень;
5. Қонимни ичди — қон касалликлари;
6. Сабр косам тўлди —гипертония;
7. Эшитгим келмайди, ўчир — гаранглик;
8. Асабимни синама — депрессия;
9. Ҳаётимда қувонч йўқ — жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик — яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим — урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо саломат бўлишда ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга  эҳтиёткор бўлинг.

Тафаккур қилинг!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
7.3K views02:55
Ochish/sharhlash
2023-02-03 20:37:01 Хақиқий эркак:
• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қахрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан хеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
6.2K views17:37
Ochish/sharhlash
2023-02-03 12:09:52 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1 Азон айтилган вақтда.
2 Қуръон ўқилган вақтда.
3 Каъабани кўрган вақтда.
4 Ёмғир ёғаётганда.
5 Душманга йўлиққанда.
6 Зулм кўрганда.
7 Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8 Фарз намозини тугатганда.
9 Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10 Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11 Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12 Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13 Арафа кунида.
14 Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15 Ифтор вақтида.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
8.5K views09:09
Ochish/sharhlash
2023-02-03 05:03:10
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

• Раҳмонга суюкли, тилга осон, қиёмат куни тарозуда оғир вазн босадиган икки калима:

• Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳил Азийм.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
11.3K views02:03
Ochish/sharhlash
2023-02-02 18:22:36 Эй фарзанд, билиб қуй!

1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени кариҳ кўрмайди, аксинча келажагингни уйлайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
10.6K views15:22
Ochish/sharhlash