Get Mystery Box with random crypto!

Қора Тойирнинг айтари

Telegram kanalining logotibi qora_toir — Қора Тойирнинг айтари Қ
Telegram kanalining logotibi qora_toir — Қора Тойирнинг айтари
Kanal manzili: @qora_toir
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 194
Kanalning ta’rifi

Қора тойирнинг қора хандалари....
Лойиҳамиз: @tafakkur_sohili

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-02-18 17:09:16
У уддалади!

P.S.: Расм Туркиядаги қулаган уйларнинг биридан олинди.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
4.5K views14:09
Ochish/sharhlash
2023-02-18 15:59:01
– ИҚ даражаси 100 дан юқори бўлган одамлар учун жумбоқ

Илон муск бу жавобни билмаган ходимларни "Аҳмоқлар" деб атади

Қайси стаканда кўпроқ сув бор
4.4K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-02-18 13:13:37 ФОЖИАМИЗ

Армани:
– Сизга ким керак, азизим? “Қоровул Петросян” дейсизми? Вах-вах-вах! У қоровул эмас, академик! Донишманд одам! Юринг, уйини кўрсатаман. Яқинда икки қаватли уй солди, азамат!

Гуржи:
– Кимни сўраяпсиз, батано? “Этикдўз Панжикидзе” О-о-о! У этикдўз эмас, академик! Бунақа донишманд одам юз йилда бир туғилади! Юринг дачасига обориб қўяман. Уч қаватли дача қуряпти, азамат!

Ўзбек:
– Нима! Ким дейсиз! “Академик Алижонип?” Ҳеч қанақа академик эмас у! Қорвулчалик саводи йўқ! Этикдўзчалик илми йўқ! Ғирт аҳмоқ одам. Порахўр! Ўрикзорда данғиллама иморат соляпти. Шунча пулни қаёқда олади? Умуман... мен ҳеч қанақа Алижонип-палижонипни танимайман!

Ўткир Ҳошимов

P.S.:
Афсуски, бу айни ҳақиқат!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
1.1K views10:13
Ochish/sharhlash
2023-02-18 06:10:03 БИЛМАГАЙМИЗ НЕЛАР КУТАР?

Роҳи рост йўлдан одамлар,
Оғмангиз асло азизлар!
Борсак гар маҳшарга бизлар,
Билмагаймиз нелар кутар?

Бу дунёдан Али ўтар,
Вали ўтар Лали ўтар,
Манзилимиз борса ҳатар,
Билмагаймиз нелар кутар?

Кимга юмшоқ кимга дахшат,
Малак ул мавт қилмас шафқат,
Билгувчи зот ёлғиз Аҳад,
Билмагаймиз нелар кутар?

Қабрга бош қўйган замон,
Мункар Накир келгай шу он,
Савол берса киргизиб жон,
Билмагаймиз нелар кутар?

Хар қадамда минг бир гуноҳ,
Кечгаймикин Қодир Аллоҳ?
Қиёмат кун билмам эй воҳ,
Билмагаймиз нелар кутар?

Ким яхши-ю кимлар ёмон,
Ким азобда кимлар омон,
То тирикмиз бизлар ҳамон,
Билмагаймиз нелар кутар?

Кимга боқар расули Ҳақ?
Шафоатга бўлиб илҳақ,
Умидвордир ҳақ-у ноҳақ,
Билмагаймиз нелар кутар?

Ҳисоб-китоб битмагунча,
Аллоҳ ҳукм этмагунча,
Қурқувдан лол турар барча,
Билмагаймиз нелар кутар?

Лутфуллоҳ Хўжаев

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
4.1K views03:10
Ochish/sharhlash
2023-02-18 05:40:56
Ассаламу Алайкум! Шанба тонгги муборак бўлсин

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
3.8K views02:40
Ochish/sharhlash
2023-02-17 19:03:03 #тафаккур

АКА

"Яхшимисан?" - дейсиз,
"Яхшиман..." - дейман,
Кейин ҳўл бўлади ёқа билан енг.
Шу сафар аяманг эрка сингилни,
Шу сафар қаттиқроқ бирор нима денг.

Ҳамон ёш боладай сийлайсиз ака,
Ўттизга кирдиму, кирмади ақлим.
Дуо келтирмадим отам руҳига,
Онамга бир қучоқ раҳмат бермадим.

Нега ўзгармадим, меҳрингиз туйиб,
Нега ўхшамайди биздаги одат?
Нега хатолардан бўшамас умрим,
Сизни банд қилади ибодат...

Ака, фақат сиз тушунинг,
Фақат сиз тингланг,
Менинг ҳам кўнглимда айтарларим бор.
Мени ҳам бир умид боғлар ҳаётда,
Менинг ҳам кўнглимда баҳорларим бор...

Фақат йўл ярмида унутманг мени,
Охир тамом бўлса эрка иззатим.
Бизга алла айтган бир аёл ҳаққи,
Бизни улғайтирган инсон ҳурмати.

Ором бермаса ҳам минглаб гуноҳим,
Қўнғироқ қиласиз, тиллоларга тенг:
"Яхшимисан?" - дейсиз,
"Яхшиман..." - дейман,
Кейин ҳўл бўлади ёқа билан енг...

Кумуш Ўсарова

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
2.7K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-02-17 16:37:35 #ибрат

ТОП 5 энг зарарли озуқа маҳсулотлари

1. Картошка фри ва чипслар
Бу маҳсулотлар жуда ёғли ва трансёғларга бой.
2. Сосиска ва колбасалар
Таркибида табиий маҳсулотлар жуда кам ва ранглар, консервантларга бой.
3. Тез тайёр бўлувчи лапшалар
Пакетчадаги таъм, ҳид берувчи моддалар зарарли ҳисобланади.
4. Кетчуп, майонез
Таркибида жуда кўп овқат қўшимчалари, кўп миқдорда шакар ва ҳаддан ташқари кўп трансёғлар сақлайди.
5. Шоколад батонлари
Юқори гликемик индексига эга ва юқори калорияга эга.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
3.8K views13:37
Ochish/sharhlash
2023-02-17 15:59:01
#Diqqat_oyin

Stickerlardan birini tanlang va sizni kim sevishini bilib oling
3.6K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-02-17 12:39:40
#тафаккур

Турли баҳоналар қилиб - "Мактабга бормайман" деб харҳаша қилаётган болалар ва макталардан турли камчиликлар топиб нолиётган ота-оналар! Ўзбекистоннинг қўшниси, бир дарё нарида жойлашган Афғонистоннинг оддий мактабидаги дарс жараёнини кўриб тафаккур қилинг!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
9.5K views09:39
Ochish/sharhlash
2023-02-17 08:49:27
#киноя

Абдуҳошим Исмоиловнинг туғилган кунини нишонлаш учун Наманган вилояти ҳокими халқ пулидан 150 млн сўм ажратибди.

Шу ўринда Сер Жон Глуббнинг бир иқтибоси келди: "Инқироз остонасидаги халқнинг қахрамонлари хамма вақт бир хил бўлади: спортчи, хонанда ёки актёр".

Менимча, бошқа сўзга ҳожат қолмади!

Девонайи Ҳақгўй

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
6.8K views05:49
Ochish/sharhlash