Get Mystery Box with random crypto!

Қора Тойирнинг айтари

Telegram kanalining logotibi qora_toir — Қора Тойирнинг айтари Қ
Telegram kanalining logotibi qora_toir — Қора Тойирнинг айтари
Kanal manzili: @qora_toir
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 194
Kanalning ta’rifi

Қора тойирнинг қора хандалари....
Лойиҳамиз: @tafakkur_sohili

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-02-13 11:54:29 Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар:

1.Аждар (Катта илон).
"Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо очиқ-ростакам аждарга айланди" (Аъроф сураси, 107 оят).

2. Туя.
"Ахир улар туянинг қандай яратилганига, (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!" (Ғошия сураси, 17 оят).

3. Чивин.
"Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди", (Бақара сураси, 26 оят).

4. Сигир.
"Эсланг! Мусо ўз қавмига: «Албатта Аллоҳ сизларга бир сигир сўйишларингизни буюради»,- деган", (Бақара сураси, 67 оят).

5. Хачир.
"У Зот яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди)", (Наҳл сураси, 8 оят).

6. Эчки.
"(Аллоҳ) саккизта жуфтни (яратди). Қўйдан иккини (яъни эркак ва урғочини), эчкидан иккини яратди", (Анъом сураси, 143 оят).

7. Бит.
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик", (Аъроф сураси, 133 оят).

8. Маймун.
"Орангиздан шанба кунида ҳаддан ошган кимсаларни билдингиз. Бас, биз уларга: «Бадбахт маймунларга айлангиз», дедик", (Бақара сураси, 65 оят).

9. Тўнғиз.
"Албатта У сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди", (Бақара сураси, 173 оят).

10. Чигиртка.
"Гўё ёйилган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келурлар!" (Қамар сураси, 7 оят).

11. Эшак.
"Улар (устига ортиб кўйилган) китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди", (Жумъа сураси, 5 оят).

12. Пашша.
"Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам хатто бир дона пашшани ярата олмаслар", (Ҳаж сураси, 73 оят).

13. Бақа.
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик", (Аъроф сураси, 133 оят).

14. Ҳудҳуд.
"У қушларни кўздан кечириб (уларнинг орасида ҳудҳудга кўзи тушмагач): "Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман, балки у (мендан беизн) ғойиб бўлгувчилардандир?!", (Намл сураси, 20 оят).

15. Асалари.
"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингиз асаларига ваҳий-амр қилди", (Наҳл сураси, 68 оят).

16. Қўй.
"Дарвоқеъ, мана бу менинг биродарим бўлиб, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиғим бордир", (Сод сураси, 23 оят).

17. Ит.
"Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади", (Аъроф сураси, 176 оят).

18. Шер.
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!" (Муддассир сураси, 51 оят).

19. Фил.
"Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?" (Фил сураси, 1 оят).

20. Наҳанг балиқ.
"Бас, уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди", (Соффат сураси, 142 оят).

21. Қарға.
"Сўнгра Аллоҳ унга биродарининг мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ер титадиган бир қарға юборди", (Моида сураси, 31 оят).

22. Ўргимчак.
"Аллоҳдан ўзга "дўстлар"ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди", (Анкабут сураси, 41 оят).

23. Бўри.
"Мен, сизлар ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқурман", (Юсуф сураси, 13 оят).

24. От.
"Улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйинг", (Анфол сураси, 60 оят).

25. Чумоли.
"То улар чумолилар водийсига етган вақтларида", (Намл сураси, 18 оят).

26. Қуш.
"У Зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юборди", (Фил сураси, 3 оят).

27. Капалак.
"У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган капалаклар каби бўлиб қолурлар!" (ал Қориъа сураси, 4 оят).

28. Ёввойи эшак.
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!" (Муддассир сураси, 50 оят).

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
6.3K views08:54
Ochish/sharhlash
2023-02-13 03:31:02 Эрталаб бомдод намозини ўқиш учун масжидга кетар эканман йўлда турнақатор бўлиб газ қуйиш учун навбатда турган автомобилларга кўзим тушади.

Навбат шу қадар узаядики, масжидга 15-20 метр яқинликка келиб қолади.

Бироқ......

Масжидда доимгидек 3-4 қатор бўлиб намоз ўқийдиган таниш жамоатдан бошқа хеч ким Бўлмайди....

Бу хол жуда кўп такрор бўлганидан, бир савол қаттиқ ўйга толдиради.

Бу дунёнинг моддий ташвиши бўлган газ учун навбатда уйқусиз турамизу, лекин эрта тонгда бомдод намози учун масжидга чиқа олмаймиз.

Ахир инсон яшашининг асл мақсадлари ичида ЭНГ олийси Роббисига ибодат эмасми....?

Худдики, бугунги кунга келиб асл мақсадларнинг ўрни дунё ташвиши сабаб ўзгариб кетгандек гўё.....

Қанча умримиз қолди? Биламизми? Жавоби аниқ...хеч ким билмайди. Яна неча кун мехмонмиз бу ер сайёрасида. Маълумми? Жавоби аниқ...номаълум.

Хаётингиздаги асл мақсадлар ўзгармаслиги учун доим тафаккур қилинг!

Душанба тонги муборак бўлсин....

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
6.6K views00:31
Ochish/sharhlash
2023-02-12 18:36:02
Деярли 4000 йил аввал Икки дарё оралиғидаги Бобил давлатининг подшоси Хаммурапи ўз қонунларини эълон қилган. Миххат ёзувидаги бу қонунларда жумладан қуйидагилар ҳам баён этилган:

«229. Агар қурувчи бирор кишига уй қура туриб, ўз ишини сифатсиз бажарса ва натижасида ушбу уй қулаб, уй эгасининг ўлимига сабаб бўлса унда қурувчи ҳам қатл этилади.

230. Агар уй эгасининг ўғли ўлимига сабаб бўлса, унда қурувчининг ўғли қатл этилади.

231. Агар уй эгасининг қули ўлимига сабаб бўлса, унда қурувчи эвазига қул беради.

232. Агар уй эгасининг мулки йўқ бўлса қурувчи бутун зарарни қоплаш ва ўз ҳисобидан уйни тиклашга мажбур.

233. Агар қурувчи кимгадир уй қуриб, ўз ишини сифатсиз бажарса, натижасида девор қуласа, у бу деворни ўз ҳисобидан тиклашга мажбур».


4000 йил аввал бу қонунлар барқарорлик, хавфсизлик ва адолатни таъминлаган. Ўша даврда бунёд этилган иншоотлар асрлар давомида турган...

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
5.7K views15:36
Ochish/sharhlash
2023-02-12 18:31:13
Ресторанда қуён ва бўри суҳбатлашиб ўтиришибди. Қуёнжон, сенга маза, доим пулинг бор менда эса ҳеч вақо йўқ, шунча пулни қаердан оласан?
— Менга пулни машуқам беради.
— Меники эса бир тийин ҳам бермайди, дебди бўри
— Эҳ, бўривой сен жуда қўполсан, тирноқларинг ўткир. Сен аста-секин мулойимлик билан хотинингни қўлини, қўлингни орқаси билан силасанг албатта пул беради.
Бўри шошиб уйга борса, хотини ухлаб ётган экан, секин бориб кафт орқасини силаса...

Хотини майин овозда...
195 views15:31
Ochish/sharhlash
2023-02-12 14:20:02
Мўжиза

Бино тагидан чиқарилган бола тез ёрдам машинасига олиниб, ҳамширалар йиғлаб боладан сўрашди: «Айт нима егинг келяпти нима берай сенга, сувми, шоколадми, нима хоҳлаяпсан?»
Бола: «Умуман қорним очмадику, бир опа келди менга овқат едирди, сув ичирди, мен билан ўйнади, қўрқма қутқариласан деди» дебди.

P.S.: Аллоҳим, Ўзинг қанчалар қудратли, буюк Раззоқ эканингни, мўъжизаларингни кўрсатяпсан! Бу мўъжизаларни кўрган мўминларнинг иймони янада ортмоқда.

Тафаккур қилинг!

Манба: Одамлар орасида канали.

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
5.9K views11:20
Ochish/sharhlash
2023-02-12 09:15:24
Жаноб ҳокимлар айтингчи сизни виждонингиз безовта қилмайдими!?

Тафаккур қилинг!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
6.1K views06:15
Ochish/sharhlash
2023-02-12 03:26:02
Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!

Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!

Дам олиш кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин...

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
6.6K views00:26
Ochish/sharhlash
2023-02-11 12:26:06 ТИЖОРАТ ОДОБЛАРИ

Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир.

Сохр ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, умматимга саҳарини баракали қилгин!» дедилар. У зот лашкар ёки «сарийя» юборадиган бўлсалар, эрта тонгда юборар эдилар. Сохр тожир одам эди. Қачон тижорат (карвони) юборадиган бўлса, эрта тонгда юборар эди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетди». (Термизий ривоят қилди ва ҳасан, деди)

Савдогарларнинг одобларидан бири бақир-чақир қилмаслик ва одобларга риоя қилишга интилишдир.

Мусулмон киши бозорда бўлганида, сокинликни ўзига лозим тутиши керак. Турли баҳоналар билан овози баланд кўтариш, бақир-чақир қилиш мусулмон одобига мутлақо тўғри келмайди. Зотан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари зикрида: «Бадхулқ ҳам, қўпол ҳам, бозорларда шовқин солувчи ҳам эмас» деган сўзлар келган. Мусулмон киши бозорда ва бозор муносабатларида барча одобларга риоя қилишга уринади, ҳалоллик ва тозаликка риоя қилади.

«Ижтимоий Одоблар», 314.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
297 views09:26
Ochish/sharhlash
2023-02-11 06:06:53
Интизомнинг сири нимада?

Исталмаган нарсаларга кўникиш ва уни бажаришга ўзингизни мажбурлаш орқали интизомга
эришасиз!

Яқинларга хам улашинг!

Қора тойирнинг айтари:
@qora_toir
3.5K views03:06
Ochish/sharhlash
2023-02-11 06:00:02
#Телевизорлар сотилади!
Супер акция 6 кун (хитой тв)

Самсунг 33 ли
Нархи 1.150.000 сўм
Самсунг 33, 35 ли
Wi-Fi Smart Youtube
Сўнгги модел, без рамка
Нархи 1.300.000 сўм

Самсунг 33, 35 ли смарт андроид 11
Сўнгги модел, без рамка
Голосовой Bluetoоth
Нархи 1.450.000 сўм

Самсунг 45 ли смарт андроид 11 мах
Сўнгги модел, без рамка
Голосовой Bluetoоth
Нархи 2.500.000 сўм

Самсунг 55 ли смарт андроид 11
Голосовой Bluetooth 2 та пульт
Сўнгги модел, без рамка
Нархи 4.000.000 сўм

Доставка бор, тўловни боргандан кейин қиласиз

+998336677017

https://t.me/telvizorl

ANDIJON va TOSHKENTDA BOR
3.0K views03:00
Ochish/sharhlash