Get Mystery Box with random crypto!

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi

Telegram kanalining logotibi qonunchilikpalatasi — Oliy Majlis Qonunchilik palatasi O
Telegram kanalining logotibi qonunchilikpalatasi — Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Kanal manzili: @qonunchilikpalatasi
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.85K
Kanalning ta’rifi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-12 10:29:46
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний асослари такомиллаштирилмоқда

Қонун лойиҳаси билан эса ўзининг қонуний талабларини қаноатлантиришда истеъмолчи ҳуқуқларининг устуворлиги, истеъмолчига товар (иш, хизмат), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши (келишувга кўра – бошқа тилларда ҳам) белгиланмоқда. Шу билан бирга сотувчига айнан бир турдаги товарлар учун ҳақ тўлаш шаклига қараб (нақд ва нақд пулсиз) ҳар хил нарх (тариф) белгилаш тақиқланмоқда. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, истеъмолчига нуқсонли ва талабга жавоб бермайдиган товар сотилганлигини аниқлаш (экспертиза қилиш) билан боғлиқ харажатлар агар ўз тасдиғини топса сотувчи томонидан қопланиши белгиланмоқда. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоиз, 2020 йилда назорат харидлари натижаларига кўра фуқароларга 10 та тур бўйича 79 та номдаги сифатсиз маҳсулотлар сотилганлиги аниқланган.

Батфсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33633/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
1.8K views07:29
Ochish/sharhlash
2021-02-11 17:27:38
Қўмитада Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил(Омбудсман)нинг ҳисоботи эшитилди

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, 54 нафар аёлларга жами 176 463 797 сўм миқдорида вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун алимент пуллари ундириб берилди, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги 18 та қарор бекор қилинди ҳамда 5 та ҳолатда хотин-қизларга нисбатан оилада тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари содир этилганлиги юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/committee/33630/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
1.3K views14:27
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:48:23
Бир муаммо ҳал қилинмоқда, иккинчисига ҳаракат бошланди

Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, туб ислоҳотлар моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида ҳудудларда ўрганиш олиб бораётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Нодирбек Тилаволдиев Қува тумани Юзия маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди.

Маълумки, депутатнинг сайловчилар билан бўлган ўтган йилги учрашувида ичимлик суви муаммоси кўтарилган эди. Депутат аралашуви билан ўшанда бу масала 2021 йилги инвестиция дастурига киритилди ва айни пайтда умумий қиймати 1 115 млн.сўм бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 1000 дан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Н.Тилаволдиев шундан сўнг маҳалладаги яроқсиз бўлиб қолган сим ёғочлар масаласини ҳам ўрганди ва бу бўйича туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови жўнатадиган бўлди.

Халқ вакилининг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.
894 views06:48
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:47:07
Депутат уйма-уй юриб, оилалардаги катта-кичик масалаларни ўрганмоқда

Депутат учрашувларини туманнинг “Боғдон”, Э.Камолов номли маҳалланинг Порашт қишлоғи, энг чекка ҳудуд ҳисобланган “Ўхум” маҳалласидан бошлади. Уйма-уй кириб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан учрашиб, суҳбатлар ўтказди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама этилаётган янги қонунлар ҳақида сўзлаб бериб, одамларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди. Маданий, тиббий хизмат кўрсатиш, спортни ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/meeting/constituency/33521/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
813 views06:47
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:45:39
Маданият соҳаси учун муҳим ҳуқуқий асос

Маданий фаолиятда санъат соҳасининг кўплаб йўналишларини тўлиқ қамраш, уларнинг фаолиятини тўғри баҳолаш мақсадида соҳа мутахассисларининг маслаҳат органи бўлган тармоқ бадиий кенгашларини тузишга муҳтожлик мавжуд. Эндиликда тасарруфида маданият ташкилотлари бўлган давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, маданият ташкилотлари томонидан театр, мусиқа ва концерт фаолияти, цирк санъати ва тасвирий санъат, архитектура ва дизайн бўйича тармоқ бадиий кенгашларини ташкил этиш ҳуқуқи қонун билан мустаҳкамланди. Тармоқларга оид бадиий кенгашлар таркибига, қоида тариқасида, таниқли ижодкорлар, маданият ходимлари, олимлар, мутахассислар, маданият ташкилотлари ассоциацияларининг (уюшмаларининг) вакиллари кириши мумкин эканлиги тўғрисидаги қонуний норма киритилди.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33518/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
261 views06:45
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:59:25
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизими янада такомиллаштирилади

Шундай бир мулк борки, уни ҳимоя қилиш юрт келажаги ва тараққиётига дахлдордир. Бу — интеллектуал мулк. Яъни инсон ақл-идроки, онгу тафаккури, ижодкорлиги ва қобилияти билан юзага келадиган бебаҳо хазинадир.
Бинобарин, ҳар қандай мамлакат тараққиёти ва жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқ. Қайси мамлакатда интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси оқилона йўлга қўйилган бўлса, ихтиро, кашфиёт ва саноат намунаси, селекция ютуқлари қўллаб-қувватланса, ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиб берилса, у жойда ютуқ ва муваффақият салмоғи ҳам юқори даражада бўлади.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33517/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
2.3K views11:59
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:46:21
Чилонзор тумани маҳаллаларининг муаммолари ўрганилди

Кейинги манзил “2-Қатортол” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. М. Ҳусанова маҳаллий кенгаш депутатлари, 4-сектор раҳбари ҳамроҳлигида ҳудудаги муаммоларни ўрганди. Ички йўлларнинг таъмирталаблиги, маҳалла биносининг эскилиги, чин етим, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланганларга моддий ёрдам ажратиш зарурлиги аниқланди. Ушбу муаммоларни Давлат дастури ҳамда ҳомийлар ёрдамида тез орада ижобий ҳал этилиши маълум қилинди.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/meeting/constituency/33516/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
1.4K views09:46
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:44:35
Депутатлар ўз сайлов оругларидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини ҳам ўрганмоқдалар

Бугунги кунда Бухоро вилоятида буйрак етишмовчилигига дучор бўлган, гемодиализ ёрдами кўрсатилаётган беморлар сони 164 нафарни ташкил қилади. Йил сайин сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида бўлган ва гемодиализ муолажасига муҳтож беморлар сони 35-40 нафаргача ортиб бормоқда.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/meeting/constituency/33513/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
1.1K views06:44
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:17:26
Депутат ҳарбийлар билан учрашди

Очиқ мулоқот ва савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтган учрашувда иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар ҳамда соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан таклифлар билдирилди.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/meeting/constituency/33512/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
714 views06:17
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:39:41
Мулоқотлар, муаммолар, ечимлар

Ҳудудлардаги ўрганишлар, аҳоли билан мулоқотлар — жойларда кўплаб муаммоларнинг ўз ечимини топишига замин бўлмоқда. Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилмоқда. Ушбу мулоқотлар орқали қатор масалаларга ижобий ечим топилмоқда.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/meeting/constituency/33511/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
1.1K views05:39
Ochish/sharhlash