Get Mystery Box with random crypto!

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний асослари так | Oliy Majlis Qonunchilik palatasi

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний асослари такомиллаштирилмоқда

Қонун лойиҳаси билан эса ўзининг қонуний талабларини қаноатлантиришда истеъмолчи ҳуқуқларининг устуворлиги, истеъмолчига товар (иш, хизмат), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши (келишувга кўра – бошқа тилларда ҳам) белгиланмоқда. Шу билан бирга сотувчига айнан бир турдаги товарлар учун ҳақ тўлаш шаклига қараб (нақд ва нақд пулсиз) ҳар хил нарх (тариф) белгилаш тақиқланмоқда. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, истеъмолчига нуқсонли ва талабга жавоб бермайдиган товар сотилганлигини аниқлаш (экспертиза қилиш) билан боғлиқ харажатлар агар ўз тасдиғини топса сотувчи томонидан қопланиши белгиланмоқда. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоиз, 2020 йилда назорат харидлари натижаларига кўра фуқароларга 10 та тур бўйича 79 та номдаги сифатсиз маҳсулотлар сотилганлиги аниқланган.

Батфсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33633/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram