Get Mystery Box with random crypto!

Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизими янада так | Oliy Majlis Qonunchilik palatasi

Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизими янада такомиллаштирилади

Шундай бир мулк борки, уни ҳимоя қилиш юрт келажаги ва тараққиётига дахлдордир. Бу — интеллектуал мулк. Яъни инсон ақл-идроки, онгу тафаккури, ижодкорлиги ва қобилияти билан юзага келадиган бебаҳо хазинадир.
Бинобарин, ҳар қандай мамлакат тараққиёти ва жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқ. Қайси мамлакатда интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси оқилона йўлга қўйилган бўлса, ихтиро, кашфиёт ва саноат намунаси, селекция ютуқлари қўллаб-қувватланса, ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиб берилса, у жойда ютуқ ва муваффақият салмоғи ҳам юқори даражада бўлади.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33517/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram