Get Mystery Box with random crypto!

ТАБАССУМ Бир оғайним мен ҳар куни бомдод намозини бирин | Qisqa Hikoyalar

ТАБАССУМ

Бир оғайним мен ҳар куни бомдод намозини биринчи сафда ўқиганимни кўриб ҳавас қилар эди. Бир куни мендан сўраб қолди:
- Қандай қилиб ҳар куни бомдод намозига ҳаммадан аввал келасан. Ҳарчанд уринмай масжидга ҳеч сендан эрта келишга улгурмадим. Бунинг сири нимада?
- Менинг иккита аёлим бор, улар менга хизмат килишда бир бирлари билан мусобақа қилишади... Хуллас, эъзоздаман дедим.
Оғайним анча соддалиги туфайли гапларимга ҳеч иккиланмай ишонди. Кўп ўтмай менга қилган ҳаваси рўёбга чиқди, иккинчисига уйланди...
Алҳамдулиллаҳ, энди масжидда ёлғиз тунамайдиган бўлдим



Sevimli kanal : @Bolalikka_qaytamiz