Get Mystery Box with random crypto!

Психолог Дилфузахон Ганиева

Telegram kanalining logotibi psixologiya_dilfuzaganieva — Психолог Дилфузахон Ганиева П
Telegram kanalining logotibi psixologiya_dilfuzaganieva — Психолог Дилфузахон Ганиева
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.18K
Kanalning ta’rifi

Бу каналда Сиз психолог билан онлайн савол жавоб килишингиз, хар ойда бепул тренингларимизда иштирок этишингиз мумкин
Admin @dilfuza_ganieva

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2021-01-31 04:31:50 Хайрли бўлганида эди, бўларди.
Хайрли бўлганида эди, давом этарди.
Хайрли бўлганида эди, келарди.
Хайрли бўлганида эди, қоларди.
Аммо ундай бўлмади.
Шундай экан;

-Аллоҳ билади, сиз билмайсиз.

Бақара, 216-оят.
528 viewsДилфузахон Ганиева, 01:31
Ochish/sharhlash
2021-01-31 04:31:31 БИЗНИНГ ОРЗУ....

Уйқусиз кечалар, ажиб туйғулар,
Бедорман кўнгилда ширин орзулар.
Отанг бўлолмади рози бўл ўғлим,
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Ўқигин каломни қироат билан,
Ҳаётга тадбиқ эт шижоат билан.
Зулмат кунларимнинг нури бўл ўғлим,
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Буни ҳеч тушунмас қалби қотганлар,
Афсус тушунганлар, динни сотганлар.
Сўқир инсонларнинг кўзи бўл ўғлим,
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Овозинг тинглабон қалбим қувонсин,
Хайр баракотни кўрган ишонсин.
Бухорийлар юртин юзи бўл ўғлим,
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Дунё ўткинчидир охират мангу,
Бу йўлда чексанг хам ғам, алам, қайғу
Майлига "ШАХМАТДАН" оми бўл ўғлим.
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Муаллифи номаълум
572 viewsДилфузахон Ганиева, 01:31
Ochish/sharhlash
2021-01-29 06:13:25 ОНАЖОНИМ МЕХРИБОНИМ БУГУНГИ ШУКРОНА КУНИНГИЗ МУБОРАК БУ́ЛСИН. СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КУРАМАН. ОЛЛОХИМ СИЗДЕК ОНАНИ БИЗЛАРГА АТО ЭТГАНИ УЧУН ШУКУР КИЛАМАН. УМРИЗ УЗОК БУ́ЛСИН. ДОИМ ЧИРОЙЛИ КУНЛАРИМИЗНИ КУРИБ ЮРИНГ.
КАНЧАЛАР СУ́ЗЛАШГА ТИЛЛАРИМ БИЙРОН БУ́ЛСАДА, СИЗГА КЕЛГАНДА ТИЛЛАРИМ ЛОЛ. ЁНИМИЗДА ДУОЛАРИНГИЗ БИЛАН НУРИМИЗ БУ́ЛИНГ. СИЗНИ ОЛЛОХ НАЗДИДА ЯХШИ КУРАМАН
717 viewsДилфузахон Ганиева, 03:13
Ochish/sharhlash
2021-01-29 05:34:14 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер

Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт.

Аллоҳим, жума кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин

ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ЖУМА АЙЁМИ БИЛАН ТАБРИКЛАНГ
1.0K viewsДилфузахон Ганиева, 02:34
Ochish/sharhlash
2021-01-29 05:26:57
716 viewsДилфузахон Ганиева, 02:26
Ochish/sharhlash
2021-01-29 05:26:57 ​Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди
Алҳамдулиллаҳ!

Отаётган тонг орзу - ниятлар ижобатига эшик очсин...

Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир»

Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик билан қарши олайлик...

Аллоҳ барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, ушбу тонгда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Отган тонг сизни ёруғликка етказсин, қадрдон опа сингилларим...
751 viewsДилфузахон Ганиева, 02:26
Ochish/sharhlash
2021-01-28 21:31:13 Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..
1.1K viewsДилфузахон Ганиева, 18:31
Ochish/sharhlash
2021-01-27 17:45:29 -Orzuying nima..?
-Yomg'ir ostida sen bilan uchrashmoq...! Seniki-chi?
-Yomg'ir yog'mog'i !!!
809 viewsДилфузахон Ганиева, 14:45
Ochish/sharhlash
2021-01-27 06:30:32 ​Етти осмон юқорисидаги Зот сиз эшикларни қоқиб чиқаётганингизни кўриб туради.

Бирма - бир инсонлар эшигини тақиллатиб чиқаётганингиз Унга маълумдир.

- Бу эшикда омадингиз келмайди

- нариги эшикда обрўйингиз тушади

- кегинги эшикда ҳўрлашади

- яна бошқасида уятга қоласиз,...!

- буниси ноқулай аҳволга солаётган

- наригиси пастга ураётган

- бошқаси макр қилаётган

- Ҳов анавиниси бўлса, юзингизга эшигини дўқ уриб ёпаётган ва ҳаказоларнинг барини кўриб туради.

• Ўшаларни қўйиб, Унинг эшигини чертишингизга интизор бўлиб туради.
• Унгагина юзланишингизни кутади.

Эй, бечоралигидан, заифлигидан, ожиз қолаётганидан азият чекаётган киши!
Ҳали ҳамон қоқилябсизми?
Яна оёққа туриб, сўнг қайта қулаб тушябсизми? Кўзларингизга ёшлар олябсизми?
Ортиқ босимларни кўтара олмаябсизми?
Сизни қийнаётган муаммолардан қутилиш чорасини топа олмаябсизми?

Тавба қилган ҳолингизда, надомат қилган ҳолингизда, гуноҳларингиз туфайли ҳижолат чеккан ҳолингизда Унинг эшигини чертиб кўринг!

У сизни -
«Агар сенга жафо қилишган бўлса, мен сени вафодорингман, агар сенга алам еткизган бўлсалар, Мен сенинг табибингман.
Мени зиёрат қилсанг, ҳамиша топурсан.
Марҳабо эй бандам!
Марҳабо эй тавба қилучи бандам!
Марҳабо эй суюкли бандам!» дея кутиб олади.

Ва яна - «Менгагина ибодат қилишинг учун, Менга суянишинг учун, Мендангина сўрашинг учун яратдим.
Нима учун Мени унутиб қўясан?
Нега Мендан узоқлашасан эй бандам?
Нега қўрқасан?
Нега тушкунликка тушасан?
Нега маҳзун бўласан?
Нима учун қодир бўлган Зотни қўйиб, қодир эмаслардан сўрайсан?» дейди гўё!

«Бандам, Мени изла албатта топасан.
Агар Мени топсанг, демак ҳамма нарсани топибсан.
Агар Мени йўқотсанг, демак барча нарсани йўқотибсан.
Мен сенга барча нарсадан суюклироқман»

(Ҳадис қудсий).

Муҳаммад Ротиб Набулсий.
1.1K viewsДилфузахон Ганиева, 03:30
Ochish/sharhlash
2021-01-26 20:31:51 ​​​​ҚИРҚ САВОЛГА ҚИРҚ ЖАВОБ.

1. Қуръоннинг маъноси нима?
ЎҚИШ.
2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Хиро ғори
3. Дастлабки тушган куни.
Қодир туни.
4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳнинг.
5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с)
6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в).
7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким? Аллоҳ.
8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.
9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-
Худо.
10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.
11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.
12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.
13.Қанча сура бор?
114 та.
14. Қанча оят бор?
6 минг 666 та.
15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.
16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.
17. Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан
номланган.
18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган?
Мухаммад(с.а.в)- 4 марта, Аҳмад(с.а.в)-1марта.
19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо(а.с)нинг.
20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб санаб чиққан?
Ҳадича онамиз.
21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси? Каъба!
22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган? Пайгамбар-
Исо(а.с) Мариям ўғли.
23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.
24. Энг узун сура қайси? Бақара сураси.
25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.
26.Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га Жаброил
фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.
27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.
28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.
29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.
30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиха
31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиха
32. Энг биринчи сура. Фотиха
33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Мариям(а.с).
34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.
35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.
36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.
37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?Иброхим(а.с).
38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган? Одам имонининг синови.
39. Қуръонда номланган месжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжид-ул-
Харам, Масжид-ул-Зирар, Масжид-ул-Набави, Масжид-ул-Акса, Масжид-ул-Куба.
40. Номи айтилган
фаришталар.
Жаброил, Микайл, Харут, Марут.
1.2K viewsДилфузахон Ганиева, 17:31
Ochish/sharhlash