Get Mystery Box with random crypto!

Психолог Дилфузахон Ганиева

Telegram kanalining logotibi psixologiya_dilfuzaganieva — Психолог Дилфузахон Ганиева П
Telegram kanalining logotibi psixologiya_dilfuzaganieva — Психолог Дилфузахон Ганиева
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.18K
Kanalning ta’rifi

Бу каналда Сиз психолог билан онлайн савол жавоб килишингиз, хар ойда бепул тренингларимизда иштирок этишингиз мумкин
Admin @dilfuza_ganieva

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2021-02-03 04:38:45 Ассалaaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Хайрли тонг хурматли Яхшилар

Биз яна бир кунни қарши олдик.
Шундай экан биз бахтлимиз!

Бу бахтни чин қалбингиз, уриб турган юрагингиз билан ҳис этинг ва миннатдор бўлинг. Алҳамдулиллаҳ денг

Ҳар кунимиз нималаридир билан эсимизда қолади.

Бугун сиз учун шундай кун бўлсинки, сиз кутган ва кутмаган хурсандчиликлар билан эсда қолсин!

Ҳар бир вазият ўзингиз хоҳлагандек содир бўлади.

Шундай экан ўй-хаёлларингизни яхшиликка, миннатдорликка, хурсандчиликка қаратинг! Шукр қилиб яшанг.
1.8K viewsДилфузахон Ганиева, 01:38
Ochish/sharhlash
2021-02-02 19:48:31 Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати

Италияда
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак:
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.

Францияда
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.

Швецияда
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.

Германияда
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди:
- Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.

Aнглияда
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди...

Японияда
Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!
2.1K viewsДилфузахон Ганиева, 16:48
Ochish/sharhlash
2021-02-02 19:40:52 Дуо-Ишқдир.
Дуо-Саодатдир.
Дуо-Умитдир.
Дуо-Ибодатдир.
Дуо-Эсланмоқдир,эсламоқдир.
Дуо-Қалбларнинг ноласидир.
Дуо-Ғойибона бирлашмоқдир.
Дуо-Силаи раҳмдир.
Дуо-Aллоҳ билан суҳбатдир.
Дуо-Нурдир.
Дуо-Жаннатдир.
Дуо қилаверинг,балки биз қилган дуо билан ёки бизнинг ҳаққимизга қилинган дуо билан омон қолармиз.

ДУОЛАРИЗДА МЕНИ ВА ОТА ОНАМНИ ХАМ ЭСЛАБ КУ́ЙИНГ АЗИЗЛАРИМ
1.2K viewsДилфузахон Ганиева, edited  16:40
Ochish/sharhlash
2021-02-02 19:39:18 ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.
1.7K viewsДилфузахон Ганиева, 16:39
Ochish/sharhlash
2021-02-02 16:10:18 Солиҳларнинг биридан: “Устозингиз суҳбатида қанча муддат қолдингиз?” деб сўралганида, у киши: “Қирқ йил”, деб жавоб берди. Ундан: “Шу муддатда нимани ўргандингиз?” дейилган эди, у: “Илмларнинг барчасини тарк қилиб, фақат муҳаббат илмини ўргандим. Натижада Аллоҳ барча илмлар учун қалбимга йўл очди”, деб жавоб берди.
1.0K viewsДилфузахон Ганиева, 13:10
Ochish/sharhlash
2021-01-31 20:41:40 СИЗЛАРГА ХАМ ИЛИНГИМ КЕЛДИ. ОТАСИ ЙУ́КЛАРГА ОЛЛОХДАН САБР СУ́РАЙМАН
1.5K viewsДилфузахон Ганиева, 17:41
Ochish/sharhlash
2021-01-31 04:36:50
Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.

Юринг АЗИЗИМ бомдод фарзларини бажарамиз...
1.7K viewsДилфузахон Ганиева, 01:36
Ochish/sharhlash
2021-01-31 04:31:50 ​ХАВОТИРГА ТУШИШ КАСАЛИКМИ?

Аслида сизни хавотирга соладиган нарса мавжуд воқеаликларда эмас, ўша жараёнга нисбатан сизнинг қандай фикрда бўлишингизда.

Хавотирлик даражасининг олдини олиш учун қуйида қоидаларга амал қилинг:
Оилада арзимаган нарсага безовталанавериш болаларда ҳам шу салбий ҳиссиётни пайдо бўлишига сабабчи бўлишини унутманг;
Сиз қанчалик ҳисоб-китоб қилишга уринманг вазиятни жиловини тўлақонли бошқара олмаслигингизни эсда сақланг;
Баъзан кутилмаган саргузаштлар ҳам инсонга завқ бағишлайди, сизни фавқулодда вазиятларга тайёрлайди;
Қўлингизга қоғоз олинг-да аслида нимадан бунчалар безовта бўлаётганингизни ёзиб чиқинг - ёзганларингиз кулгуингизни келтириши, шунингдек аслида сизнинг хавотирингиз даражаси ўша арзимас сабаблардан юқори эканлигини англашингиз мумкин;
Ҳотиржам инсонлар билан мулоқотда бўлинг: хавотирларингиз борасида ҳаётий ва самимий тавсияларга эга бўласиз.

Ҳамиша ёдда сақланг: агарда сиз учун телевизор пултининг носозлиги, овқат тузининг сал пастлиги, қўшнингизнинг муросасизлиги муаммо туғдираётган бўлса ана шу жараённинг ўзи ҳақиқий муаммодир.
1.0K viewsДилфузахон Ганиева, 01:31
Ochish/sharhlash
2021-01-31 04:31:50 Улуғвор ишлар

Танқидчи ва ҳасад кўзи билан қаровчи инсонларга бериладиган энг афзал раддия бу – улуғвор ишларни амалга ошириш, олийжаноб хулқларни кўрсатишдир. Ўзаро тортишиш ва ҳақоратлашиш эса вақтни беҳуда зое қилишдир.

Майдалашманг!

Агар айтилаётган ҳар бир сўз ортидан майдалашаверсангиз, сиз ҳақингизда айтилаётган гапларни суриштираверсангиз, сизга ёмонлик қилган киши билан ҳисоблашаверсангиз, сизни мазаҳ қилган кишига жавоб қайтараверсангиз ва сизга душманчилик қилган кишидан интиқом олишни кўзлайверсангиз соғлиғингиз, тинчингиз, уйқунгиз, динингиз, ақлингиз ва кўнглингиз хотиржамлиги учун Аллоҳ сабр берсин!


Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ. "Қалб тубидан" китобидан.
938 viewsДилфузахон Ганиева, 01:31
Ochish/sharhlash