Get Mystery Box with random crypto!

БИЗНИНГ ОРЗУ.... Уйқусиз кечалар, ажиб туйғулар, Бедорман кўн | Психолог Дилфузахон Ганиева

БИЗНИНГ ОРЗУ....

Уйқусиз кечалар, ажиб туйғулар,
Бедорман кўнгилда ширин орзулар.
Отанг бўлолмади рози бўл ўғлим,
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Ўқигин каломни қироат билан,
Ҳаётга тадбиқ эт шижоат билан.
Зулмат кунларимнинг нури бўл ўғлим,
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Буни ҳеч тушунмас қалби қотганлар,
Афсус тушунганлар, динни сотганлар.
Сўқир инсонларнинг кўзи бўл ўғлим,
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Овозинг тинглабон қалбим қувонсин,
Хайр баракотни кўрган ишонсин.
Бухорийлар юртин юзи бўл ўғлим,
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Дунё ўткинчидир охират мангу,
Бу йўлда чексанг хам ғам, алам, қайғу
Майлига "ШАХМАТДАН" оми бўл ўғлим.
Илтимос Қуръондан ҚОРИ БЎЛ ЎҒЛИМ!

Муаллифи номаълум