2021-01-26 06:25:31
Мусулмоннинг энг гўзал хулқларидан бири бу одамларга табассум қилиш, очиқ чеҳрали бўлишдир.
Бу амал гарчи кичик кўринса-да, одамлар ўртасида ўзаро муҳаббатни кучайтиради...
Турли низоларни олдини олади, бошқаларга ҳам яхши кайфият улашади. Аслида табассум қилиш учун шароит, ортиқча куч-қувват талаб қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам доимо саҳобаларга очиқ чеҳра билан муносабатда бўлганлар, Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу шундай дейди:
“Мен Аллоҳнинг Расулидан кўра очиқ чеҳрали кишини кўрмадим”
(Термизий ривояти).
Ҳатто уламолар бу амални эҳсон қилиш даражасида эканини таъкидлаб, унга ажр берилади дейишган. Бунга далил қилиб қуйидаги ҳадисни келтиришган.
Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
“Биродаринг юзига қараб табассум қилишинг сенинг хайру эҳсонингдир” дейилган
(Термизий ривояти).
Келинглар, биз ҳам доимо табассум қилишни одат қилайлик қадрлигим.
Яхши кайфият касалликларни ҳам енгади.
Хайрли кун АЗИЗЛАРИМ!!!
1.2K viewsДилфузахон Ганиева, 03:25