Get Mystery Box with random crypto!

​ХАВОТИРГА ТУШИШ КАСАЛИКМИ? Аслида сизни хавотирга соладиган | Психолог Дилфузахон Ганиева

​ХАВОТИРГА ТУШИШ КАСАЛИКМИ?

Аслида сизни хавотирга соладиган нарса мавжуд воқеаликларда эмас, ўша жараёнга нисбатан сизнинг қандай фикрда бўлишингизда.

Хавотирлик даражасининг олдини олиш учун қуйида қоидаларга амал қилинг:
Оилада арзимаган нарсага безовталанавериш болаларда ҳам шу салбий ҳиссиётни пайдо бўлишига сабабчи бўлишини унутманг;
Сиз қанчалик ҳисоб-китоб қилишга уринманг вазиятни жиловини тўлақонли бошқара олмаслигингизни эсда сақланг;
Баъзан кутилмаган саргузаштлар ҳам инсонга завқ бағишлайди, сизни фавқулодда вазиятларга тайёрлайди;
Қўлингизга қоғоз олинг-да аслида нимадан бунчалар безовта бўлаётганингизни ёзиб чиқинг - ёзганларингиз кулгуингизни келтириши, шунингдек аслида сизнинг хавотирингиз даражаси ўша арзимас сабаблардан юқори эканлигини англашингиз мумкин;
Ҳотиржам инсонлар билан мулоқотда бўлинг: хавотирларингиз борасида ҳаётий ва самимий тавсияларга эга бўласиз.

Ҳамиша ёдда сақланг: агарда сиз учун телевизор пултининг носозлиги, овқат тузининг сал пастлиги, қўшнингизнинг муросасизлиги муаммо туғдираётган бўлса ана шу жараённинг ўзи ҳақиқий муаммодир.