Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.14K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 124

2022-04-26 16:28:31 Президент видеоселекторида Тошкент шаҳри ҳокимига пойтахтда:

йил давомида ишлайдиган замонавий аквапарк, аттракцион, сафари гуллар, чироқлар ва бошқа мавзули парклар;

туну-кун ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчалари;

ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;

очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

@pressuzb
7.3K views13:28
Ochish/sharhlash
2022-04-26 15:40:57 Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида “Андижон полкаси” рақсини UNESCO номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш ташаббуси илгари сурилди. Шавкат Мирзиёев ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

@pressuzb
8.1K views12:40
Ochish/sharhlash
2022-04-26 15:32:45 Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари тайинланди

Адхамжон Сормонкулов
Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига;

Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb
7.2K views12:32
Ochish/sharhlash
2022-04-26 13:46:08
Чориев Отабек Бобомуротович — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайниланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@pressuzb
7.6K views10:46
Ochish/sharhlash
2022-04-26 13:19:13 Туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ:

Бахтиёр Ибрагимов —
туризм ва маданий мерос вазирининг
халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори бўлган.

Нусратилла Зикриллаев — туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими бўлган.

Ботиржон Шаҳриёров — туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@pressuzb
7.7K views10:19
Ochish/sharhlash
2022-04-26 11:33:07 Мажбурий (шарт) эмас, хоҳишга кўра: ЙҲХББ хатосини тузатди

ЙҲХББ ҳайдовчиликни энди бошлаган фуқаролар бошқараётган машиналарда махсус белги бўлиши шартлиги ҳақида 25 апрель куни хабар тарқатди. Ҳукумат қарорида бу ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилиши мумкинлиги қайд этилгани ҳақида ёзган эдик.

Шундан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 25 апрелдаги хабарини ўчириб ташлаб, 26 апрель куни янги видеохабар чиқарди ва унда аввалги хабардаги хатосини тузатиб, махсус белгини ҳайдовчи хоҳишига кўра машинага ўрнатиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

@pressuzb
8.6K views08:33
Ochish/sharhlash
2022-04-26 10:19:55 Абдуллаев Аъзам Абдушукурович — Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи этиб тайинланиши кутилмоқда.

Маълумот учун: «Ўзкомназорат»нинг собиқ раҳбари Зияев Ғолибшер Мелибоевич 2021 йилнинг ноябрь ойида бир қанча ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланиши ортидан ишдан олинганди.

@pressuzb
11.3K viewsedited  07:19
Ochish/sharhlash
2022-04-26 09:22:27
Хоҳишга кўра(ми) ёки шарт(ми)?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сонли қарорида малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдаши хоҳишга кўра экани белгилаб қўйилган.

Бироқ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур белги бўлиши шарт, дея ахборот тарқатган. Ваҳоланки, Ҳукумат қарорида “шарт” деган жойи мавжуд эмаслиги ва хоҳишга кўра экани кўрсатиб қўйилган.

@pressuzb
10.1K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-04-25 22:23:54 Дунёнинг энг бой одами — Илон Маск Twitter’ни 44 млрд. долларга сотиб олди

У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай ёзган: «Умид қиламанки, менинг жиддий рақибларим Twitter’да қоладилар, чунки бу ерда сўз эркинлиги бор».

Маълумот учун: Twitter Ўзбекистонда блокланган.

@pressuzb
5.3K views19:23
Ochish/sharhlash
2022-04-25 20:15:08
Малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдайди — ИИВ ЙҲХБ

1 майдан бошлаб янги ҳайдовчилар ёхуд тажрибасиз ҳайдовчиларнинг автомобиллари махсус белги билан белгиланади. Бу Ўзбекистоннинг янгиланган йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган.

ЙҲҚдаги ўзгаришларга кўра, ҳайдовчилик стажи икки йилдан кам бўлган ёки ҳайдашни энди бошлаган, малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар бошқараётган транспорт воситасининг орқасида ичига қора рангли баландлиги 110 мм бўлган ундов белгиси тасвири туширилган сариқ квадрат (150 мм томони) бўлиши керак. Трактор, ўзиюрар транспорт ва мототцикллар бундан мстасно.

@pressuzb
6.4K views17:15
Ochish/sharhlash