Get Mystery Box with random crypto!

Мажбурий (шарт) эмас, хоҳишга кўра: ЙҲХББ хатосини тузатди ЙҲ | Pressuzb

Мажбурий (шарт) эмас, хоҳишга кўра: ЙҲХББ хатосини тузатди

ЙҲХББ ҳайдовчиликни энди бошлаган фуқаролар бошқараётган машиналарда махсус белги бўлиши шартлиги ҳақида 25 апрель куни хабар тарқатди. Ҳукумат қарорида бу ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилиши мумкинлиги қайд этилгани ҳақида ёзган эдик.

Шундан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 25 апрелдаги хабарини ўчириб ташлаб, 26 апрель куни янги видеохабар чиқарди ва унда аввалги хабардаги хатосини тузатиб, махсус белгини ҳайдовчи хоҳишига кўра машинага ўрнатиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

@pressuzb