Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.69K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 122

2022-05-19 14:53:58 АҚШ долларининг расмий курси сезиларли арзонлади, эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 11088,20 (-42,37) сўмни ташкил қилади.

@pressuzb
7.4K views11:53
Ochish/sharhlash
2022-05-18 16:21:36 Президент администрацияси ва ҳукуматга очиқликка оид фармон талабларини бажармаётган ҳокимликлар ҳақида маълумот киритилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган мониторинг натижаларига кўра, Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисми ва уларнинг йўналтирилишига доир маълумотлар очиқланмай келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий риоя этилишини назоратга олиш бўйича 8 та маҳаллий ҳокимликка огоҳлантириш юбориб, Президент администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли маълумотлар киритган.

@pressuzb
5.3K views13:21
Ochish/sharhlash
2022-05-18 16:14:07 Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи

Meta Platforms Inc. Ўзбекистонда Meta Pay товар белгисини рўйхатдан ўтказишга ариза берди. Бу борадаги тегишли маълумот Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги базасида пайдо бўлган.

Facebook, Instagram ва WhatsApp’ни бошқарувчи компания 16 май куни ариза берган. Унда қуйидаги фаолият турлари кўрсатиб ўтилган:

онлайн тўловлар ҳамда товар ва хизматларни сотиб олиш учун юклаб олинадиган дастурий таъминот, электрон молиявий платформа;
молиявий хизматлар, электрон карталар билан транзакцияларни қайта ишлаш;
транзакциялар ва онлайн-ўтказмалар, жумладан, криптовалюталарни қайта ишловчи дастурий таъминотни тақдим этиш.

Meta Pay — Марк Цукерберг корпорациянинг янги номи бўлиб, ўзининг тўлов тизими учун ребрендинг сифатида танланган. 2009 йилдан ҳозирги кунга қадар у Facebook Pay сифатида ишлаб келган. Бу ном остида 160 давлатга кириб борган ва 55 валютада тўловларни қабул қилади.

@pressuzb
5.6K views13:14
Ochish/sharhlash
2022-05-17 15:46:57 “NestОne” қурилишида 739 нафар ишчига вақтида маош берилмаган

Бугун, 17 май куни “NestОne” биноси олдида одамлар тўпланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида “NestОne” биносида “Ozguven Mimarlik Inshaat” МЧЖ ХКнинг 312 нафар ишчисига ҳамда “Ozguven Tasarim Mimarlik Insaat Sanayi Ve Ticaret” ПУнинг 427 нафар ишчисига 2022 йил апрель ойи учун иш ҳақлари вақтида тўланмагани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ лойиҳа раҳбари Мурод Назаров Инстаграм саҳифасида муносабат билдириб, бу ҳолатга ошни айбдор қилганди ва ҳаммаси “чёткий” эканини билдирганди.

@pressuzb
6.3K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-05-16 15:51:10
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашига депутат этиб сайланибди.

@pressuzb
5.9K views12:51
Ochish/sharhlash
2022-05-16 09:07:06
ДХХ тезкор бўлинма бошлиғи Абдурасул Абдураҳмонов Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

@pressuzb
8.1K views06:07
Ochish/sharhlash
2022-05-16 08:52:21 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси депутатлари Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқишди.

@pressuzb
7.9K views05:52
Ochish/sharhlash
2022-05-15 13:06:37 Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди

Давлат раҳбари 13 май куни вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.

@pressuzb
6.1K views10:06
Ochish/sharhlash
2022-05-14 12:57:14 Бирлашган Араб Амирликларининг марҳум президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг укаси валиаҳд Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликлари президенти этиб сайланди.

@pressuzb
3.3K viewsedited  09:57
Ochish/sharhlash
2022-05-13 15:03:45 Яна ҳоким ёрдамчилари

Ғузор туманида ҳоким ёрдамчиси 300 доллар пора билан қўлга тушди.
Ҳокимлик ҳолатни тасдиқлаб, пора билан қўлга тушган ҳоким ёрдамчиси аввалги иши билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олиб пора олганини, айни пайтдаги лавозими бундай ваколат бермаслигини айтмоқда.

Андижон вилояти Марҳамат туманида 38 ёшли ҳоким ёрдамчиси яшаш уйидаги молхона болорига осилган ҳолда топилди. Марҳумни таниган инсонларнинг маълум қилишича, унинг ўлимига оиласида юзага келган келишмовчиликлар, тижорат банкларидан олган кредит ва бошқа муаммолар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

@pressuzb
2.6K views12:03
Ochish/sharhlash