Get Mystery Box with random crypto!

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Kanal manzili: @press_secretary_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101.55K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-03-21 11:18:05
Facebook|Instagram|X
67.8K views08:18
Ochish/sharhlash
2024-03-21 10:03:47
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан концерт дастурини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1139172547089855





Facebook|Instagram|X
93.3K views07:03
Ochish/sharhlash
2024-03-21 09:00:27
#Navruzayyomimuborak

Facebook|Instagram|X
39.5K views06:00
Ochish/sharhlash
2024-03-21 08:34:12
Бироздан сўнг "Humo Arena" мажмуасида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Навруз байрами шодиёнаси бошланади.

Байрам тадбирини жонли тарзда Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида томоша қилинг.

Скоро в комплексе "Humo Arena" c участием Президента Шавката Мирзиёева начнутся торжества по случаю праздника Навруз.

Смотрите прямую трансляцию праздничного мероприятия на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook и YouTube.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
23.3K views05:34
Ochish/sharhlash
2024-03-19 11:02:38
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президентнинг Сирдарёнинг оғир туманига ташрифи. Аҳоли даромадларини ошириш бўйича яратилаётган Сайхунобод тажрибаси. Давлат уй хўжаликларига ўз салоҳиятини тўлиқ ишга солишга кўмаклашади.

Обзор важнейших событий недели: Поездка Президента в сложный район Сырдарьи. Опыт Сайхунабада по повышению доходов населения. Государство поможет домохозяйствам выжать максимум.

Facebook|Instagram|X
67.3K views08:02
Ochish/sharhlash
2024-03-19 09:05:47
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги саноат ва ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, маҳалладаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишади. Давлатимиз раҳбари, шунингдек, баҳорги дарахт экиш тадбирида иштирок этиши режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит ряд объектов промышленности и социальной сферы, ознакомится с созидательной и благоустроительной работой в махалле города Ташкента. Также предусматривается участие главы государства в мероприятиях по весенней посадке деревьев.

Facebook|Instagram|X
48.4K viewsedited  06:05
Ochish/sharhlash
2024-03-18 16:22:18
Мулоқот чоғида айланма маблағ масаласи, шартнома қийматининг дебитор қарздорлик сифатида эътироф этиладиган чегирма суммаси чегарасини кўтариш, табиий йўқотиш ва сифат бузилишини камайтириш учун мева-сабзавотни қадоқлашни яхшилаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, деҳқонлардан маҳсулотларни йиғиб, экспортчилар учун етказиб берувчи таъминотчилар фаолиятини тартибга солиш, импорти юқори бўлган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган хом ашёни божхона тўловидан озод этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари ушбу масалалар юзасидан тадбиркорлар билан батафсил фикр алмашиб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича Бош вазир бошчилигида комиссия тузилиши белгиланди, экспортни кўпайтиришда экин экишдан бошлаб, маҳсулотни сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва сотиш занжирини тўлиқ қамраб оладиган уч йиллик катта дастур қабул қилишга қарор қилинди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботи ва режалари тингланди.

Facebook|Instagram|X
93.0K viewsedited  13:22
Ochish/sharhlash
2024-03-18 16:19:31
Йиғилишда маҳаллий корхоналарга халқаро кўргазмаларда қатнашишда кўмаклашиш масаласи ҳам кўтарилди.

Кўплаб кўргазмаларда қатнашиш учун олдиндан 100 фоизлик тўловни амалга ошириш талаб этилаяпти. Лекин бизда 15 фоиз миқдорда аванс тўланади, қолган қисми ярмарка тугаганидан сўнг ўтказиб берилади.

Давлатимиз раҳбари бу тизимни тўлиқ қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Эндиликда тадбиркорларнинг харажати уларнинг рейтингидан келиб чиқиб қоплаб берилиши белгиланди.

Бунда, юқори ва ўрта рейтингга эга бўлган тадбиркорлар учун кўргазмаларда қатнашиш харажати 100 фоиз олдиндан тўлаб берилади. Паст рейтингга эга бўлганлар кўргазмада иштирок этганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этгандан кейин харажатининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади.

Бу механизм тажриба сифатида 1 йил давомида амал қилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
79.4K views13:19
Ochish/sharhlash
2024-03-18 16:06:07
Мутасаддиларга 5 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиб, хорижий давлатлар карантин хизматлари рўйхатига киритиш, йил якунигача Тошкент шаҳрида Референс лаборатория ташкил қилиб, хусусий лабораториялар ишини халқаро стандартларга мослигини таъминлаш топширилди.

Бундан буён, халқаро тан олинган реагентлар импорт божидан озод қилинади, уларга мажбурий экологик сертификат олиш талаб этилмайди.

Шунингдек, мева-сабзавот сифати бўйича Япония, Корея, Австралия, Канада каби давлатларнинг миллий талаблари ўрганилиб, ўзимизда жорий қилинади.

Facebook|Instagram|X
75.7K views13:06
Ochish/sharhlash
2024-03-18 16:04:12
Мулоқотда юртимиздаги лабораториялар халқаро стандартларга мос эмаслиги оқибатида ўзбек мева-сабзавотларига ишонч сўнаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари кўтарилган масаланинг ўринли эканини қайд этди ва муаммонинг ечимини кўрсатиб берди.

Жумладан, яқинда Ўмон султонлиги билан Юқоричирчиқдаги Агрохизматлар марказида халқаро аккредитациядан ўтган илк хусусий лаборатория очилди. Шу йилни ўзида 8 миллион доллар инвестиция ҳисобига Зангиота тумани, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида ҳам худди шундай замонавий лабораториялар ишга тушади.

Facebook|Instagram|X
70.5K views13:04
Ochish/sharhlash