Get Mystery Box with random crypto!

Йиғилишда маҳаллий корхоналарга халқаро кўргазмаларда қатнашиш | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Йиғилишда маҳаллий корхоналарга халқаро кўргазмаларда қатнашишда кўмаклашиш масаласи ҳам кўтарилди.

Кўплаб кўргазмаларда қатнашиш учун олдиндан 100 фоизлик тўловни амалга ошириш талаб этилаяпти. Лекин бизда 15 фоиз миқдорда аванс тўланади, қолган қисми ярмарка тугаганидан сўнг ўтказиб берилади.

Давлатимиз раҳбари бу тизимни тўлиқ қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Эндиликда тадбиркорларнинг харажати уларнинг рейтингидан келиб чиқиб қоплаб берилиши белгиланди.

Бунда, юқори ва ўрта рейтингга эга бўлган тадбиркорлар учун кўргазмаларда қатнашиш харажати 100 фоиз олдиндан тўлаб берилади. Паст рейтингга эга бўлганлар кўргазмада иштирок этганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этгандан кейин харажатининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади.

Бу механизм тажриба сифатида 1 йил давомида амал қилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X