Get Mystery Box with random crypto!

Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Kanal manzili: @pensionfundruz
Toifalar: Siyosat , Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 83.19K
Kanalning ta’rifi

☎️ "12-71"
www.pfru.uz
facebook.com/pensiyauzb
instagram.com/pensiyauzb/
youtube.com/@pensiyauzb
Bot: @pensiyauzbot
📞 998 (71) 202-12-71
📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1
📧 pension_uz@pfca.mf.uz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-03-26 15:47:07
#савол_жавоб

Ҳозирда 58 ёшдаман, ишлаётган корхонам тугатилганлиги муносабати билан ишсиз қолганман. Мен ушбу ёшимда ҳам ёшга доир пенсияга муддатидан олдин чиқишим мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
34.8K views12:47
Ochish/sharhlash
2024-03-26 08:09:22
#савол_жавоб

Турмуш ўртоғим ишлаш учун чет элга кетган. Ўз номимдан ёки ишончнома орқали ариза ёзиб, турмуш ўртоғимни пенсияга чиқаришга ҳақлиманми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига мувофиқ, бугунги кунда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (яъни фуқоронинг ўзи) томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Фуқаро пенсия ёшига етган вақтда хорижда бўлиб қолса нима қилиши керак?

Батафсил бу ерда танишишингиз мумкин

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
34.8K viewsedited  05:09
Ochish/sharhlash
2024-03-26 07:09:31
#kun_raqami

Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

__________

#ежедневная_информация

Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
32.8K views04:09
Ochish/sharhlash
2024-03-25 10:13:42
Пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилганидан хабардормисиз?

Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилган бўлиб:

бунда, фуқаролар Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди:

1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957

Бундан ташқари пенсия таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
26.0K views07:13
Ochish/sharhlash
2024-03-24 09:46:16
Ижтимоий суғурталанган давр нима?

Пенсияга чиқишда талаб этилганидан ортиқча иш стажи учун фуқароларга қандай имтиёзлар берилган?

Батафсил видеода танишишингиз мумкин

12-71    pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
36.0K viewsedited  06:46
Ochish/sharhlash
2024-03-22 07:32:22
Пенсия миқдори фақат ойлик иш ҳақидан ҳисобланадими ёки устама ва мукофот пуллари ҳам инобатга олинадими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомининг 82-бандига мувофиқ:

- пенсия ҳисоблашда иш ҳақи таркибига, шунингдек, иш ҳақининг натурал қисмига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари;

- 2019 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.

  Яъни, фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари давомида олган иш ҳақларига қўшимча равишда тўланган устама ва мукофот пуллари пенсия ҳисоблашда инобатга олинади.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
29.3K views04:32
Ochish/sharhlash
2024-03-21 06:10:00
#байрам_табриги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жамоаси барча юртдошларимизни янгиланиш ва ёшариш айёми – Наврўз байрами билан самимий қутлайди.

Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
37.8K viewsedited  03:10
Ochish/sharhlash
2024-03-20 13:52:15
#савол_жавоб

Ёшга доир нафақа нима ва у кимларга тайинланади?


Ёшга доир нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган шахсларга тайинланади.

Ушбу турдаги нафақа:

- эркакларга — 65 ёшга етганларида;
- аёлларга — 60 ёшга етганларида;
- болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.


Ёшга доир нафақа қонун ҳужжатларда белгиланган миқдорларда тайинланади.

Ҳозирги кунда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 621 минг сўмни ташкил этади.

Эслатма: Ёшга доир нафақа ёшга доир пенсиядан фарқланади. Бу икки атама бир хил тушунча эмас.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
20.2K views10:52
Ochish/sharhlash
2024-03-20 07:24:24
#kun_raqami

Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

__________

#ежедневная_информация

Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
20.4K views04:24
Ochish/sharhlash
2024-03-19 14:39:31
Турмуш ўртоғим чегара қўшинларида ҳарбий хизматчи. Улар билан яшаган ҳудудда ишлаш имкониятим бўлмади. Келажакда пенсияга чиқиш вақтимда менга қандай имтиёз берилади?

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, офицерлар таркибидан бўлган шахслар, пропоршиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари ўз хизмат фаолиятлари давомида:

- турмуш ўртоқлари билан бирга яшаётган, лекин турмуш ўртоқлари учун хизмат қилинаётган ҳудудда ишлаш имконияти бўлмаслик ҳолатлари мавжуд.

Мана шундай ҳолатлардан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган ҳарбий хизматчилар турмуш ўртоқларининг эрлари билан яшаган вақтлари пенсияга чиқишларида меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Шунингдек, қонунга мувофиқ, ушбу давр 10 йилдан ошмаслиги белгиланган.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
26.8K views11:39
Ochish/sharhlash