Get Mystery Box with random crypto!

Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi pensionfundruz — Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Kanaldagi mavzular:
Сайёр
Kanal manzili: @pensionfundruz
Toifalar: Siyosat , Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 85.38K
Kanalning ta’rifi

☎️ "12-71"
www.pfru.uz
facebook.com/pensiyauzb
instagram.com/pensiyauzb/
youtube.com/@pensiyauzb
Bot: @pensiyauzbot
📞 998 (71) 202-12-71
📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1
📧 pension_uz@pfca.mf.uz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 94

2021-02-19 10:12:47
Қонуний вакил — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шундай деб эътироф этилган фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийлик қилувчи
17.0K views07:12
Ochish/sharhlash
2021-02-19 09:34:20
#тезˍтезˍбериладиганˍсаволлар

1967 йилда туғилганман. «Ўзтелеком»да 32 йилдан буён кассачи бўлиб ишлаб келаётгандим, ишхонамиз ёпилди. Пенсияга чиқишимга оз қолганди. Шу ёшимда иш излаб юришимдан наф йўқ. Боқувчим йўқ, ёлғиз қизимни узатганман. Пенсия ёшини кутмасдан пенсияга чиқишим мумкинми?

Батафсил

-11-40 - http://pfru.uz

Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz
16.2K views06:34
Ochish/sharhlash
2021-02-19 08:10:17
#кунлик_маълумот

Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

—————————————————————
#ежедневная_информация

Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

-11-40 - http://pfru.uz

Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz
15.3K views05:10
Ochish/sharhlash
2021-02-18 14:51:06 #Давлатˍдастуриˍ2021

2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармони бўйича пенсия таъминоти соҳасида қандай ўзгаришлар бўлади...?!

Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб, пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади:

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғриси да”ги Қонуннинг 37-моддаси “а” бандида 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Юқоридаги талабларга асосан иш стажини ҳисоблаш учун 1991 - 2005 йилгача бўлган даврларда суғурта бадалари тўлаганлиги тўғрисда архив маълумотлар сўралмоқда. Бу эса фуқароларнинг оворагарчиликларига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, турли сабабларга кўра архив ҳужжатлари сақланмаган бўлса 2005 йилгача иш ҳақи ва стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисоби юритилмаганлиги сабабли пенсия тайинлашда ушбу давр ҳисобга олинмасдан қолмоқда.

Натижада 2009 йилда янги тайинланганлар пенсия ишларидан 8 493 нафари (ёки жами янги тайинланганлар сонига нисбатан 5%) тўлиқсиз иш стажи билан тайинланган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилда 157 637 нафар (ёки жами янги тайинланганлар сонига нисбатан 57%)ни ташкил этмоқда.

Мисол учун: фуқаро меҳнат дафтарчасига асосан 1992-2009 йилгача иш фаолияти юритилган бўлиб, пенсия расмийлаштириш учун иш стажини архив идорлардан тасдиқлаш мақсадида архив идораларига мурожаат қилинади, агарда фуқаро бир нечта ташкилотда ёки иш жойларида ишлаган ўлса, сўров хатлари бошқа архив идораларга юборилади. Мазкур маълумотлар топилгунга қадар бир неча ой ўтиши, бундан ташқари ҳужжатлар архив идораларига тўлиқ топширилмаганлиги ёки умуман топширмаганлиги натижасида иш стажлари тасдиқланмай қолиши мумкин.

Маълумот учун: 2021 йил 1 июндан бошлаб 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш фақат янги тайинланган пенсия ишларига тадбиқ этилиши назарда тутилган.

Мазкур амалиёт Қирғизистон ва Озарбайжон давлатларида якка тартибдаги ҳисоботни амалиётга жорий этилгунга қадар бўлган даврни давлат томонидан пенсия миқдори ёки иш стажи шаклида совға қилинган.

Ушбу амалиёт жорий этилиши натижасида:

бир йилда ўртача 240-250 минг фуқаронинг иш стажини тасдиқлаш билан боғлиқ оворагарчиликлари бартараф этилади;

қўшимча харажат йиллик ўртача 130 млрд.сўм (1 июнь ойидан жорий этиш ҳисобига 2021 йилда 65 млрд.сўм)ни ташкил этади.

Шунингдек...

-11-40 - http://pfru.uz

Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz
16.6K views11:51
Ochish/sharhlash
2021-02-18 14:42:05
#тезˍтезˍбериладиганˍсаволлар

Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 24 йил меҳнат қилдим. Ҳозирда 554 000 сўм пенсия оляпман. Нафақа тўғри ҳисобланганми?

Батафсил

-11-40 - http://pfru.uz

Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz
12.0K views11:42
Ochish/sharhlash
2021-02-18 10:09:03
#сайёрˍқабул

Айни дамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан Фарғона вилояти аҳолиси билан Марғилон шаҳрида Гураввол МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилмокда

Жараёнларни биргаликда кузатиб боринг!

—————————-


В настоящее время руководство Исполнительного аппарата внебюджетного Пенсионного фонда проводит выездной прием населения в здании ССГ Гураввол г. Маргилан Ферганской области .

Следите за ходом событий вместе!


-11-40 - http://pfru.uz

Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz
12.1K views07:09
Ochish/sharhlash
2021-02-18 09:57:10 #ОАВ_биз_ҳақимизда

Минбар | Давлат дастури: Пенсия таъминотидаги ислоҳотлар
#17fev #MahallaTV

09:44 Имтиёзли пенсия кимларга берилади?

22:34 Пенсия ёши ўзгаришсиз қоладими?

41:10 Иш стажи етмаганда пенсия чиқиш қандай бўлади?

45:10 Пенсия калькуляторидан фойдалиб кўрганмисиз?

Видео лавҳа орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

-11-40 - http://pfru.uz

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
11.3K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:38:52
Пенсия - уни олиш ҳуқуқи Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига тўлиш, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови
10.3K views05:38
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:30:12
#сайёр_қабул

Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни қабули ўтказилади

2021 йил 18 февраль соат 11:00 Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Гураввол МФЙ биноси

2021 йил 19 февраль соат 11:00 Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Мустақиллик МФЙда 1-сон мусиқа мактаб биноси

Сайёр қабуллар ўтказаладиган вақт ва жой ҳақида қўшимча маълумотни олиш, шунингдек раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш:

Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” “11-40”;

Андижон вилояти бошқармаси +99874-228-44-97;

Фарғона вилояти бошқармаси +99873-226-21-87 телефон рақамлари орқали амалга оширилади.

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
9.8K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:22:41
#кунлик_маълумот

Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

—————————————————————
#ежедневная_информация

Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

-11-40 - http://pfru.uz

Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz
9.6K views05:22
Ochish/sharhlash