Get Mystery Box with random crypto!

Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Kanal manzili: @pensionfundruz
Toifalar: Siyosat , Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 83.19K
Kanalning ta’rifi

☎️ "12-71"
www.pfru.uz
facebook.com/pensiyauzb
instagram.com/pensiyauzb/
youtube.com/@pensiyauzb
Bot: @pensiyauzbot
📞 998 (71) 202-12-71
📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1
📧 pension_uz@pfca.mf.uz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-03-19 10:59:17
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Қонуни (ЎРҚ-922-сон, 18.03.2024 й.) имзоланди.

Унга кўра:

1. Пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилди.

2. Пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинлаш учун нафақат Пенсия жамғармасига, балки ўзларига қулай бўлган Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

3. Пенсияларнинг энг кам миқдори минимал истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги белгиланди. Бунда, пенсиялар миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб борилиши қайд этилди.

4. Шунингдек, пенсия ёшига етган фуқаро жамғарган пенсия маблағларини Халқ банкининг мобил иловаси орқали олиш имконияти яратилди.

Бунда фуқарода ушбу ҳуқуқ юзага келганлиги Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилган маълумотлар асосида аниқланади.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
31.2K views07:59
Ochish/sharhlash
2024-03-19 08:09:23
Нақд пул шаклида олаётган пенсиямни пластик картага ўтказиш учун ариза бердим. Энди қачон пластик картамга пенсиям тушади?

Пенcионерларнинг пенсия пуллари уларнинг хоҳишига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсияни етказиб бериш юкланган ташкилот орқали нақд пулда ёки тижорат банкининг филиали орқали банк картасига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тўланади.

Бунда фуқаро пенсия тўловини нақд пул шаклида олиш учун Пенсия жамғармаси бўлимига, банк пластик картасига олиш учун тижорат банки филиалига ариза билан мурожаат қилади.

Aгар фуқаро нақд пул шаклида олаётган пенсия ёки нафақа пулларини пластик картага ўтказиш учун ариза тақдим қилган бўлса, тўлов шакли фуқаро ариза тақдим этган ёки электрон шаклда мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ўзгартирилади.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
26.2K views05:09
Ochish/sharhlash
2024-03-19 07:29:56
#kun_raqami

Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

__________

#ежедневная_информация

Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
23.8K views04:29
Ochish/sharhlash
2024-03-18 13:54:16
Онам 5 март куни вафот этди. Март ойи пенсияларини олмаган эдилар. Пенсия онам вафот этган ой учун тўланадими?

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули марҳум пенсионернинг ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари томонидан пенсионер вафот этганидан сўнг 60 кун ичида Пенсия жамғармасига мурожаат этилган тақдирда тўлиқ миқдорда тўлаб берилади.

Бунда, фуқаро вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия тўлиқ ой учун тўлаб берилади.

Яъни, 5 мартда вафот этган фуқаронинг март ойи учун тўлиқ пенсия миқдори юқоридаги шахсларга тўлаб берилади.

Батафсил

________

Моя мать скончалась 5 марта. Она не получила пенсию за март. Будет ли выплачена пенсия за этот месяц?

Согласно требованиям действующего законодательства, суммы пенсии, причитавшиеся пенсионеру и оставшиеся недополученными в связи с его смертью выплачивается в полном объеме родителям, супругу (супруге), а также членам семьи, которые проживали совместно с пенсионером до дня его смерти.

Для получения невыплаченной пенсии члены семьи должны обратиться в Пенсионный фонд в течение шестидесяти календарных дней.

При этом, сумма недополученной пенсии за месяц, в котором наступила смерть пенсионера выплачивается за полный месяц.

Таким образом, вышеуказанным членам семьи выплата пенсии будет произведена за март полностью, даже если смерть пенсионера наступила 5 числа.

Подробнее

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
12.9K viewsedited  10:54
Ochish/sharhlash
2024-03-18 08:10:26
#савол_жавоб

Ёшим 65 да, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. 30 йилдан ортиқ иш стажим бор, 2013 йил умрбод II гуруҳ ногиронлигига чиққанман. 2023 йил март ойида ёшга доир пенсиясига ўтгандим. Яна қайта ногиронлик пенсиясига ўтсам бўладими, тартиби қандай?

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонунчилик билан қўйиладиган иш стажини ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади.

Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Ёшга доир пенсияни ногиронлик пенсиясига ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди.

Қайта ногиронлик пенсиясини ҳисоблашда фуқарога биринчи марта ногиронлик пенсияси тайинланган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақи ва иш стажи олинади.

Батафсил

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
16.2K views05:10
Ochish/sharhlash
2024-03-17 08:30:15
#биласизми

  Ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш — уч ҳисса баробарида иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Яъни 1 йил ушбу турдаги хизматда бўлган фуқаронинг меҳнат стажи 3 йил деб ҳисобланади.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
22.9K views05:30
Ochish/sharhlash
2024-03-16 13:14:22
#биласизми

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Бунда, ушбу давр иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун фуқародан камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
23.6K views10:14
Ochish/sharhlash
2024-03-16 08:13:00
#савол_жавоб

Уруш қатнашчиси вафотидан кейин турмуш ўртоғининг аризасига асосан, вафот этган фуқаронинг иш стажи ва ойлик иш ҳақларидан келиб чиқиб боқувчисини йуқотганлик пенсияси тайинланиб берилади.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
23.0K viewsedited  05:13
Ochish/sharhlash
2024-03-15 15:35:13
#савол_жавоб

Пенсия ёшига етиб қолдим. Иш стажим етарли эмас. Менга қандай пенсия тайинланади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига асосан, пенсиялар иш стажига эга шахсларга тайинланади.

Иш стажига эга бўлмаган фуқароларга ёшга доир нафақа тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига мувофиқ:

- ёшга доир нафақа аёлларга 60 ёшдан, эркакларга 65 ёшдан тайинланади.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
16.1K views12:35
Ochish/sharhlash
2024-03-15 10:16:24
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига кўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи.

Маълумот учун: ҳозирда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўмни ташкил этади.

Устамалар билан батафсил танишиш учун бу ерга босинг

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
19.8K views07:16
Ochish/sharhlash