Get Mystery Box with random crypto!

Пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қ | Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилганидан хабардормисиз?

Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилган бўлиб:

бунда, фуқаролар Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди:

1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957

Бундан ташқари пенсия таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube