Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти | Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига кўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи.

Маълумот учун: ҳозирда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўмни ташкил этади.

Устамалар билан батафсил танишиш учун бу ерга босинг

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube