Get Mystery Box with random crypto!

Педиатрия

Telegram kanalining logotibi pediatriya_24 — Педиатрия
Kanaldagi mavzular:
Baxt
Фойдали
Kanal manzili: @pediatriya_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 90.91K
Kanalning ta’rifi

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 183

2023-01-06 11:07:28
Чақалоқнинг бурни қандай тозаланади???

Чақалоқлар бурнини тозалаш учун махсус аспиратор, пипетка, стерил салфеткалар ва махсус шўр сувлардан фойдаланиш мумкин. Биринчи навбатда бурун ичи тиқилмаларини юмшатиш керак.

Бунинг учун пипетка ёрдамида махсус шўр сувлардан 1 томчи томизилиб, бироз кутилади. Кейин махсус аспиратор ёрдамида тортиб олинади.

Бола ушбу жараёнда уйғоқ бўлиши керак. Аспираторларни ишлатиб бўлгач, дезинфекция қилиш лозим. Чақалоқ бурнини тозалашда қўллар, қаттиқ нарсалардан фойдаланмаслик керак. Бу чақалоқ бурни яллиғланиб, қонашига сабаб бўлади. Ушбу жараённи тўғри бажариш учун дастлаб, шифокор педиатр назорати остида қилиш тавсия этилади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.7K views08:07
Ochish/sharhlash
2023-01-06 09:12:05
Бурун оқишидан қутулишнинг оддий усуллари!!!

Асал. Асални 40° C дан юқори бўлмаган илиқ сув билан 1:2 нисбатда суюлтиринг. Кунига 3-4 марта ҳар бир бурун тешигига 5-8 томчидан томизинг.

Тузли сув. Бир стакан сувда 1 чой қошиқ тузни эритинг. Ҳосил бўлган шўр эритмани бурунга тортиб, чиқаринг. Бурун йўллари очилади ва бурун оқиши тўхтайди.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.7K views06:12
Ochish/sharhlash
2023-01-06 08:35:45
Фитболе фойдалими???

Бу ҳаволани куришизни тафция қиламан,жуда фойдали…

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.8K viewsedited  05:35
Ochish/sharhlash
2023-01-06 08:26:01
Шамоллаган бўлсангиз ҳам, кўкрак сути билан эмизинг!!!

Баъзан оналар шамоллаганда, грипп бўлганида болани кўкрак сути билан эмизмасликни маъқул кўрадилар. Болага касаллик юқишидан қўрқиш табиий, бироқ, шуни унутмангки, грипп ҳаво-томчи йўли орқали юқади, эмизиш билан эмас. Болани 5-6 қават тутилган дока остидан эмизинг, кун давомида докани бир неча марта алмаштиринг. Аввал ишлатилган докадан фойдаланмоқчи бўлсангиз, уларни қайнатиб олинг. Сизга ёрдам берадиган одам бўлмаса, фақат дока ниқоб тутиб, болани парвариш қилишингиз мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.8K views05:26
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:02:37
Қайси тухум фойдалироқ, бедана ёки товуқ тухуми???

Бедана тухуми товуқ тухумига нисбатан бир қанча фойдали хусусиятларга эга. Яъни унда кўп миқдорда B витаминлари, оқсиллар бор. Шунингдек, бедана тухуми камроқ аллергияга олиб келади. Аммо унда товуқ тухумига нисбатан кўпроқ холестерин мавжуд.

Бедана тухумининг қобиғи таркиби инсон суяклари таркибига тўғри келади. Қобиқ суяк илигининг гематопоетик функциясига огоҳлантирувчи таъсир кўрсатади, анемия ва рахит учун фойдалидир.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.1K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-01-05 18:07:24
МАГНИЙ ТАНҚИСЛИГИ ҚАЙСИ АЪЗО УЧУН ХАВФЛИ?

Магнийга бой маҳсулотлар!!!

Инсон саломатлигида магнийнинг аҳамияти жуда катта. Магний юрак уриш тезлигини сақлашда ўзига хос роль ўйнайди. Унинг танқислиги юрак учун хавфли бўлиши мумкин.  
Дарвоқе, магний ҳар куни танада юз берадиган 300 дан ортиқ биокимёвий реакциялар учун жуда зарурдир. 

Юрак фаолиятини яхшилаш билан бирга, магний асаб ва мушакларнинг функцияларини, иммун тизимининг ишлашини қўллаб-қувватлайди.
Қонда глюкоза миқдорини тартибга солишда ёрдам беради.
Жисмонан соғлом бўлишни қўллаб-қувватлайди ва суяк мустаҳкамлигини сақлашда кальций билан ҳамкорликда ишлайди.

Магний етишмаса...
Агар организмда магний етишмаса:
иштаҳа йўқолиб тана ҳарорати пасаяди,
руҳий сиқилиш,
асабийлашиш ҳамда томирлар тортишиши рўй беради.

Кунлик меъёр
Катта ёшдаги эркак ва аёллар бир кунда ўз вазнининг ҳар бир килограммига тахминан 4,5 мг миқдорида магний қабул қилиши лозим.
Ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида бу миқдор ошади.
15 ёшгача бўлган болаларнинг суяклари яхши ривожланиши учун улар катталарга нисбатан бироз кўпроқ – ҳар бир килограмм вазнига 6 мг миқдорида магний қабул қилишлари даркор.

Организмда магнийнинг етарли даражада бўлиши узоқ умр кўриш ва ҳамиша бардам, тетик бўлиш кафолатидир.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.3K views15:07
Ochish/sharhlash
2023-01-05 16:55:47
Бир ёшгача бўлган болаларда кальций етишмаслиги белгилари:

Тишлар чиқишини кечикиши;
Лиқилдоқларни ойига мос равишда битмаслиги;
Суякланиш жараёнини кечикиши
Раҳитни ривожланиши

Кальцийга суткалик эҳтиёж:

0—3 ойликда: 400 мг
4—6 ойликда: 500 мг
7—12 ойликда: 600 мг
1—3 ёш: 800 мг
3—7 ёш: 900 мг
7—11 ёш: 1100 мг
11—18 ёш: 1200 мг

Болалар учун кальцийни асосий манбалари: сут ва сут маҳсулотлари ҳисобланади. Агар она сути билан озиқланса, онасига қўшимча кальций препаратларини ичириш керак, сут билан албатта боради ёки педиатр-невропатолог тавсиясига кўра болага (400 мг дан) ичирилади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
97 views13:55
Ochish/sharhlash
2023-01-05 15:06:48
Бола неча ёшда юриши керак???

Болаларнинг юра бошлаш чегараси 8 ойликдан 1,5 ёшгача давом этади. Боланинг кеч юришига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

генетик, яъни ота-онаси ёки яқин қариндошлари кеч юрган бўлса, боланинг феъл-атвори оғир бўлса, вазни катта бўлса, вақтидан илгари туғилган бўлса.

Агар ушбу ҳолатлардан бирортаси бўлмаса ва 20 ойгача бола мустақил юра олмаса, ортопед ҳамда невропатолог кўригига олиб бориш керак. Бола юришга кечикса, унга ёрдам бериш зарур, мажбурлаш керак эмас.

Белидан ёки қўлтиқ ости соҳасидан ушлаб, болани юришига ёрдам бериш мумкин, пластик мослама (ходунок) ҳам яхши ёрдам беради,лекин ходунокни максимум кунига 30-40 дақиқа фойдаланиш мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.9K views12:06
Ochish/sharhlash
2023-01-05 14:00:02 Егуликлар ҳақида сиз билмаган фактлар!!!

Ботаника нуқтаи назаридан помидорни кўп юлдузли цинкарп меваси дейиш тўғри экан.

Ўртача катталикдаги қулупнайда организмни симобдан тозалай оладиган 200 та уруғ бор.

Киви апельсиндан кўра икки баробар кўп "С" витаминига эга.

Битта анжир бир стакан сутга қараганда кўпроқ кальций сақлайди.

Апельсин таркибида эркин радикаллардан тозалайдиган ва тери ҳолатини яхшилайдиган антиоксидантлар мавжуд.

Маймунжон яллиғланишни камайтиради, инфекцияга қарши курашади ва иммунитетни оширади.

Ананас таркибида триптофан аминокислотаси мавжуд бўлиб, у серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради ва шу орқали кайфиятни яхшилайди.

Бананлар "ёмон" холестерин даражасини пасайтиради, ошқозон-ичак тракти ва юрак тизими ишини яхшилайди

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.5K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-01-05 12:50:59
О-образний оёқлар энди бўлмайди…

Эслатма!Бу бойлаш усули 1 ёшдан мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.7K views09:50
Ochish/sharhlash