Get Mystery Box with random crypto!

Педиатрия

Telegram kanalining logotibi pediatriya_24 — Педиатрия
Kanaldagi mavzular:
Baxt
Фойдали
Kanal manzili: @pediatriya_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 90.91K
Kanalning ta’rifi

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 180

2023-01-09 09:47:58
Метеоризм (қорин дамлаши) ва ортиқча газ ҳосил бўлиши!!!

Бола инжиқланади ва безовталанади, уйқуси бузилади. Эмаётганида бола чалғийди ва эмиб бўлганидан кейин аксарият ҳолатларда кекиради. Ортиқча газ ҳосил бўлиши бола организмидаги бошқа салбий ўзгаришлардан далолат беради.

Метеоризмда қўлланиладиган воситалар:

Коликвел
Боботик
Эспумизан
Стопколик
Симетон

Қўллаш усули ва дозалари:
•6 ойча болаларга кунига 4-10 томчидан 4маҳал, эмизишдан 15 мин олдин.
•6-12 ойликкача кунига 10-20 томчидан, эмизишдан 15 мин олдин.
•1 ёшдан юқори кунига 20-25 томчидан 4 маҳал, эмизишдан 15 мин олдин

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.9K views06:47
Ochish/sharhlash
2023-01-09 09:14:11
Болам яхши ривожлансин деб йогурт берган она энди афсусда, фарзанд ўлим ёқасига келиб қолган

Сақлаш муддати 14 кундан ортиқ йогуртлар зарар экани айтилмоқда, уларда фойдали элементлар ўлиб зарарига ишларкан.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.1K views06:14
Ochish/sharhlash
2023-01-09 08:07:36 ИСТЕЪМОЛ СОДАСИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ!!!

Истеъмол содасини деярли ҳар бир хонадон бекаси севиб ишлатади. У нафақат пазандачилик, балки ошхонани тозалаш ишларида ҳам жуда қўл келади. Бугун биз ушбу маҳсулотнинг сиз билмаган яна бир қирраси, яъни унинг шифобахшлик хусусиятларини кашф этмоқчимиз.

Истеъмол содаси йўтални юмшатиб, балғам кўчиришга ёрдам беради. Шифокорлар йўтал бошланганда, 1 стакан қайноқ сутга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солиб, яхшилаб аралаштиргандан сўнг уйқу олдидан истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Агар сиз сутни хушламасангиз, содали ингаляциядан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун 1 л қайнаган сувга 1 ош қошиқ истеъмол содаси солинади ва буғли ваннадан 5-10 дақиқа нафас олинади.

Томоқ оғриғида ҳеч бир маҳсулот истеъмол содаси солинган дамламада оғиз чайишчалик тез таъсир кўрсатмайди. Бу дамламани тайёрлаш учун 2 чой қошиқ сода 1 стакан қайноқ сувда эритилади ва унда кунига 5-6 марта оғиз чайилади.

Бурун битганда ҳам содали эритма яхши ёрдам беради. Агар бурундан сув келаётган бўлса, томизгич ёрдамида эритмадан бир неча томчи томизилади ва бироздан сўнг у тозалаб олинади. Бу жараён кунига 3-4 бор такрорланади.

Истеъмол содаси тиббиётда аритмияга қарши восита сифатида ҳам фойдаланилади. Тўсатдан бошланган юрак хуружини ярим чой қошиқ истеъмол содаси ёрдамида тўхтатиш мумкин.

Истеъмол содаси қон босимида ҳам яхши самара беради. Организмда ортиқча туз ва сув миқдори ортиши гипертонияга сабаб бўлади. Дори билан бир қаторда ярим чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан сувда эритиб ичиш қон босимини меъёрлаштиради.

Бу маҳсулот транспортда кўнгли айнийдиганлар учун ҳам энг керакли воситадир. Фақат ўзингиз билан порошок олишни унутмасангиз бўлгани.

Жиғилдони қайнайдиган кишиларга ҳам содали эритма (1 стакан қайноқ сувга ярим чой қошиқ сода солиб эритилади) яхши ёрдам беради.

Истеъмол содаси оғир тан жароҳатларида, кўп қон йўқотганда, ошқозон бузилишида, ичбуруғда ҳам биринчи тез ёрдамдир. Сабаби организм кўп суюқлик йўқотганда, содали ва тузли эритма шифо бўлади. Бу эритмани тайёрлаш жуда оддий. Бунинг учун 1 литр қайноқ сувга ярим чой қошиқ истеъмол содаси ва 1 чой қошиқ туз солиб эритилади. Беморга ҳар беш дақиқада шу дамламадан 1 ош қошиқдан ичирилади.

Оғиз бўшлиғини содали эритма билан чайиб туриш тиш оғриғини бартараф қилади. Агар тишингиз оғриса, иссиқ содали эритма тайёрланг ва кун давомида у билан оғиз бўшлиғини 5-6 маротаба чайиб туринг. Акс ҳолда, сурункали даво муолажаларига мурожаат қилишингизга тўғри келади.

Истеъмол содаси ажойиб косметик восита ҳамдир. Уни совун кўпигига аралаштириб, юзингизни ҳафтада икки бор ювсангиз, балоғат ёшида тошадиган тошмалардан халос бўласиз. Бундан ташқари, теридаги ўлик ҳужайралардан ҳам осонгина қутуласиз ва қора нуқталар сизни безовта қилмайди.

Бу маҳсулот ёрдамида тишларни оқартириш ҳам мумкин. Бунинг учун пахтани намлаб, истеъмол содасига ботириб оласиз ва тишларни яхшилаб шу пахта билан ишқайсиз. Қарабсизки, натижа биринчи тозаловдан сўнг ҳам яққол намоён бўлади.

Содали эритма ҳашарот чаққанда ҳам яхши ёрдам беради. Бунинг учун эритма тайёрлаб, ундан кунига 3-4 маротаба ҳашарот чаққан жойга суртиб қўйсангиз, ачишиш ва қизаришлар буткул бартараф бўлади. Бундан ташқари, сода яраларга микроб тушишининг ҳам олдини олади.

Иш кунининг сўнггида оёқларингиз оғриб, чарчоқ безовта қилса, содали ванна қабул қилишингиз мумкин. Бунинг учун 5 литр қайноқ сувга 2 ош қошиқ истеъмол содаси солинади ва оёқлар шу сувда 15 дақиқа ванна қилинади

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.7K views05:07
Ochish/sharhlash
2023-01-08 18:37:44
Айтишларича, қўшни Қозоғистоннинг баъзи ҳудудларида Тўйлардаги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган "бидъат" урф-одатлар:

Келин-куёвнинг устидан оқ мато ташлаб, мато устидан ёшларнинг бошига ҳайвон ичак-чавоқларини текизиб уларга бахт-саодат тилашар экан

Чақалоқни табриклаш учун Суннат тўйи ёки Ақиқа тўйига келган меҳмонларга БЕШИК ТУВАГИГА АРОҚ ҚУЙИБ галма-галдан ичиртиришар экан. Бу ёш гўдакка узоқ умр тилаш маъносида эмиш

Яна бир даҳшат одат - Ёш гўдакни иссиқ ош тўлдириб солинган товоққа ўтирғизиб олишар экан. Буни сабаби номаълум.

  Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.2K views15:37
Ochish/sharhlash
2023-01-08 17:12:07 Иммунитетни кучайтириб, касалларни бартараф қилувчи 8 хил таом:
Анор
Қатиқ
Саримсоқ
Пиёз
Кўк чой
Шууфан
Қовоқ
Брукилли

Учта нарса жисмни касал қилади:
Кўп ейишлик
Кўп гапиришлик
Кўп ухлашлик.

Баданни бузувчи тўртта нарса:
Қайғу-ғам
Хафалик
Очлик
Уйқусизлик (бедорлик)

Тўртта нарса юзни чиройликлаштиради ва кўркамлаштиради:
Тақво
Вафо
Саховат
Муруват

Ризқни кенгайтирувчи тўртта нарса:
Кечаси ўқиладигон намоз
Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
Садақа беришга одатланиш
Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса:
Саҳар маҳал ухлашлик
Кам намозлик
Дангасалик
Хиёнат

Қачонки маъсият остонасига келиб қолсангиз қуйидаги уч оятни эсланг!
Алам яълам бианналлоҳа яро.
Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.6K views14:12
Ochish/sharhlash
2023-01-08 15:31:47
Памперсдан доимий фойдаланадиган онажонларимиз учун…

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.5K views12:31
Ochish/sharhlash
2023-01-08 13:35:40
Болаларда тирноқ тишлаш одатини даволаш мумкинми???

Тирноқ ва унинг атрофини тишлаш ҳолати онихофагия деб аталади. Бу одат кўпроқ психологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлади ва стресс, ташвиш ёки қаттиқ тушкунлик пайтида кузатилади. Бунинг сабабини чуқур кузатув орқали аниқлаш мумкин.

Агар бола кўпчиликнинг олдига чиқишдан аввал тирноқларини тишлай бошласа, бунинг сабаби одамларга нисбатан бироз қўрқув бўлиши мумкин. Бу ҳолат оилага янги чақалоқнинг келиши натижасида эътиборнинг камайиши сабабли ҳам кузатилади.

Болалар асосан автоматик тарзда, ўзининг хатти-ҳаракатидан бехабар бу ишни амалга оширади. Болаларни ушбу одатдан танбеҳ бериб қайтариб бўлмайди. Бу одатни бартараф этиш учун қўлларни ўйинчоқлар билан банд қилиш лозим. Ҳаммасидан ҳам фойдалиси - ота-она меҳри ва эътиборидир.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.7K views10:35
Ochish/sharhlash
2023-01-08 13:15:39
Беҳи барги ва пўстлоғи қонни кўпайтиради!!!

Беҳининг бариги ва пўстлоғидан тенг миқдорда олиб, озгина сувда қайнатилади. Бир соат тиндириб қўйилгач, докадан ўтказилади.
Бу дамламадан истеъмол қилиб туриш камқонликка шифо бўлади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.7K views10:15
Ochish/sharhlash
2023-01-08 11:34:34
Ҳомиладорликда бавосил (геморрой) безовта қилса, оғриқсизлантирувчи шамча (свеча)лардан фойдаланиш мумкинми???

Бавосил юзага келганда оғриқсизлантирувчи шамча ва суртмалардан фақат шифокор кўрсатмаси билан фойдаланиш керак. Компресс қўйиш ёки иссиқ ванна қабул қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда бавосилни жарроҳлик йўли билан даволаш тавсия этилмайди, фақатгина оғриқсизлантирувчи препаратлар ёрдамида назорат қилинади. Туғруқдан кейин эса касалликка қарши муолажаларни олиш мумкин. Соғлом она — соғлом бола! Ўзингизни авайланг!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.3K views08:34
Ochish/sharhlash
2023-01-08 10:49:40
Ҳомиладорликда камқонлик қандай оқибатларга олиб келади???

Камқонлик ташхисига беъетибор бўлиш жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин:

ҳомила тушиш хавфи (20-42%), артериал гипотония (артериал қон босими тушиши) (40%),
ҳомила йўлдошининг муддатдан эрта кўчиши (25-35%),
ҳомила ривожланишдан ортда қолиши (25%)
муддатдан эрта туғруқнинг бошланиши…

Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасига келиб, ҳомилада темир моддасига бўлган талаб ошади ва онада темир моддасининг заҳираси деярли якунланади. Шу боис айнан биринчи уй ойликдан сўнг камқонликнинг олдини олувчи препаратлар буюрилиб, ойлик текширувдаги қон таҳлилида гемоглобин миқдори назорат қилинади. Гемоглобин миқдори меъёрдан кам бўлса, даволовчи шифокор томонидан препаратлар билан муолажа қилиш буюрилади. Таомномага ҳам гемоглобинни кўпайтирувчи маҳсулотлар (гўшт, тухум, бодом, қизил лавлаги, шивит, кашнич) киритиш тавсия этилади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.8K views07:49
Ochish/sharhlash