Get Mystery Box with random crypto!

Бола неча ёшда юриши керак??? Болаларнинг юра бошлаш чегарас | Педиатрия

Бола неча ёшда юриши керак???

Болаларнинг юра бошлаш чегараси 8 ойликдан 1,5 ёшгача давом этади. Боланинг кеч юришига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

генетик, яъни ота-онаси ёки яқин қариндошлари кеч юрган бўлса, боланинг феъл-атвори оғир бўлса, вазни катта бўлса, вақтидан илгари туғилган бўлса.

Агар ушбу ҳолатлардан бирортаси бўлмаса ва 20 ойгача бола мустақил юра олмаса, ортопед ҳамда невропатолог кўригига олиб бориш керак. Бола юришга кечикса, унга ёрдам бериш зарур, мажбурлаш керак эмас.

Белидан ёки қўлтиқ ости соҳасидан ушлаб, болани юришига ёрдам бериш мумкин, пластик мослама (ходунок) ҳам яхши ёрдам беради,лекин ходунокни максимум кунига 30-40 дақиқа фойдаланиш мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !