Get Mystery Box with random crypto!

Педиатрия

Telegram kanalining logotibi pediatriya_24 — Педиатрия
Kanaldagi mavzular:
Baxt
Фойдали
Kanal manzili: @pediatriya_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 90.91K
Kanalning ta’rifi

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 182

2023-01-07 10:27:41
Болаларга бақириб нимага эришасиз???

Бола ўз ўрнини тополмайди.
Болани қўрқув ва дудуқланишга олиб келади.
Бола жаҳлдор, меҳрсиз бўлиб боради.
Боланинг руҳияти ёмон томонга ўзгаради.

Болангизга бақирган, уни урган бўлсангиз, ҳозироқ уни хурсанд қилинг. Унутманг, ҳозир фарзандингизга нима берсангиз, қариганда шуни оласиз.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.3K views07:27
Ochish/sharhlash
2023-01-07 09:48:01
"Диклофенак" қуйидаги беморларга мумкин эмас:

Ошқозон, 12 бармоқли ичак, жигар, буйрак(почка)ларида муаммолари бор катта ёшлиларга;

6 ёшдан кичик болаларга;

Ҳомиладор бўлганига 3 ойдан ошган аёлларга.

Яқинларга улашиб, огоҳлантириб қўйинг

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.5K views06:48
Ochish/sharhlash
2023-01-07 08:31:47 Гижжаларни халқона йул орқали йуқ қиламиз!!!

Битта майдаланган саримсоқ, 1 та хом тухум сариғи, бир ховуч хом сўк (пшено), сутни аралаштиринг. Ушбу қоришма битта ўтиришда ичилади. Ушбу восита солитерни чиқариб юборади.

1 та саримсоқни тозалаб, 1 стакан сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатинг. Докадан ўтказилади. Бир чой қошиқ майдаланган шувоқ (полынь) ўсимлигини 1,5 стакан сувга солиб 2 дақиқа қайнатилади ва совитилади. Докадан ўтказиб, юқорида тайёрланган саримсоқ қайнатмасига аралаштириб, беморга ҳуқна (клизма) қилинади.

Аралашмани ҳуқна қилишдан олдин ёпиқ идишда 4 дақиқадан 1 соатгача сақлаб зарур. Янги сиқиб олинган саримсоқ сувини 10-15 томчидан ҳар куни оч қоринга бир маҳал илиқ сут билан ичиш керак.

Саримсоқнинг 5 та бўлагини майдалаб, 1 стакан сутга солиб ёпиқ ҳолда паст оловда 10-15 дақиқа қайнатиб, бир оз дам егач, илиқ ҳолида бир чой қошиқдан 4-5 маҳал овқатдан олдин истеъмол қилинади. Муолажа муддати – 7 кун. Қайнатмадан бир маҳал ётишдан олдин 4-5 марта ҳуқна (клизма) қилинса, гижжалар тушиб кетади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.4K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-01-07 08:26:33
Қашқадарёда икки ёшли қизалоқ нотўғри эмлангани сабаб фалаж бўлиб қолгани айтилмоқда!!!

Қизалоқнинг отаси фарзанди эмлангунга қадар жисмоний ривожланиши тенгдошлари қатори бўлгани, жиддий касалликка чалинмаганини айтди.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.3K views05:26
Ochish/sharhlash
2023-01-06 17:39:36
Болани бешикда ухлатаётганда айрим коидаларга катъий риоя килинг!!!

Болани хар 3-4 соатда бешикдан 30-40 минутга ечиб танаффус қилиб туринг.
Боланинг кун бўйи, узлуксиз бешикда ётиши зарарли. Куз ва қиш ойларида бола терисига ёруғлик тушиши камаяди. Оқибатда D витамини етишмовчилиги ривожланиши мумкин.

Боалани бешикда енгилроқ боғлашга этибор беринг.
Боланинг қўл-оёқларини сиқиб боғлаш ўз навбатида қон айланишни бузилишига олиб келади.

Кун давоми узоқ етқизишдан сақланг. Орада тез-тез кўтариб хам туринг.
Болани узоқ ётиши ҳисобига бошининг энса қисмида деформациялар юзага келиши мумкин.

Бешикни унг ва чап томонларига ўтиб бир хилда эмизиш керак.
Бешикда болани доимий бир томонлама эмизиш қийшиқ бўйинликка сабаб бўлиши мумкин.

Сумак ва тувакларни тез тез ювиб туринг.
Сумакдан фойдаланишда гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, жинсий аъзолардаги инфекцион касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Бешикни охиста тебратинг, бола боши холати қулай бўлиши керак.
Бешикни қаттиқ ва тез тебратиш марказий асаб тизимидаги жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.7K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-01-06 16:18:45
Режали туғилажак бола жинсини белгилаш учун Хитойликлар календари!!!

Д-қиз бола
М-ўғил бола

Календарга кўра агар аёл кишининг еши 18, 19, 20 ёки 23 бўлса ноябрь ойдаги ҳомиладорликда ўғил фарзанд туғилиш эхтимоли катта.

Бир неча кундан буён ўғил фарзанд кўриш ва бунинг йўллари ҳақида маълумотлар ахтардим. Хулосам шу бўлдики - Аллоҳ хоҳламаса хечқандай сабаб ҳам кор қилмайди. Аллоҳ хоҳласа эса, хечқандай сабабини қилинмаса ҳам ўғил фарзандлик бўлаверади. Лекин, сабабини қилиш фойдадан холи эмас.

Қуйида асосий сабабларини келтириб ўтамиз:

эркак ҳам, аёл ҳам доктор билан маслаҳат қилиб даволаниши;
эркак доимий равишда гўштли ва иссиқлик берувчи маҳсулотлар истеъмол қилиши (гўшт, қази, новвот, асал ва ҳоказо);
аёллар сут маҳсулотларини истеъмол қилиши;
алоқани ҳар куни бўлмаслиги (6-7 кунда бир марта)
кўп дуо қилиш;
яхши ният қилиш;

Юқоридаги маслаҳатлар умумий. Буни қилганлар ўғил фарзанд кўришига ҳеч ким кафил бўлмайди. Булар бир сабаб холос.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.8K views13:18
Ochish/sharhlash
2023-01-06 14:54:51
Бола қобилиятни юзага чиқаришда йўл қўйиладиган хатолар!!!

Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.

Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади.

Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичилмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди.

Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас.

Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
5.5K views11:54
Ochish/sharhlash
2023-01-06 13:46:37
Болаларда иммунитетни кўтарувчи супер рецепт!!!

4та лимон;
4 бўлак имбир (занжабил);
5 ош қошиқ тоза асал;

Барчасини блендер ёрдамида бир хил массага келгунча аралаштирамиз;
Тайёр массани фақат шиша идишда, музлаткичда сақлайсиз;
Кунига бир, икки маҳал оч қоринга чойга бир ош қошиқдан солиб ичилади.

Кечқурун ва тўқ қоринга ичиш мумкин эмас!
Ҳаттоки, гижжа касалликларига ҳам ажойиб ечим бўлади.

  Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.9K views10:46
Ochish/sharhlash
2023-01-06 13:00:59 ТОП–10 бўй ўстирувчи маҳсулотлар!!!

Актив бўй ўсиш даври 10–13 ёшдан бошланиб, 18–20 ёшгача давом этади. Бўйнинг баланд-пастлиги кўп жиҳатдан генга боғлиқ бўлсада, лекин баъзи бир рўзғордаги етишмовчилик сабаб бўй ўсмай қолиши мумкин. Ҳаёт кўрсаткичлари яхшиланган мамлакатларда 10 см атрофида бўй ўсиш кузатилган. Демак тўғри ва сифатли таомланиш билан бўйни ўстириш мумкин.

Сули ёрмаси — фойдали микроелементлар: калий, магний, фосфор, йод, фтор, рух, темир, хром, шунингдек, "А", "В", "Е" ва "К" витаминларига бой. Бу моддаларнинг барчаси суяк ва мушак тўқималарининг ривожланишини максимал даражада оширади. 

Банан — калийнинг энг яхши манбаларидан биридир, яъни ҳар куни банан истеъмол қилиш болангизнинг яхши ўсишига ёрдам беради.

Дуккаклилар — ўсимлик оқсили ва В гуруҳ витаминлари манбаи, шунингдек, мушаклар ва суякларнинг фаол ўсишига ҳисса қўшадиган витаминлар ва микроелементлар мажмуасига эга.

Тухум — сифатли оқсил ва D витамини манбаи ҳисобланади. Агар сиз уларни нормал ривожланишини истасангиз, болаларга мунтазам равишда бериш керак. Қайнатилган тухум болалар танаси томонидан тўлиқ ҳазм бўлади. 

Мол гўшти — нинг таркибида бошқа маҳсулотлардан кўра кўпроқ оқсил, темир ва цинк мавжуд. Буларнинг барчаси боланинг ўсишида муҳим роль ўйнайди. Мол гўшти В12 витаминига ҳам бой.

Денгиз маҳсулотлари — юқори сифатли оқсилнинг яна бир манбаи. Бундан ташқари, рекорд миқдордаги В12 витамини мияни рағбатлантиради. Кечқурун ҳар қандай денгиз махсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки улар жуда кўп оқсил ва кам углевод сақлайди. Бола уйқу пайтида ўсиш гормони ишлаб чиқариши рағбатлантиради.

Ёнғоқ — фойдалари, хусусан, тананинг ўсиши ва ривожланишига фойдали таъсири Гиппократ давридан бери маълум бўлиб, у ўз рисолаларида буни таъкидлаган.

Творог — организм томонидан оқсилларни ҳазм қилиш қулайлиги бўйича шубҳасиз етакчи ҳисобланади, шунинг учун у болаларнинг рационида бўлиши керак. Творогга бой бўлган провитаминларнинг қуёш нурлари таъсирида инсон танаси D витамини ишлаб чиқаради. Бу витамин кальций ва фосфор алмашинувида фаол иштирок этади, бу эса суяклар ва тишларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади.

Асал — бола организмини ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган минерал элементлар мажмуаси билан таъминлайди. Боланинг рационидаги асал кальций ва магнийнинг яхшироқ сўрилишига имкон беради, бу эса суяк ва тишларнинг нормал ривожланишига ёрдам беради. Бир ёшгача бўлган чақалоқларга асални бермаслик керак — бу чақалоқнинг ҳазм қилишини қийинлаштиради ва кучли аллергияга олиб келиши мумкин. 

Олма — улар калий, магний, кальций, бета-каротин, В гуруҳ витаминлари ва суяк зичлигини сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган бошқа кўплаб фойдали моддаларга бой. Бундан ташқари, бошқа мевалардан фарқли ўлароқ, фақат олма суякларни мустаҳкамлаш учун энг яхши бўлган бор ва флавоноид флоридзинни ўзида сақлайди

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.6K views10:00
Ochish/sharhlash
2023-01-06 11:49:23
Сабзи шарбати бўйни ўстирадими???

Сабзили шарбат жуда фойдали. Сабаби унинг таркибида кўп миқдорда А витамини бўлиб, боланинг ўсиши ва кўриш фаолиятига яхши таъсир этади.

Лекин сабзили шарбатни ҳам керагидан ортиқ истеъмол қилиш зарар, чунки кўпчилик ҳолларда ушбу шарбатни кўп истеъмол қилиш натижасида боланинг териси сарғайиши мумкин.

Боланинг илк ёшидаёқ кўп миқдорда мева ва ундан тайёрланган шарбатларни бериш тавсия этилмайди. Сабаби уларнинг озиқавийлик қиймати юқори эмас. Кўпинча, бола ичак фаолиятининг бузилиши ва аллергик реакцияларни келтириб чиқаради

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.2K views08:49
Ochish/sharhlash