Get Mystery Box with random crypto!

«Арафа кун муборак»!!! Аллоҳга айлаб шукур, Қалбларга бўлиб ҳ | Педиатрия

«Арафа кун муборак»!!!

Аллоҳга айлаб шукур,
Қалбларга бўлиб ҳузур,
Ўтар ой кунлар умр,
Арафа кун муборак.

Дийдор кўришиб тўйиб,
Борини баҳам кўриб,
Шайтони кўзин ўйиб,
Арафа кун муборак.

Ёғар барокат, дури,
Қалбда шодлик сурури,
Меҳмонга уйинг тўри,
Арафа кун муборак.

Тўкин сочин дастурхон,
Қурбонлик қилинган он,
Жойиздур хатми қуръон,
Арафа кун муборак.

Улашарлар турли ош,
Қўшни қавму, қариндош,
Хурсанд шодон кекса, ёш,
Арафа кун муборак.

Ҳар кундан аъло бу кун,
Барча бахтиёр мамнун,
Ниятлар эзгу бутун,
Арафа кун муборак.

Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳирхоний


Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !