Get Mystery Box with random crypto!

ИСТЕЪМОЛ СОДАСИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ!!! Истеъмол содаси | Педиатрия

ИСТЕЪМОЛ СОДАСИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ!!!

Истеъмол содасини деярли ҳар бир хонадон бекаси севиб ишлатади. У нафақат пазандачилик, балки ошхонани тозалаш ишларида ҳам жуда қўл келади. Бугун биз ушбу маҳсулотнинг сиз билмаган яна бир қирраси, яъни унинг шифобахшлик хусусиятларини кашф этмоқчимиз.

Истеъмол содаси йўтални юмшатиб, балғам кўчиришга ёрдам беради. Шифокорлар йўтал бошланганда, 1 стакан қайноқ сутга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солиб, яхшилаб аралаштиргандан сўнг уйқу олдидан истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Агар сиз сутни хушламасангиз, содали ингаляциядан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун 1 л қайнаган сувга 1 ош қошиқ истеъмол содаси солинади ва буғли ваннадан 5-10 дақиқа нафас олинади.

Томоқ оғриғида ҳеч бир маҳсулот истеъмол содаси солинган дамламада оғиз чайишчалик тез таъсир кўрсатмайди. Бу дамламани тайёрлаш учун 2 чой қошиқ сода 1 стакан қайноқ сувда эритилади ва унда кунига 5-6 марта оғиз чайилади.

Бурун битганда ҳам содали эритма яхши ёрдам беради. Агар бурундан сув келаётган бўлса, томизгич ёрдамида эритмадан бир неча томчи томизилади ва бироздан сўнг у тозалаб олинади. Бу жараён кунига 3-4 бор такрорланади.

Истеъмол содаси тиббиётда аритмияга қарши восита сифатида ҳам фойдаланилади. Тўсатдан бошланган юрак хуружини ярим чой қошиқ истеъмол содаси ёрдамида тўхтатиш мумкин.

Истеъмол содаси қон босимида ҳам яхши самара беради. Организмда ортиқча туз ва сув миқдори ортиши гипертонияга сабаб бўлади. Дори билан бир қаторда ярим чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан сувда эритиб ичиш қон босимини меъёрлаштиради.

Бу маҳсулот транспортда кўнгли айнийдиганлар учун ҳам энг керакли воситадир. Фақат ўзингиз билан порошок олишни унутмасангиз бўлгани.

Жиғилдони қайнайдиган кишиларга ҳам содали эритма (1 стакан қайноқ сувга ярим чой қошиқ сода солиб эритилади) яхши ёрдам беради.

Истеъмол содаси оғир тан жароҳатларида, кўп қон йўқотганда, ошқозон бузилишида, ичбуруғда ҳам биринчи тез ёрдамдир. Сабаби организм кўп суюқлик йўқотганда, содали ва тузли эритма шифо бўлади. Бу эритмани тайёрлаш жуда оддий. Бунинг учун 1 литр қайноқ сувга ярим чой қошиқ истеъмол содаси ва 1 чой қошиқ туз солиб эритилади. Беморга ҳар беш дақиқада шу дамламадан 1 ош қошиқдан ичирилади.

Оғиз бўшлиғини содали эритма билан чайиб туриш тиш оғриғини бартараф қилади. Агар тишингиз оғриса, иссиқ содали эритма тайёрланг ва кун давомида у билан оғиз бўшлиғини 5-6 маротаба чайиб туринг. Акс ҳолда, сурункали даво муолажаларига мурожаат қилишингизга тўғри келади.

Истеъмол содаси ажойиб косметик восита ҳамдир. Уни совун кўпигига аралаштириб, юзингизни ҳафтада икки бор ювсангиз, балоғат ёшида тошадиган тошмалардан халос бўласиз. Бундан ташқари, теридаги ўлик ҳужайралардан ҳам осонгина қутуласиз ва қора нуқталар сизни безовта қилмайди.

Бу маҳсулот ёрдамида тишларни оқартириш ҳам мумкин. Бунинг учун пахтани намлаб, истеъмол содасига ботириб оласиз ва тишларни яхшилаб шу пахта билан ишқайсиз. Қарабсизки, натижа биринчи тозаловдан сўнг ҳам яққол намоён бўлади.

Содали эритма ҳашарот чаққанда ҳам яхши ёрдам беради. Бунинг учун эритма тайёрлаб, ундан кунига 3-4 маротаба ҳашарот чаққан жойга суртиб қўйсангиз, ачишиш ва қизаришлар буткул бартараф бўлади. Бундан ташқари, сода яраларга микроб тушишининг ҳам олдини олади.

Иш кунининг сўнггида оёқларингиз оғриб, чарчоқ безовта қилса, содали ванна қабул қилишингиз мумкин. Бунинг учун 5 литр қайноқ сувга 2 ош қошиқ истеъмол содаси солинади ва оёқлар шу сувда 15 дақиқа ванна қилинади

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !