Get Mystery Box with random crypto!

Бугун узоқлашиб кетдик синфдош!!! Мактабни битирдик ўтди ой й | Педиатрия

Бугун узоқлашиб кетдик синфдош!!!

Мактабни битирдик ўтди ой йиллар,
Ёдга тушганида кўзларимда ёш,
Кеча боғланганди жигардек диллар,
Бугун узоқлашиб кетдик синфдош.

Уй рўзғор елкада турфа ташвиш деб,
Бошдаги минг юмуш, ҳар куни иш деб.
Ойда бир йўқлаймиз эски таниш деб,
Анча узоқлашиб кетдик синфдош.

Ҳол аҳвол сўрашга топилмас имкон,
Гурух ҳам ҳувуллар ёзилмас макон.
Мактабда ҳар куни учрашган инсон,
Анча узоқлашиб кетдик синфдош.

Сизга меҳрим бўлак, ҳурматингиз бор,
Паноҳида асраб, Аллоҳ бўлсин ёр.
Келинглар тўпланиб қилайлик дийдор,
Узоқлашиб кетдик синфдошларим.

Одилбек Қодиров

Узоқ йиллик синфдошлар учун махсус!


Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !