Get Mystery Box with random crypto!

Педиатрия

Telegram kanalining logotibi pediatriya_24 — Педиатрия
Kanaldagi mavzular:
Baxt
Фойдали
Kanal manzili: @pediatriya_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 90.91K
Kanalning ta’rifi

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 176

2023-01-13 13:50:55
Ювилмаган қўлларни организмимизга келадиган зарарларини биласизми!!!

Қўзлар-,биз ўзимиз билмаган ҳолда юз кўзларимизга тез-тез ишқалашимизни сезмаймиз, агар қўллар ювилмаган ҳолда бўлса бу кўзлар зарарланиши ,конюктивитга олиб келиши мумкин.

Тишлар-стоматит келтириб чиқаради,айниқса одам тирноқ тишлаш одатига ега бўлса.

Ўткир ичак инфекцияларининг енг кенг тарқалган қўзғатувчиси бу ротравирус,юқиш йўли эса озиқ овқат ва ифлосланган қўллардир.

Майда паразит,гижжалар
келиб чиқиши ҳам ювилмаган қуллардан келиши кўп кузатилади.

Ювилмаган қўллардан организмга тушган вирус ЎРВИ,грипп ичак бузулиши,дифтерия ва ҳатто гепатит касаллигини олиб келади.

Ҳар доим қўлларингизни тоза тутинг , мева ва сабзавотларни ювилмаган ҳолда ейишдан сақланинг,еьтиборли бўлинг айниқса ёш болаларга!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.8K viewsedited  10:50
Ochish/sharhlash
2023-01-13 12:09:09 Чақалоққа қандай сўрғич танлаш керак???

Чақалоқларга сўрғич олишдан олдин қуйидаги маслаҳатлар билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.


Сўрғичнинг қандай турлари мавжуд?

Латексли сўрғичлар табиий ҳисобланиб, ранги тўқ сарғиш бўлади. Улар кўпинча муддатидан олдин туғилган ва нозик чақалоқларга тавсия этилади. Сабаби, латексли сўрғичлар оғиз ҳароратида исиб юмшайди ва она кўкрагини эслата олади. Лекин латексли сўрғичлар таркибида оқсиллар мавжудлиги туфайли болада аллергияни келтириб чиқариши мумкин.
Латексли сўрғичларни танлашда юқори сифатли таниқли брендларга мансуб бўлганини танлаш зарур. Сифатсиз латекс ўзидан консераген (саломатлик учун ўта зарарли) моддаларни чиқариш хусусиятига эга.

Силиконли сўрғичлар сунъий материалдан тайёрланади. Улар рангсиз бўлади. Силиконли сўрғичнинг асосий хусусияти болада унга аллергия бўлмайди, чунки силикон латексдан фарқли равишда сунъий моддадир.
Силиконли сўрғич латексли сўрғичдан кўра узоқроқ муддатга яроқлидир.

Сўрғични шаклига қараб фарқлаш:

Оддий сўрғич - асосан латексдан тайёрланган бўлиб, она кўкраги шаклида бўлади. Унинг учи каттароқ ва думалоқ шаклга эга бўлади.
Анотомик сўрғич - янги туғилган чақалоқлар учун мўлжалланган. Унинг учи бироз эзилган шаклга эга бўлиб, чақалоқ танглайига тақалиб туради.
Ортопедик сўрғич - томчи шаклини эслатади. Бу шаклдаги сўрғичлар боланинг оғиз бўшлиғини бутунлай қопламайди, натижада тиш ва жағ деформацияланмайди.

Сўрғични танлашда нимага эътибор бериш зарур?

Чақалоқнинг вазни;
Оғиз бўшлиғи катталиги;
Кўкрак сути ёки аралашмани ичиши;
Чақалоқ ёши;
Сўрғич қайси мақсадда берилиши.

Ҳар бир бола ва алоҳида вазият учун ўзига яраша сўрғич талаб этилади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.5K views09:09
Ochish/sharhlash
2023-01-13 10:21:53
Отанинг тарбиядаги устунликлари!!!

Отанинг тарбиядаги устунлиги шуки, у бутун атроф-оламни ўрганиш майдони деб кўра олади.

Болага сабаб ва натижа қоидасини амалий кўрсата олади.

Болага одатий нарсалардан ноодатий нарсаларни чиқара олишни ўргатади ва бу йўл билан боланинг онгини кенгайтириб боради.

Отагина фарзанднинг қийинчиликлар орқали тобланишини таъминлай олади.

Отанинг тарбиядаги устунлиги муносабатларнинг самимий илиқ ва яқин бўлишида.

Ота туфайли бола ташаббускорликни ўрганади.

Ота туфайли бола ҳаёт босимига қарши тура олишни ўрганади.

Ота туфайли бола руҳий босиқликни ўрганади.

Ота туфайли бола айтган сўзига жавоб беришни ўрганади.

Ота туфайли бола тушкунликка тушмасликни ўрганади.

Ота туфайли бола ўз олдига улкан мақсадлар қўйишни ўрганади.

Ота туфайли бола вазиятни ўзи истаган томонга буришни ўрганади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.1K views07:21
Ochish/sharhlash
2023-01-13 08:29:50
Ким Жума куни тирноғини олса 60 та дарддан халос бўлади, 60 та шифо берилади...

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.6K views05:29
Ochish/sharhlash
2023-01-13 08:17:12
БОЛАЛАРНИ ЎПИШ ЗАРАРМИ?

Шифокорларнинг таъкидлашича, одам организмига вирус болаликдаёқ ўтади.
Масалан, герпесга чалинган ота-оналар фарзандларини ҳеч ўйламасдан ўпадилар ва шу тарзда уларга вирусни юқтирадилар.
Оқибатда бола герпетик стоматит ёки ангина, лаб герпеси ва шу каби бир «даста» касалликларни орттириб олади.

Шу боисдан доимо эътиборли бўлинг!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.2K views05:17
Ochish/sharhlash
2023-01-12 19:23:01
КEЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ!!!

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч ухлатиши натижасида уларнинг фикрлаши ҳамда хотираси тенгқурларига нисбатан ёмонроқ бўлишига олиб келар экан.

Уларнинг фикрича, миянинг маълумот қалбул қилувчи қисми эгилувчан бўлади. Уйқу маромининг бузилиши натижасида шу эгилувчанлик йўқолади ва бола керакли маълумотни қабул қила олмайди.

Бундан ташқари, уйқуга кеч ётувчи болалар эртак эшитиш ўрнига телевизор кўриш ёки телефон билан машғул бўлишади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.4K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-01-12 18:05:32
Сўрғич чақалоқ саломатлиги учун зарарлими???

Мутахассисларнинг фикрича, сўрғични олти ойгача хавфсиз тарзда бериш мумкин.

Бу ҳатто чақалоққа фойда ҳам келтиради: сўриш пайтида холецистокинин (CCК) гормони ишлаб чиқарилади, бунинг натижасида бола сокинлик ҳис қилади ва ухлаб қолади.

Яна бир фойдали таъсири - бу юз мушакларини машқ қилиш бўлиб, бунинг натижасида нутқ аппарати ривожланади.

Тишларнинг пайдо бўлиши билан чақалоқни сўрғич сўришдан аста-секин ажратиш керак

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.3K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-01-12 16:33:30
Болалар ва катталарда шамоллаш ва йўтал учун самарали ва зарарсиз бўлган воситалар!!!

Қандай тайёрлаймиз?
Бунинг учун 90 мл қизилмия илдизи сиропига 10 та мукалтин таблеткасини майдалаб солиб яхшилаб эритамиз ва 1 соатга қўйиб тиндирамиз.

Қўллаш дозалари қанақа?
Ёш болалар 1 чой қошиқдан 3 махал
Катталар 1 ош қошиқдан 3 махал

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
5.0K views13:33
Ochish/sharhlash
2023-01-12 14:51:46
Туғруқ жараёни - дунёдаги энг машаққатли ҳолатлар бўйича 2-ўринда турар экан!!!

1-ўринда тириклайин ёниш.

Жаннат оналар оёғи остидадир...

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
5.0K views11:51
Ochish/sharhlash
2023-01-12 13:37:43
ҲОМИЛА ЖИНСИНИ УЙ ШАРОИТИДА АНИҚЛАШНИ БИЛАСИЗМИ???

Бунинг учун керак бўлади:
2 дона стакан
2 ош қошиқ ичимлик содаси
Ҳомиладор аёлнинг 100 мл миқдоридаги эрталабки пешоби

Синамани бажариш шарти - ҳомила муддати 12 ҳафтадан ўтган бўлиши керак.

Синамани ўтказиш тартиби:                        
Битта стаканга 100 мл эрталабки пешоб, иккинчисига 2 ош қошиқ ичимлик содаси олинади.
Биринчи стакандаги пешобни сода солинган иккинчи стаканга қуйилади.

Синамани баҳолаш:
Пешоб содали стаканга қуйилганда кўпириб кетса, демак ҳомила жинси ўғил, кўпирмаса, қиз жинсига мансубдир.

Бунинг сабаби шундаки, ҳомила ўғил жинсига мансуб бўлса, онанинг пешоби таркибида эркаклик жинсий гормонлари - тестостерон миқдори сезиларли ортади. Пешоб таркибидаги тестостерон ичимлик содаси билан реакцияга киришиб, кўпиради.

Албатта, бу 100 фоизли натижани қайд этмайди. Аммо кўп ҳолларда натижа самарали тарзда намоён бўлади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.8K views10:37
Ochish/sharhlash