2023-03-15 21:46:58
Боланинг гўшт емаслиги камқонликка сабаб бўладими?
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
Инсон темир моддасини мол гўштидан ташқари яна бошқа кўпгина мева-сабзавотлардан ҳам олиши мумкин. Лекин бирорта илмий-тадқиқот ҳали гўшт емайдиган болаларнинг гемоглобини паст бўлишини қайд этмаган.
Агарда боланинг ўсиш ва ривожланишида муаммо ёки уни юзага келишига олиб келувчи эҳтимол кузатилмаса, болани зўрлаб қўй ва мол гўштидан тайёрланган таомларни ейишга мажбур қилманг.
Товуқ гўштида ҳам А, В, Е – витаминлари, фосфор, темир, калий ва магний моддалари кўп миқдорда бўлади.
Лекин мол ва қўй гўшти бола организмининг ривожланишида товуқ гўштидан устунроқ, шунинг учун ошпазлик маҳоратингизни ишга солиб бу маҳсулотлар қўшилган таомларни ҳар хил усуллар билан тайёрлаб, кичкинтойингизга қайта-қайта таклиф қилишдан чарчаманг!
@PEDIATR_SHIFOKOR
5.4K viewsedited 18:46