Get Mystery Box with random crypto!

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

Telegram kanalining logotibi panjob_masjidi — ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ П
Telegram kanalining logotibi panjob_masjidi — ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
Kanal manzili: @panjob_masjidi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.19K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 11:14:56
Ҳаммамиз учун қадрли, мўътабар ва азиз бўлган, барча эзгу орзу-мақсадларимиз, эътиқод ва виждон эркинлигимизнинг кафолатига сабаб бўлган ҳурлик, озодлик, эркинлик айёми – Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Йиллар оша, асрлар оша жаннатмонанд Ватанимиз гуллаб-яшнайверсин! Яратган юртимизни турли бало-қазолардан асрасин!

Сизга ва Сиз орқали барча яқинларингизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат тилайман!

Аллоҳ таоло барча хайрли ишларингизда мададкор бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Камоли эҳтиром ила,

Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди имом-хатиби:
Ботирали Ризаев.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi
785 views08:14
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:51:05
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муборак бўлсин, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилаймиз.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@panjob_masjidi
1.6K views03:51
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:47:41
Азиз юртдошлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама опа-сингиллар, қадрли каналимиз мухлислари!

Сизларни ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

АЛЛОҲ ТАОЛО танингизга соғлик, қалбларингизга хотиржамлик, хонадонларингизга қут-барака ато қилсин!

Тинч, осойишта, жаннатмонанд юртимизни ЯРАТГАН паноҳида асрасин!

@panjob_masjidi
1.5K views03:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:42:17
1.2K views14:42
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:40:12
"Панжоб" мадрасамиз ёнида барпо этилаётган Абул Қосим Фирдавсий боғида фавворани синовдан ўтказиш жараёни
1.3K viewsedited  14:40
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:45:24
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг табриклари.

@panjob_masjidi
1.5K views10:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:00:07 Жорий йил 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

Қарорда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифамизга айланган ҳозирги вақтда юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бормоқда”, - дея қайд этилади.

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами юртимизнинг барча ҳудудларида катта шодиёна сифатида нишонланмоқда. Дин ишлари бўйича қўмитада ҳам байрам муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

Қўмита раҳбарияти ва ходимлари иштирок этган тадбирни раиснинг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов очиб берди.

Тадбирда ўтган йиллар давомида диний-маърифий соҳада эришилган ютуқлар, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга бир гуруҳ қўмита марказий аппарати ва тизимида фаолият юритаётган ходимлар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрами муносабати билан ҳамда диний-маърифий соҳа фаолиятини ривожлантиришдаги фаол иштироки, республика ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Дин ишлари бўйича қўмита раиси ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
1.8K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:00:07
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Сегодня ранним утром Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии почтения памяти жертв репрессий в аллее "Шахидлар хотираси" и возложил цветы к монументу Независимости в парке "Янги Узбекистон".

Вечером глава государства примет участие в праздничном мероприятии по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны и выступит с поздравлением к народу.

Facebook|Instagram|Twitter
1.5K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:43:23
1991 йил 31 август куни Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов бир асрлик мустамлака даврини бошдан кечирган Ўзбекистонни ҳуррият сари бошлаб, давлат мустақиллигини эълон қилаётган тарихий дамлар муҳрланган видеолавҳа.


https://t.me/panjob_masjidi
1.9K views05:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:03:47
Ҳеч кимга таъна қилмай, ҳеч кимдан таъма қилмай яшай олиш асл саодатдир...

Ассалому алайкум!

Ҳаётингиз саодатли онларга тўлсин, Аллоҳ таоло Ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин!..

Кунингиз файзу баракотга тўла бўлсин!!!

@panjob_masjidi
2.1K views03:03
Ochish/sharhlash