Get Mystery Box with random crypto!

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

Telegram kanalining logotibi panjob_masjidi — ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ П
Telegram kanalining logotibi panjob_masjidi — ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
Kanal manzili: @panjob_masjidi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.19K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 06:34:05
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун:
29 август, 2022 йил
1 сафар, 1444 йил

Кириб келган янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!
Эзгу тилакларни яқинларингизга ҳам улашинг!

@panjob_masjidi
2.3K views03:34
Ochish/sharhlash
2022-08-29 05:02:37 ИШҚ САФАРИ ОРЗУСИ

Парвардигорим даргоҳи сари,
Очдим гадолик қўлларим,
Этдим пок ниятла дуою-илтижолар
Ул мақоми Олийрутбага боқиб:

Қалбим истар этсин парвоз,
Шавқила диёри муаттар сари.
Борай учиб шамол каби Сораллоҳу,
Етмиш икки тан мардлар зиёрати сари,
Қалблару-таналар дардига эрур шифо,
Ул диёрни дерлар Карбу – бало, Найнаво!
Ҳар қалбу-танаки, этса ул марқадни зиёрат,
Эрмишки, дўзах ўти бўлуркан ул жонга ҳаром,
Пиру-жавон, марду-занон,
Ҳавоси турли, навоси турли қавмлар,
Ҳасратла Раббидан истар, айлар дуо:
- Ё Раббим! Бергин қанот парвоз этай,
Ул марқади шешгўшани тавоф айлай!
Насиб айла, этай зиёрат ул Аббоси бовафо,
Қўллари қалам ўлан Абулфазлим босафо.
Зиёрат этай, қабри муаттар Қосими домод,
Шабийҳи пайғамбар, Али Акбар навжавон.
Этай зиёрат Шимри лаин найзаси қурбони,
Умму Лайло норасидаси Али Асғари сутэмар.

Кетди кўзларим ноз уйқуга,
Раббим ирода этди, насиб айлади,
Токи парвоз этай олами рўъёда,
Карбалойи муалло диёри томон!
Юриб эрдим яёв Карбало даштинда,
Бошим қўйдим саждага муаттар ҳарамда,
Кўтарган эдимки бошим саждадан,
Келди қучоқ очиб қаршимда,
Қиблагоҳим, дуогўйим,
Раис бобом – падари бузургворим.

Деди отам мавлойим ҳарамида:
- Сафаринг бўлсин муборак ўғлим,
Илоҳо, қолмасин армон дилингда,
Боби зиёрати Саййидуш шуҳадода!
Хуш келибсан, Карбалойи муаллога!
Бу диёр эрур жаддимиз қароргоҳи,
Бу шундай диёрки, унда ўлди асир,
Ҳазрати Алинин қаҳрамон қизлари,
Ҳазрати Заҳронин нури дийдалари:
Зайнаби куброю, Сакинаю-Руқайялари!
Бу диёрда этмадилар раҳм табдори Карбало,
Мавлойим, обидлар зийнати Саййидус сожидинга.
Этдилар бемори Карбалони маҳкам занжирбанд,
Аёлларин маъжарсиз, гўдакларин отасиз,
Кездирдилар минг азобла Ироқу-Шом аро!
Этмадилар ҳаё Аллоҳдан,
Этмадилар ҳаё ул Расули Мустафодан,
Демадиларки, ул бераҳм қавми куффор
Не юзла боқармиз маҳшарда,
Ҳазрати Заҳронин муборак оразига?!

Эй Саййид, эй Азиз бас қил дейдиёни,
Дилларни этма пора бу мусибат баёнинда!
Этгил дуо, Раббим етказсин,
Ато этсин қанот, парвоз этмакка,
Жумла ошиқларни, қалби яроларни,
Ул Карбалойи муалло зиёратига!

Саййид Азиз Саййид Исо ўғли
2022 йил 29 январь – шанба

https://t.me/panjob_masjidi
1.9K views02:02
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:07:51 Дўстлашма!

Жаъфар ас-Содиқ (а) айтадилар: "беш хил кимса билан дўст бўлма!

1-Ёлғончи билан. Чунки, доим сени алдайди, у ҳудди сароб кабидир. Узоқни яқин, яқинни узоқ қилиб кўрсатади.
2-Аҳмоқ билан. Чунки, ундан бирор фойда топмайсан. Сенга манфаат бераман деб, зарар беради.
3-Бахил билан. Чунки, сен унга муҳтож бўлганингда алоқани узади.
4-Қўрқоқ билан. Чунки, машаққатли ҳолатда сени ташлаб қочади.
5-Фосиқ билан. Чунки, бир луқма, ёки ундан камига ҳам сени сотиб кетади".
Шунда сўрашди: "Бир луқмадан ҳам оз нарса нима?
—Жаъфар ас-Содиқ (а): "етиб бўлмас таъма"-дедилар.

"Иҳё улумиддин" китоби, 2-жуз, 217-бет.

Тунингиз хайрли ўтсин!

http://t.me/panjob_masjidi
2.4K views18:07
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:03:47
Юқорида келтирилган оятлардаги сифатлар сизда бўлса Аллоҳ албатта сизни севар экан азизим...

@panjob_masjidi
2.2K views18:03
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:24:20 ҚАЛБ ИСЛОҲИ ЙЎЛИДА

Бир куни одамлар:
– Ё Расулуллоҳ, энг афзал инсон ким? – деб сўрашди.
– Қалби тоза, ростгўй киши, – деб жавоб бердилар ул зот.
– Ростгўй кимлигини биламиз. Қалби тоза одам қандай бўлади?
– Тақволи, покиза, (ҳалок этувчи) гуноҳлардан сақланган, зулмдан йироқ, (дилида) кек-адовати, ҳасади йўқ кишидир.

Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ сизларнинг (ташқи) кўринишингизга ҳам, бойликларингизга ҳам қарамайди, қалбингизга, амалингизга қарайди”.

Аллоҳ таоло бандаларини ҳар хил – бирини оқ танли, бирини қора танли қилиб яратди. Уларнинг миллатини, тилини ҳам турлича қилди. Мана шу миллатлар ичида кимнинг тақвоси кучли, қалби пок бўлса, ана ўша инсон ҳурматга лойиқдир. Демак, ҳамма гап имонда, тақвода, қалбни ислоҳ қилишда экан. Шунинг учун бировнинг кўринишига, юзидаги нуқсонига қараб баҳо берманг, “Пули борми, обрўси баландми, бўлди”, деб ўйламанг. Балки сиз бир қарашда назарга илмаѐтган инсоннинг Аллоҳ даргоҳидаги мартабаси улуғдир. Балки сиз яхши деб ўйлаган одам энг тубан кимсадир...

Мусулмон одамнинг ташқи кўриниши чиройли, либослари тоза бўлгани яхши, албатта. Ҳалол йўллар билан бойлик орттирса, пешона тери билан топган пулидан ўзига, яқинларига сарфласа, кўп савоб олади. Аммо муҳими бу эмас. Асосийси – қалбни поклаш, амалларни шариат буюрганидек бажариш. Расулуллоҳ бизни қалбни поклашга чақирганлар. У зот кўкракларига уч марта ишора қилиб, “Тақво мана бу ерда бўлади!” деб таъкидлаганлар. Яъни, тақво қалбда бўлади. Киши ўзини одамларга ихлосли қилиб кўрсатган билан тақводор бўлиб қолмайди. Қалбда тақво бўлсин, дили пок бўлсин.

Амаллар ҳисоб қилинадиган кунда айнан кўнглида кири йўқ, дили пок инсоннинг юзи ѐруғ бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/panjob_masjidi
2.3K views08:24
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:35:34
Ўзингизни Худодек кўриб, бировларнинг гуноҳларини қидирманг! Аксинча, ўзингизни қул деб билиб, ўз гуноҳларингизга қаранг...

Ҳазрати Ийсо алайҳисаллом
"Сирлар хазинаси" рисоласи


@panjob_masjidi
2.2K views04:35
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:24:46
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз хайрли ва мазмунли бўлсин!

@panjob_masjidi
2.4K views04:24
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:30:32 ​​​​​​СИЗГА РАҲМИМ КЕЛЯПТИ...

#АЛБАТТА_ЎҚИНГ

Ризқдаги тангликдан шикоят қиламиз. Қанча одамлар нафас олишдаги тангликдан қийналадилар.

Тўполончи бўлса ҳам болаларимиз бор. Қанча одамлар фарзандсизликдан қийналадилар.

Тез-тез дори ичиб турадиган бўлсалар ҳам дуогўйимиз ота-онамиз борлар. Қанча одамлар ота-онасининг ҳидига, поябзалининг чангига зор.

Тез асабийлашиб, бақирадиган бўлса ҳам эрингиз бор. Қанча аёллар оила бекаси бўлиш орзусида, қўли калта, фақир бўлса ҳам, романтикани билмаса ҳам бошида эри бўлишини истайди.

Сариёғ, қаймоқ, творог, банан, мураббо емасак, турли шарбатлар ичмасак ҳам, нон соладиган идишимизда устини бироз пўпанак босган, қотган бўлса ҳам нонимиз бор. Қанча инсонлар бир бурда нонга зор.

Ижарада ўтирган бўлсак ҳам уйимиз бор. Қанча-қанча ижара тўлашга ҳам қурби етмайдиган, уйсизликдан сарсон бўлаётган юртдошларимиз бор.

Биттаси фақирлигидан шикоят қилиб, бойларга ишора қилиб «Аллоҳ таоло бу бандаларига бойлик, мол улашаётганда биз қаерда бўлган эканмиз?» деди. Шунда оғайниси уни шифохонага олиб бориб, беморларга ишора қилиб: «Аллоҳ таоло бу бандаларига беморлик улашаётганда биз қаерда бўлган эканмиз?» деган экан.

Аллоҳ таоло миллиардлаб бандалари орасидан сизу бизни танлаб, Иймон, Ислом неъматини ато қилди, Ўзигагина ибодат қилиш, Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга эргашиш бахтини ато этди. Қанчадан қанча кимсалар бу неъматдан маҳрум ҳолда, залолатда юрибди.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон саҳифасидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

http://t.me/panjob_masjidi
2.9K viewsedited  17:30
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:35:46
Панжоб Мадрасамизнинг чиройи кун сайин очилиб бормоқда.
2.3K views15:35
Ochish/sharhlash