Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йил 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг | ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

Жорий йил 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

Қарорда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифамизга айланган ҳозирги вақтда юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бормоқда”, - дея қайд этилади.

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами юртимизнинг барча ҳудудларида катта шодиёна сифатида нишонланмоқда. Дин ишлари бўйича қўмитада ҳам байрам муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

Қўмита раҳбарияти ва ходимлари иштирок этган тадбирни раиснинг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов очиб берди.

Тадбирда ўтган йиллар давомида диний-маърифий соҳада эришилган ютуқлар, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга бир гуруҳ қўмита марказий аппарати ва тизимида фаолият юритаётган ходимлар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрами муносабати билан ҳамда диний-маърифий соҳа фаолиятини ривожлантиришдаги фаол иштироки, республика ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Дин ишлари бўйича қўмита раиси ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook