Get Mystery Box with random crypto!

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

Telegram kanalining logotibi panjob_masjidi — ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ П
Telegram kanalining logotibi panjob_masjidi — ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
Kanal manzili: @panjob_masjidi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.19K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 17:28:01 ДУНЁ СУВЛАРИНИНГ МАНБАИ ҚАЕРДА?

Жабраил (а.с) Аллоҳдан сўрадилар: “Эй Раббим, дунё савларининг манбаи қаерда?”

Аллоҳдан хитоб етишди: “- Э й Жабраили амин, Ироққа Фирот дарёси ёнига боргинда, Фирот дарёси бўйлаб юқорига қараб кўтарилсанг, дунё сувларининг манбаи қаерда эканлигини билиб оласан.

Жабраил (а.с.) Аллоҳнинг амри ила Фирот дўрёси бўйлаб ҳаракатланиб, юқорига кўтарилганида бир боғга келиб қолади. Шу пайтда яна Худодан хитоб етишдики “- Эй Жабраил, ҳақиқат не эканлигидан огоҳ бўлишинг учун боғнинг ичига киргин.”

Жабраил (а.с.) боғга кирганида, бир дарё билан рўпара келди. Яна шу дарё бўйлаб боравергач, бир тахт олдига етиб келади. Ушбу тахтдан турли хил кўринишдаги сувлар оқиб, дарё ҳосил қилаётган эди. Аллоҳдан Жабраил (а.с.) га яна хитоб етишди:

“- Эй Жабраили амин, ўзинг кўриб турган тахт устига чиққинчи, нимани кўрасан?”

Жабраил (а.с.) тахтга кўтарилганларида, тахт учтида бир нуроний зот оқ абога ўралиб ётарди. Жабраил (а.с.) кўриб турган дарёнинг манбаи тахт устида ётган зотнинг бармоқларидан оқиб турарди. Аллоҳдан Жабраил (а.с.) га хитоб етишди ва Аллоҳ (ж.ж.) буюрди: “- Абога ўралиб ётган зотнинг абосини очиб унинг бетига қиё боққин.

Жабраил (а.с.) абони очганларидан чеҳраси нурга тўла бир саййиди бузургворни кўриб, Аллоҳдан бу бузургвордан сўради.

Аллоҳ таоло “- Али ибн Абу Толиб (а.с.)” деб жавоб берди.

(“Василатул маъод”, 43 бет)

https://t.me/panjob_masjidi
2.3K views14:28
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:26:34
ДУНЁ СУВЛАРИНИНГ МАНБАИ ҚАЕРДА?
1.9K views14:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:09:38
2.4K views11:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:09:25
САФАР ОЙИНИНГ ҲАР КУНЛИК ДУОСИ

Шайх Аббос Қумий (р.а.) қаламларига мансуб бўлган “Мафотиҳул жинон” (Жаннат дарвозаси калитлари) китобида шундай келтирилади:

Ҳар кимки Сафар ойида турли бало-қазолардан омонда бўлишни хоҳласа, қуйидаги дуони ҳар куни ўн маротабадан ўқиб юрсин:

Бисмиллаҳир Раҳманир Раҳийм

Яа шадийдал қува, яа шадийдал миҳаали, яа азийзу, яа азийзу, яа азийзу заллат биазаматика жамийъу халқика факфини шарра халқика яа муҳсину, яа мужмилу, яа мунъиму, яа муфзилу, яа лаа илааҳа илла анта субҳаанака инни кунту миназ золимийна фатажабнаа лаҳу нажжайнааҳу минал ғамми ва казаалика нунжил муъминийна ва саллаллоҳу ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳит тқаййибийнат тқоҳирийн

Аллоҳумма салли ъало Муҳаммад ва Оли Муҳаммад ва ъажжил фаражаҳум!


@panjob_masjidi
2.6K views11:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:46:00 МАСЖИДДА БЎЛГАН ҒАРОЙИБ ВОҚЕА

Муаззин азон айтиб бўлгач, масжид имомининг олдига бир девонасифат йигит келди-да, «Ҳазрат, майлими сизлар билан биргаликда ибодат қилсам?», деди. Имомнинг бу девонани хафа қилгиси келмади, розилик берди:
-Фақат намозхонларга халақит бермагин, ўғлим. Бурчакроқда ибодат қила қол, — деди.

Девонасифат йигит қисинибгина бир бурчакка бориб ўтириб, масжидга йиғилаётган одамларни диққат билан кузата бошлади. Намозхонларга олдинига ҳавас билан тикилаётган йигитнинг авзойи бирдан ўзгара борди. Энди у ҳар бир кишига кўзларини катта-катта очиб, ҳайратланиб қарар, нигоҳларида гоҳ ачиниш, гоҳ қизиқиш, гоҳ алам зоҳир эди…

Охири ортига тисарила-тисарила масжиддан чиқиб кетди. Намоз бошланган вақтда эса, елкасида бир боғ ўтин билан, ҳаллослаб қайтиб келди. Туртиниб-суртиниб бир бурчакка ўтди-да, намоз бошлади. Ҳар саждага борганида елкасидаги ўтинлар тарақлаб тушар, намозхонларни роҳатсиз этар, атрофда безовталик бошланган эди. Намоз тугади. Жомедагилар ғала-ғовур қилиб, бир телбани масжидга киритгани учун имомдан норози бўлдилар. Имом нима гаплигини тушунолмай, кўзларини жавдиратиб турган девонасифат йигитнинг олдига келиб, сокинлик билан танбеҳ берди:

-Мени уялтирдинг-ку, ўғлим. Масжид ичига ўтин орқалаб келганинг нимаси?! Бу ер Аллоҳнинг уйи, бунда одобсизлик қилиш мумкин эмас!..
Йигит уятдан қизариб кетди, кўзларидан алам ёшлари қуйилди. Елкасидаги ўтинларни ерга тарақлатиб ташларкан:

-Ахир… ахир мен сизларга ўхшамоқчи бўлдим… Масжидга фақат ибодат учун кирилади, деб ўйлар эдим. Аммо ҳамма елкасида юк билан кирди. Ҳеч ким ибодат қилмади, елкасидаги юки билан овора бўлди! – деди ва атрофдагиларнинг «Астағфируллоҳ!», «Ё Худо, Ўзинг асра!», «Бу жиннига масжидда нима бор эди?!» дея ғала-ғовур кўтарганига парво қилмай, одамларни бирма-бир қўли билан кўрсата бошлади:

-Мана, ишонмасангиз ўзингиз қаранг, мана бу одамнинг елкасида бир қари кампир мингашиб ўтирибди… Мана бу одамнинг елкасида товуқлар бор… Буниси елкасига чиройли бир жувонни ўтқизиб олган… Анави одамнинг елкасидаги гўдак тинмай чинқириб йиғлади, у одам гўдакни овутиш билан овора бўлди, ибодат қилмади…

Табиийки, одамлар у кўрсатганларни кўролмадилар, жумладан имом ҳам. Айримлар хахолаб кула бошлашди. Аммо йигит қўли билан кўрсатган одамларнинг ранглари қув ўчиб, тиллари лол, ўсал бир алфозга тушдилар. Улардан бири сал ўзига келиб, имомнинг қулоғига нимадир деди. Имом олдинига: «Йўғ-е! Ростданми?!» деди ҳайратланиб ва бироз ўйланиб тургач, секин йигитнинг олдига яқинлашиб, сўради:
-Айт-чи, ўғлим, менинг елкамда ҳам бирор юк борми?

Йигит имомдан кўзларини олиб қочди ва журъатсизгина:
-Албатта… Сиз ҳам ибодат қилмадингиз. Елкангизга семиз бир қўй мингашиб турибди, у билан овора бўлдингиз, — деди.

Йигитга диққат билан тикилиб турган имом бу гапдан сўнг қўлларини кўтариб, фарёд урди:
-Ҳайҳот, у тўғри гапиряпти! Тўғри гапиряпти! Ё Аллоҳ! Биз гумроҳларни Ўзинг авф эт!..
Масжидда тўс-тўполон бошланди. Одамлар қўлларини силкитиб, бир-бирларига нималарнидир уқтиришар, кимдир силкиниб унсиз йиғлар, кимдир бошини чангаллаб ўтирар, имом эса чўккалаб қолган, тинимсиз «Ўзинг кечир! Ўзинг кечир!» дер эди…
Маълум бўлишича, ўша куни имомнинг қурбонликка атаб боқаётган қўйи касалланиб қолган бўлиб, имом масжидда ҳам шунинг ташвиши билан банд бўлган, ҳатто намоз вақтида ҳам «Боргунимча ҳаром ўлиб қолса-чи», деган ташвишли хаёлдан қутулолмаган эди…
«Елкасига қари кампир мингашиб турган» кишининг онаси бетоб эди ва у «Ҳозир камхаржман, онам бандаликни адо этиб қолсалар, маросимларини қандай ўтказаман?!» деган ташвишда эди…
«Елкасида товуқ кўтарган» одам товуқ олиш учун бозорга кетаётган бўлиб, йўл-йўлакай ибодат учун жомега кирган, лекин фикри ҳаёли товуқ бозорида эди…
«Елкасига чиройли бир жувонни ўтқизиб» олган йигит яширин маъшуқасининг висолига шошилар, йўлда учраб қолган амакисининг қистови билангина жомега кирган эди...

СИЗ ЕЛКАНГИЗДА НИМА БИЛАН НАМОЗ ЎҚИЙСИЗ?
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
https://t.me/panjob_masjidi
2.2K views07:46
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:40:37
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ,
исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..


@panjob_masjidi
2.3K views04:40
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:50:20
2-видио
1.6K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:44:19
1-видио
1.6K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:34:21 Қуръони Каримдаги дуо оятлари.

Агар солиҳ фарзанд истасангиз:

رَبِّ هَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاءِ

Робби ҳабли минладунка зуррийятан тоййибатан иннака самийъуд дуаъи.

«Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан»

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

робби ла тазарни фардан ва анта хойрул ворисин.


«Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан»



Агар қалбингиз гумроҳ бўлишидан қурқсангиз:

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّاب

Роббана ла тузиғ қулубана баъда из ҳадайтана ва ҳаблана мин ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳоб.


Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.



Агар ғаму ғуссангиз кўп бўлса :

حَسْبِيَ اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ

Ҳасбияллоҳу ла илаҳа илла ҳува ъалайҳи тавакуалту ва ҳува роббул ъаршил ъазим.

Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир.



Агар узингиз ва фарзандингиз намозга пайваста бўлишини истасангиз :

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

Роббижъалний муқимас солати ва мин зуррийяти роббана ва тақаббал дуаъи.

Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин.



Агар турмуш ўртоғ ва фарзандларингиз сизга вафодор бўлишини истасангиз:

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا

Роббана ҳаблана мин азважина ва зуррийятана қуррата аъюнин важъална лил муттақина имама

Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт.



Агар хайрли уй истасангиз:

رَبِّ أَنْزِلْنِي مُنْزَلًا مُبَارَكًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْمُنْزِلِين

Робби анзилни мунзилан мубарокан ва анта хойрул мунзилин
.

Эй Роббим, мени муборак манзилга туширгин, сен ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан.



Агар шайтонни узоқлашини истасангиз:

رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَعُوذُ بِكَ رَبِّ أَنْ يَحْضُرُونِ

Робби ъаузу мин ҳамазиш шаятини ва ъаузу бика робби ан яҳзурун.

Эй Роббим, сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман! Сендан, эй Роббим, уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман.



Агар жаҳаннам азобидан қурқсангиз:

رَبَّنَا اصْرِفْ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَ إِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًا

Роббанасриф ъанна ъазабан жаҳаннама инна ъазабаҳа кана ғорома.

Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир.



Агар Худо амалларингизни қабул қилмаслигидан қурқсангиз:

رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

Роббана тақаббал минна иннака антас самиъул ъалим
.

Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан.



Агар нороҳат бўлсангиз:

إِنَّمَا أَشْكُو بَثِّي وَحُزْنِي إِلَى اللَّهِ وَأَعْلَمُ مِنَ اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ

Иннама ашку басси ва ҳузни илаллоҳ Ваъламу миналлоҳи маа лаа таъламун.


Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман.



Агар ҳар ишда Худованд ҳамроҳингиз ва кумакдорингиз бўлишини истасангиз:

وَقُلْ رَبِّ أَدْخِلْنِي مُدْخَلَ صِدْقٍ وَأَخْرِجْنِي مُخْرَجَ صِدْقٍ وَاجْعَلْ لِي مِنْ لَدُنْكَ سُلْطَانًا نَصِيرًا

Ва қул робби адхилни мудхола сидқин ва ахрижни мухрожа сидқин важъалли минладунка султонан насиро.

Эй Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт.

3.1K views07:34
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:58:55
Қиёмат аломатлари

https://t.me/panjob_masjidi
2.6K views03:58
Ochish/sharhlash