Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаммамиз учун қадрли, мўътабар ва азиз бўлган, барча эзгу орзу | ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

Ҳаммамиз учун қадрли, мўътабар ва азиз бўлган, барча эзгу орзу-мақсадларимиз, эътиқод ва виждон эркинлигимизнинг кафолатига сабаб бўлган ҳурлик, озодлик, эркинлик айёми – Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Йиллар оша, асрлар оша жаннатмонанд Ватанимиз гуллаб-яшнайверсин! Яратган юртимизни турли бало-қазолардан асрасин!

Сизга ва Сиз орқали барча яқинларингизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат тилайман!

Аллоҳ таоло барча хайрли ишларингизда мададкор бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Камоли эҳтиром ила,

Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди имом-хатиби:
Ботирали Ризаев.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi