Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Ҳамширалари

Telegram kanalining logotibi ozbekiston_hamshiralari — Ўзбекистон Ҳамширалари Ў
Telegram kanalining logotibi ozbekiston_hamshiralari — Ўзбекистон Ҳамширалари
Kanal manzili: @ozbekiston_hamshiralari
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 16.72K

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-06-06 18:45:14
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирок этди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада 600 ўринли ушбу замонавий бинода яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.0K views15:45
Ochish/sharhlash
2023-06-04 14:13:03 ССВ: Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида 170 дан ортиқ меморандум имзоланди

Дунё сайқали — гўзал Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири М.Мурашко, шунингдек дипломатик корпус вакиллари, ҳар икки мамлакатнинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари ректор ва профессорлари, тиббиёт клиникалари, илмий тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, йирик фармацевтика ва тиббиёт компаниялари раҳбарларидан иборат 500 нафар қатнашчи иштирок этди...

БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10.3K views11:13
Ochish/sharhlash
2023-06-01 05:15:21
21.3K views02:15
Ochish/sharhlash
2023-05-31 22:26:35 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИCЕФ билан ҳамкорликда 0 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган “Беббо – Бола саломатлиги паспорти” инновацион бепул мобил иловасини ишлаб чиқди. Ушбу бепул илова болаларнинг ота-оналари учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича махсус маслаҳатларни ўз ичига олади. Фарзандлари ҳаётининг биринчи йилларида ота-оналарга ёрдам сифатида Беббо шунингдек, қабул қилинган ва режалаштирилган эмлашлар, тиббий кўриклар, боланинг ўсиши ва ривожланиши ва бола ҳаётининг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи хусусиятларни ўз ичига олган дастур бўлиб, 100 000дан ортиқ ота-оналар мобил телефонларида ушбу иловани ўрнатдилар.
Мазкур халқаро анжуман Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Глобал стратегик йўналишлари доирасидаги тадбирларни амалга оширишга бағишланди. Анжуманда ҳамширалар ва акушерларнинг таълим, ҳамшираларни лицензиядан ўтказиш, ҳамширалик иши ва акушерлик иши сохасидаги илмий тадқиқотлар олиб бориш масалалари кўриб чиқилди. Анжуман давомида ривожланишнинг асосий йўналишлари ва устувор йўналишларини белгилаш, шунингдек, ҳамширалик фаолиятини кучайтириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш белгиланган.
Мазкур анжуманда Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасининг ҳамширалик ва акушерлик сиёсати бўйича маслаҳатчиси Маргриета Лангинс, ЖССТ/Европа ҳамширалик иши ва акушерлик бўйича маслаҳатчиси, Испания университетидан ҳамширалик иши доктори Алба Ллоп Жиронес, шунингдек, Ирландия, Латв ия, Литва, Польша, Руминия, Финляндия, Буюк Британия, Швеция, Исроил, Туркиянинг етакчи тиббиёт университетлари ва илмий ташкилотлари мутахассислари, Марказий Осиё мамлакатлари Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикасидан олий тиббиёт коллежлари директорлари хамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари бош ҳамширалари, тиббий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Анжуман дастурига киритилган маърузаларда ҳамширалик ва акушерликнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган глобал стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида ҳамширалар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, паллиатив ёрдамни ташкил этишда ҳамшираларнинг роли каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳамширалар ва дояларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, уларнинг ижтимоий ва касбий мавқеини ошириш, МДҲ мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимида ҳамширалик ва акушерлик таълимини ислоҳ қилишни амалга ошириш мақсадида конференция давомида Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Марказий Осиё минтақаси (МОМ)нинг ҳамширалик иши соҳасида ҳамширалик иши кўриб чиқилади ва таълим тизимини такомиллаштириш, ҳамширалик, акушерлик фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва аҳолининг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича илмий ҳамширалик тадқиқотларини жорий этиш устувор йўналиш ҳисобланади.
Мазкур халқаро анжуманнинг якуний қисмида ҳамширалик ва акушерлик таълими тизимини такомиллаштириш, ҳамширалик ва акушерлик фаолиятини халқаро андозалар асосида ташкил этиш, ҳамширалик ва акушерлик иши соҳасида етакчилик тизимини такомиллаштиришга оид конференция резолюциясининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур анжуман Европа минтақаси ва Марказий Осиё мамлакатларида ҳамширалик ва акушерлик иши соҳасида тажриба алмашиш учун имконият яратди. Шунингдек, анжуман доирасида 1 ва 2 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари ҳамшира ва акушерлари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
24.6K views19:26
Ochish/sharhlash
2023-05-31 22:26:34 Жорий йилнинг 30 ва 31 май кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё мамлакатларида ҳамширалик ва акушерлик ишини ташкил этишнинг янгича ёндашуви” мавзусидаги халқаро анжумани ўтказилди.
Ҳамширалик ишининг ривожланиш тенденциялари замонавий соғлиқни сақлаш тизимида унинг ролини сезиларли даражада кучайтиради. Ҳозирги вақтда ҳамширалик иши илмий ёндашув ва далилларга асосланган бўлиб, замонавий назарияларни амалиётга шифокорнинг тенг ҳуқуқли шериги сифатида татбиқ этади ва у шифокордан мустақил равишда ҳамширалик қарорларини қабул қилади, далилларга асосланган ҳамширалик ёрдамини режалаштиради ҳамда амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш, малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, шу жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасини қамраб олиш жараёнида ҳамшираларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, турмуш шароитларини яхшилаш масалалари бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, бу борада замонавий таълим стандартлари асосида чуқур билимга эга, ҳар томонлама етук кадрларни тайёрлаш, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш мақсадида катор қарор ва хуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳамширалар тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда ҳамширалик ва акушерлик иши мутахассисларини қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистонда Туркия университети билан ҳамкорликда 4 йиллик дастур асосида “Ҳамширалар академияси” ташкил этилмоқда. Бу халқаро стандартларга асосланган йиллик ўқув дастури бўлиб, унда талабалар икки йил Туркия университетида ва икки йил Ўзбекистонда таҳсил оладилар.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятининг янги механизмлари, замонавий менежмент, бошқарув жараёнида ортиқча бюрократик тартиб-қоидаларни қисқартириш, соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизими самарадорлигини ошириш, рақамли тиббиётни такомиллаштириш каби янги механизмлар жорий этилди. Оила шифокорларига ёрдам бериш мақсадида ҳамшира ва акушерлардан иборат “Тиббиёт бригадалари” ташкил этилди. Тиббиёт бригадалари ўзларига бириктирилган ҳудудларнинг "тиббий карталари"ни оилалар ва фуқаролар нуқтаи назаридан шакллантирадилар. Мазкур “тиббий бригада”лар жойларда тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнини соддалаштириш ва рақамлаштириш, ортиқча қоғозбозликни камайтириш мақсадида махсус планшет компьютерлар ва мобил тиббий диагностика воситалари билан таъминланган. “Тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш мақсадида туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига қўшимча иш ўринлари (штатлар) ажратилди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида бирламчи бўғиннинг “Электрон платформа” ахборот тизими яратилиб, “IT-ҳамшира-оператор” лавозими бўйича 8 мингдан ортиқ штат бирликлари ажратилди. Ҳамширалар ва акушерларнинг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш курслари дастурига аҳолини профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, скрининг ва патронаж хизматлари дастурини ўз ичига олган “Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш мезонлари” мавзуси киритилди.
Беш ёшгача бўлган болаларнинг оптимал ривожланиши ва ўсишини таъминлаш мақсадида, патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилган бўлиб, унда ҳомиладор аёллар ва туғруқдан кейинги даврда алоҳида патронаж ҳамшираси тайинланиши назарда тутилган. Патронаж ҳамширалари умумий аҳволи қониқарли бўлган тоифаларни ва аҳоли ўртасида хавф гуруҳларини аниқлайди, шунингдек, ҳомиладор аёллар, туғруқдан кейинги давр ва 5 ёшгача бўлган болали оилаларга кенгайтирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан индивидуал режа асосида улар саломатлигини назорат қилади.
18.8K views19:26
Ochish/sharhlash
2023-05-24 08:56:51
25.8K views05:56
Ochish/sharhlash
2023-05-24 08:56:22 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари кафедраси Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига қарашли бирламчи тиббий санитария муассасаларининг бош ва катта ҳамширалари иштирокида “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида патронаж ишини ташкил этиш” умумий малака ошириш цикли тингловчилари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда тингловчиларни фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли мустақил фикрлай оладиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, мантиқий билимларини ошириш шунингдек, тиббиёт ходимларининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Иштирокчилар гуруҳ жамоаларга бўлиниб, уларга мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий жараёнлар, соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган ислоҳотларни амалга оширишда ҳамшираларнинг ўрни ва вазифаларига бағишланган тиббиётга оид, нима? қаерда?, қачон? ва мантиқий мазмунга эга саволлар берилиб, улар орасида беллашув ўтказилди.
Бундай тадбирлар тиббиёт ходимларининг касбий кўникмаларини такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишда ҳамшира ва дояларнинг тиббий билимларини ошириш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат кила
23.4K views05:56
Ochish/sharhlash
2023-05-24 06:42:58Минздрав: министр провел встречу с директором Европейского регионального бюро ВОЗ

В рамках участия в работе 76-й сессии Всемирной ассамблеи здравоохранения министр здравоохранения Амрилло Иноятов встретился с директором Европейского регионального бюро ВОЗ Хансом Клюге.

В ходе диалога отмечалось, что в последние годы сотрудничество с организацией последовательно укрепляется. Об этом свидетельствует и тот факт, что после избрания на пост директора Европейского регионального бюро ВОЗ в сентябре 2019 года из 53 стран-членов бюро свой первый официальный визит за рубеж 10 февраля 2020 года доктор Ханс Клюге совершил именно в Узбекистан.

Вакцины против СOVID-19, медицинские препараты и оборудование, доставленные в нашу страну при содействии ВОЗ в период пандемии, а также разработанные организацией рекомендации по лечению заболевания помогли спасти жизни тысяч наших соотечественников.

Основное внимание на встрече было уделено значению, эффективности и перспективам преобразований, осуществляемых в нашей стране при поддержке Всемирной организации здравоохранения.

Также была представлена информация о реализуемых в Узбекистане реформах в сфере здравоохранения, в том числе о проводимой работе по дальнейшему улучшению здоровья населения Приаралья и отдаленных регионов, а также о ее результатах.

Подчеркнуто, что под руководством главы нашего государства Шавката Мирзиёва осуществляется трансформация системы здравоохранения Узбекистана в соответствии с международными стандартами. В результате этого повысилась доступность медицинской помощи для народа, увеличивается охват услугами, улучшается их качество.

В частности, система государственного медицинского страхования, которая началась внедряться в экспериментальном режиме в Сырдарьинской области с июня 2021 года, оправдала себя, в связи с чем сейчас данный механизм популяризуется и в других регионах нашей страны.

Кроме того, Узбекистан строго соблюдает рекомендации ООН по предупреждению и борьбе с неинфекционными заболеваниями, пропаганде здорового образа жизни, улучшению показателей здоровья матери и ребенка.

Благодаря этому достигаются положительные результаты в рамках проекта “Усовершенствование профилактики и контроля неинфекционных заболеваний в учреждениях первичной медико-санитарной помощи”.

“Дорожная карта” в поддержку здоровья и благополучия в Центральной Азии на 2022–2025 годы
, разработанная по инициативе Европейского регионального бюро ВОЗ, значима своей направленностью на ликвидацию последствий пандемии коронавируса во всем регионе, в том числе в нашей стране.

Примечательно, что данным документом предусмотрены и меры, связанные с глобальным изменением климата.

На встрече Ханс Клюге подчеркнул, что полностью поддерживает предпринимаемые в нашей стране усилия на пути трансформации сферы медицины, а также выразил желание в ближайшем будущем посетить Узбекистан в целях дальнейшего расширения двустороннего сотрудничества.

По итогам встречи была достигнута договоренность о привлечении экспертов Европейского регионального бюро ВОЗ в разработку Стратегии по реформированию сферы здравоохранения Узбекистана.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
19.5K views03:42
Ochish/sharhlash
2023-05-24 06:42:58 ССВ: Вазир ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори билан учрашув ўтказди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясидаги иштироки доирасида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан учрашди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда ташкилот билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланяпти. Хусусан, 2019 йил сентябрь ойида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге 2020 йил 10 февраль куни ўзининг илк расмий хорижий ташрифини бюрога аъзо 53 давлат орасида айнан Ўзбекистондан бошлагани ҳам бунинг тасдиғи.

Пандемия даврида ЖССТ кўмагида мамлакатимизга СOVID-19 га қарши вакцина, тиббий жиҳоз ва препаратлар келтирилиши, ташкилот томонидан касалликни даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар минглаб юртдошлармиз ҳаётини сақлаб қолиш имконини берди.

Мулоқотда асосий эътибор мамлакатимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўмагида амалга оширилаётган янгиланишларнинг аҳамияти, самарадорлиги ва истиқболлари муҳокамасига қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, Оролбўйи минтақаси ва олис ҳудудлар аҳолиси саломатлигини янада яхшилаш борасидаги ишлар ҳамда уларнинг натижалари ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, кейинги даврда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар даражасида трансформация қилишга киришилган. Бунинг натижасда тиббиёт халққа янада яқинлашиб, соҳада кўрсатилаётган хизматлар қамрови ва сифати ошиб боряпти.

Хусусан, 2021 йил июль ойидан Сирдарё вилоятида синов тариқасида жорий этила бошланган давлат тиббий суғуртаси тизими ўзини оқлади ва навбатдаги босқичда бу илғор усул юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалаштириляпти.

Қолаверса, Ўзбекистон ЖССТ билан ҳамкорликда ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, соғлом турмуш тарзи тарғиботи, оналар ва болалар саломатлиги кўрсаткичларини яхшилаш борасида ҳам ЖССТ тавсияларига қатъий амал қилмоқда.

Чунончи, мамлакатимизда “Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш имкониятларини яхшилаш” лойиҳаси доирасида ижобий кўрсаткичларга эришиляпти.

Ташкилотнинг Европа минтақавий бюроси ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2022-2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” бутун минтақа, шу жумладан республикамизда коронавирус оқибатлари ва асоратларини бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятли.

Бинобарин, ҳужжатдан глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ чора-тадбирлар ўрин олгани ҳам эътиборга молик.

Ўз навбатида, Х. Клюге юртимиз тиббиётини трансформация қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида яқин даврда Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирди.

Якунда ЖССТ Европа бюроси экспертларини мамлакатимизда “Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш” стратегиясини ишлаб чиқишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
13.6K views03:42
Ochish/sharhlash
2023-05-15 13:05:56
Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида ушбу соҳа ходимларининг заҳматли меҳнати муносиб эътироф этилди.

Хусусан, “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг совриндорлари тақдирланди.

Шунингдек, ҳамшираларимиз билан ёнма-ён, уларга тиргак бўлиб ишлаётган фидойи шифокорлар ҳамда ўз вазифасига юксак масъулият билан ёндашган 14 нафар ҳамшира ҳам рағбатлантирилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу тантанали тадбир тафсилотларига бағишланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10.5K views10:05
Ochish/sharhlash