Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Ҳамширалари

Telegram kanalining logotibi ozbekiston_hamshiralari — Ўзбекистон Ҳамширалари Ў
Telegram kanalining logotibi ozbekiston_hamshiralari — Ўзбекистон Ҳамширалари
Kanal manzili: @ozbekiston_hamshiralari
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.28K

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-05-12 10:12:45
Шундан сўнг “Ҳамшира — 2023” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 14 нафар соҳа ходими орасидан шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага белгиланган мукофотлар тақдим этилди.

1-ўринни:

КАРАЕВА Муштарийбону Маъруфжон қизи —
Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиника пульмонолог-ҳамшираси;

2-ўринни:

БОЛТАЕВА Фаёза Фахриддин қизи —
Муборак туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлими навбатчи ҳамшираси;

3-ўринни:

МАМАСИДДИҚОВА Лобар Зиядилла қизи —
Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-оилавий поликлиника филиали умумий амалиёт ҳамшираси эгаллади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.7K views07:12
Ochish/sharhlash
2023-05-12 10:12:45
Вазир табригидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхонова ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияевлар сўзга чиқиб, муҳташам залда жам бўлган соҳа ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.7K views07:12
Ochish/sharhlash
2023-05-12 10:12:45
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган асосий байрам тадбири бошланди.

Маросим аввалида айни пайтда Америка Қўшма Штатларида хизмат сафарида бўлиб турган Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг иштирокчиларга йўллаган байрам видеотабриги намойиш этилди.

“Бугун соҳадаги барча янгиланишлар халқимизни рози қилишга қаратилган. Тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. “Инсон қадри учун” деган тамойил фаолиятимизда бош мезонга айланган. Ана шу эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда Сиз, ҳамшираларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор, албатта”, — деди вазир ўз табригида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.8K views07:12
Ochish/sharhlash
2023-05-12 06:11:59
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ушбу соҳа вакилларига байрам табриги йўллади

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.9K views03:11
Ochish/sharhlash
2023-05-05 13:08:41
28.2K views10:08
Ochish/sharhlash
2023-05-05 13:08:03 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Олий маълумотли тиббиёт ҳамшираси кафедраси томонидан 5 май “Халқаро доялар куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларининг доя ва ҳамширалари иштирокида, уларнинг мантиқий билимларини ошириш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда дояларнинг ўрни” мавзусида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Иштирокчилар гуруҳ жамоаларга бўлиниб, уларга мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий жараёнлар, соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган ислоҳотларни амалга оширишда доя ва ҳамшираларнинг ўрни ва вазифаларига бағишланган мантиқий мазмунга эга саволлар берилиб, улар орасида беллашувлар ўтказилди.
«Заковат» интеллектуал ўйини давомида оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини оширишда доя ва ҳамшираларнинг вазифалари, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари юзасидан берилган “Антенатал даврда ҳомиладор аёл патронажи”, “Шифохона ичи инфекциясини олдини олиш”, “Ҳомиладор аёлда преэклампсияда шошилинч ёрдам”, “Янги туғилган чақалоқни жонлантириш”, “Туғруқдан кейинги қон кетиш” каби топшириқлар гуруҳлар томонидан амалий кўникмалар орқали намойиш этилди.
Бундай тадбирлар тиббиёт ходимларининг касбий кўникмаларини такомиллаштириш, аҳолига сифатли ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни мухофаза қилишда ўрта тиббиёт ходимларининг билимини ошириш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат килади.
26.0K views10:08
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:43:59 https://uza.uz/uz/posts/eng-yaxshi-hamshiralar-golib-boldi_478363
30.5K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:38:53
Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 15 040 055 нафар фуқаро ёки овоз беришда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда МСК раиси маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
24.8K views06:38
Ochish/sharhlash
2023-04-29 18:12:46
#Кўрик_танлов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитаси қўшма карорига асосан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали симуляцион залида "Хамшира 2023" кўрик танлови вилоят босқичи ўтказилди.

Бугун улардан "Хамшира 2023" кўрик танлови низоми талабларига жавоб берадиган 13 нафар энг билимли ҳамширалар низомда белгиланган шартлар бўйича  кўрик танловда  ўз билимларини синашди.

Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази хамшираси С.Р.Умирзакова 280 балл билан.

Республика онкология ва радиологи яилмий амалий маркази Тошкент вилояти филиали хамшираси М.М.Махмудова 264 балл.

Охангорон шахар тиббиёт бирлашмаси хамшираси Н.О.Адхамова 241 балл билан.

Тадбир юқори савияда ўтказилди. Иштирокчилар ва ғолиблари ТВССБ ҳодимлари томонидан фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

http://t.me/tvhssb
23.3K views15:12
Ochish/sharhlash
2023-04-29 08:14:24
Наманганда фаол ҳамширалар сараланди

Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” да белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган ўрта тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимиз миқёсида “Ҳамшира – 2023” кўрик танлови ўтказилмоқда.

https://uza.uz/posts/477548

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
18.5K views05:14
Ochish/sharhlash