Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказин | Ўзбекистон Ҳамширалари

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари кафедраси Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига қарашли бирламчи тиббий санитария муассасаларининг бош ва катта ҳамширалари иштирокида “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида патронаж ишини ташкил этиш” умумий малака ошириш цикли тингловчилари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда тингловчиларни фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли мустақил фикрлай оладиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, мантиқий билимларини ошириш шунингдек, тиббиёт ходимларининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Иштирокчилар гуруҳ жамоаларга бўлиниб, уларга мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий жараёнлар, соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган ислоҳотларни амалга оширишда ҳамшираларнинг ўрни ва вазифаларига бағишланган тиббиётга оид, нима? қаерда?, қачон? ва мантиқий мазмунга эга саволлар берилиб, улар орасида беллашув ўтказилди.
Бундай тадбирлар тиббиёт ходимларининг касбий кўникмаларини такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишда ҳамшира ва дояларнинг тиббий билимларини ошириш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат кила